Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди

15:12 · 12.01.2026

Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди

13:41 · 12.01.2026

«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб

10:47 · 12.01.2026

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йилига 1 млн донага етказилади

10:11 · 12.01.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:43 · 10.01.2026

Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди

15:27 · 09.01.2026

Ўзбекистонда ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаганлар сони 440 мингга яқинлашди

14:17 · 09.01.2026

Ўзбекистонда хизматлар бозори ҳажми 100 млрд доллардан оширилади

12:20 · 09.01.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 66 млрд доллардан ошди

17:34 · 08.01.2026

Ўзбекистонда ер солиғининг базавий ставкалари 7 фоизга ошди

14:38 · 08.01.2026

Сунъий интеллект инқилобининг соясида ўсган миллиард — Люси Го

9:48 · 08.01.2026

2026 йилда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича қандай ўзгаришлар амалга оширилади?

14:41 · 07.01.2026

Давлат бюджети даромадлари прогнозини шакллантириш ва тасдиқлаш механизми белгиланди

12:46 · 07.01.2026

Ўзбекистонда 2027 йили биринчи исломий банк хизматлари йўлга қўйилади

9:24 · 07.01.2026

Кам литражли автомобиллар учун божлар ошди

15:12 · 06.01.2026

Техник тартибга солишда янги босқич: тадбиркорлар учун енгилликлар кенгайди

11:40 · 06.01.2026

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 11,3 млрд долларга ошиб, 75,4 млрд долларга етди

11:38 · 06.01.2026

Божхона божининг ноль ставкаси қайси товарларга нисбатан узайтирилди

17:10 · 05.01.2026

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

«Ўзбекистонда табиий долларлашувнинг пасайиши — иқтисодий барқарорлик ортаётганининг белгиси. Нархлар барқарорлиги ва валюта сиёсатидаги изчиллик миллий валютага бўлган ишончни мустаҳкамламоқда».

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди
Фото: «novostipmr.com»

Ўзбекистон иқтисодиётида долларлашув табиий даражаси сезиларли камайди. Бу ҳақда Марказий банк ўтказган тадқиқотда маълум бўлди.

Мамлакатда қисқа муддатли (12 ой) долларлашув 2020 йил январда 24,5 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2025 йил октябрь ойига келиб 17,8 фоизга тушди. Уч йил муддатли даврни ичига олган долларлашув табиий даражаси эса 19,3 фоизга тенг бўлди.

«Жорий йил бошидан алмашув курси тебранувчанлиги ошиши аҳоли ва бизнес субъектлари учун чет эл валютасида жамғариш, нарх белгилаш ва ҳисоб-китоблар олиб бориш борасида ноаниқликларни кучайтирди ҳамда ушбу даврда нархларнинг кескин ўсиши кузатилмади. Бу эса долларлашув табиий даражасининг пасайишига олиб келди», дейилади тадқиқотда.

Нархлар барқарорлиги миллий валютага ишончни оширади ва долларлашувни камайтиради. Валюта курсининг доимий қадрсизланиши эса аҳолининг чет эл валютасидан кўпроқ фойдаланишига сабаб бўлади.

Таҳлилга кўра, мамлакатда муддатли депозитлардаги долларлашув кескин камайган. Хусусан, корхоналар муддатли депозитлари бўйича долларлашув даражаси 2019 йилдаги 48,2 фоиздан 2025 йил ноябрдаги 20,5 фоизгача тушган. Мазкур даврда аҳоли муддатли омонатларидаги долларлашув ҳам 32,6 фоиздан 22,5 фоизгача пасайган. Бироқ талаб қилиб олгунча депозитлар (исталган вақтда қайтариб олиш мумкин бўлган маблағлар) долларлашуви узоқ муддатли даврда 40 фоиздан юқори даражада шаклланяпти.

Марказий банк ҳозирда сўмда пул сақлаш аввалгига нисбатан кўпроқ ишончли эканини қайд этган. Банк депозитларида миллий валюта жозибадорлиги ортганини таъкидлаган. Шу билан бирга, курсдаги тебранишлар узоқ муддатли хавф туғдирмаётганига урғу берилган.

«Ўзбекистонда табиий долларлашувнинг пасайиши — иқтисодий барқарорлик ортаётганининг белгиси. Нархлар барқарорлиги ва валюта сиёсатидаги изчиллик миллий валютага бўлган ишончни мустаҳкамламоқда», дейилади тадқиқотда.

2025 йил октабр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда муддатли депозитлардаги долларлашув даражаси ҳали ҳам табиий даражадан бироз юқори. Яъни 12 ойлик ҳисоб-китоб бўйича 3,5 фоизга, 3 йиллик ҳисобларда 2 фоизга баландлиги қайд этилган. Умуман олганда, одамлар ва корхоналар муддатли омонатларни долларда сақлашни ҳали ҳам табиий даражадан кўпроқ танлаяпти.

Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди
Янгиликлар 15:12 · 12.01.2026
Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди
Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди
Янгиликлар 13:41 · 12.01.2026
Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди
«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб
Янгиликлар 10:47 · 12.01.2026
«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб
Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йилига 1 млн донага етказилади
Авто, Янгиликлар 10:11 · 12.01.2026
Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йилига 1 млн донага етказилади
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:43 · 10.01.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди
Молия, Янгиликлар 15:27 · 09.01.2026
Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди