Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади

17:03 · 15.12.2025

Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади

11:47 · 15.12.2025

Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди

10:11 · 15.12.2025

Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк

8:33 · 15.12.2025

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:44 · 13.12.2025

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

14:08 · 12.12.2025

Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин

11:46 · 12.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

10:21 · 12.12.2025

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

16:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

15:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда бир йилда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар қайсилиги маълум бўлди

10:16 · 11.12.2025

Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади

16:38 · 10.12.2025

Янги йил олдидан ёлғон чегирмалар кўпайди — Рақобат қўмитаси

14:58 · 10.12.2025

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

10:57 · 10.12.2025

Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди

17:55 · 09.12.2025

Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди

13:35 · 09.12.2025

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони кескин кўпайди

11:19 · 09.12.2025

Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олмоқда?

10:12 · 09.12.2025

Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади

Янги вазифалар инновацияларни макроиқтисодий барқарорлик билан мувозанатлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва финтех стартапларини қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади.

Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Фото: Марказий банк

Ўзбекистон Марказий банки молиявий технологиялар соҳасини ривожлантириш учун масъул ташкилот этиб белгиланди. Бу 27 ноябрда қабул қилинган президент қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатга кўра, Марказий банк инновацияларни қўллаб-қувватлаш ва асосий макроиқтисодий устуворликлар — банк тизими барқарорлиги, тўлов тизимларининг узлуксиз ишлаши ва нархлар барқарорлиги ўртасидаги мувозанатни таъминлаш учун жавобгар бўлади.

Шунингдек, регуляторга молия секторидаги технологик ўзгаришларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучларидан бири бўлиш ва бозорнинг барча иштирокчилари учун самарали рақобат муҳитини шакллантиришга ҳисса қўшиш вазифаси юклатилди.

Молиявий технология ечимларини жорий этишда тартибга солиш чораларини қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу чора-тадбирлар технологик инновацияларни ривожлантириш учун шарт-шароитларни сақлаб қолган ҳолда, улар туфайли юзага келадиган хавфларни камайтиришга қаратилган бўлиши лозим.

Бундан ташқари, Марказий банк тўлиқ ва ишончли маълумотлар асосида қарорлар қабул қилади, молиявий технологиялар соҳасида хизматлар кўрсатишда фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди ва финтех экотизимида фаолият юритаётган стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди.

Регулятор инновацияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда банк тизими, тўлов тизимлари ва нархлар барқарорлиги соҳасидаги устувор вазифалар ўртасидаги мувозанатни таъминлаши белгиланди. Марказий банк молия секторида инновацияларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланади ва бозор иштирокчилари учун рақобат муҳитини шакллантиришга масъул бўлади.

Шунингдек, Марказий банк молиявий технологияларни жорий этиш ва ривожлантириш, финтех хизматларини кўрсатишда фуқароларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш ва стартапларни қўллаб-қувватлаш соҳасида тартибга солиш ваколатларига эга бўлади.

Бу вазифаларни «Марказий банк тўғрисида»ги қонунга ҳам киритиш кўзда тутилган. Ҳужжат билан, Марказий банк раиси Тимур Ишметов раҳбарлигида Молиявий технологиялар соҳасини ривожлантириш бўйича республика комиссияси ташкил этилмоқда.

марказий банк, финтех

Комиссия вазифаларига, жумладан, қуйидагилар киради:

  • молиявий технологиялар соҳасини ривожлантириш бўйича стратегик йўналишларни белгилаш;
  • соҳадаги муаммоларни муҳокама қилиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
  • молиявий технологиялар соҳасида давлат органлари, молиявий ташкилотлар ва хусусий секторнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • молиявий технологиялар соҳасида Марказий банкнинг «тартибга солиш қумдони»да муваффақиятли синовдан ўтган молиявий хизматларни кенг жорий этиш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
  • молиявий технологиялар соҳасини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омилларни, шу жумладан, тижорат банклари ва тўлов ташкилотларининг тарифларини ўрганиш ва уларни оптималлаштириш бўйича тегишли чораларни кўриш.

Регуляторга хорижий маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда 2026−2030 йилларда финтех соҳасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш топширилди.

Марказий банк, шунингдек, токенлаштирилган акциялар ва облигациялар чиқарилиши ва муомаласини жорий этиш, жумладан, тегишли тартибни қабул қилиш ва ахборот тизимининг киберхавфсизлик талабларига мувофиқлигини экспертизадан ўтказиш билан шуғулланади.

Апрель ойига қадар Марказий банкнинг рақамли валютасидан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш бўйича тажриба лойиҳасининг «йўл харитаси» тасдиқланиши режалаштирилган. Февраль ойига қадар тўлов воситаси сифатида токенларнинг барқарор айланишини махсус ҳуқуқий тартибга солишни жорий этиш топширилди.

Апрель ойига қадар Марказий банк фаолиятини рақамлаштириш бўйича IT стратегия ҳам тайёрланиши кўзда тутилган. Май ойига қадар «тартибга солиш қумдони» талабларини соддалаштириш, шунингдек, стартаплар ва технология компаниялари томонидан инновацияларни жорий этиш учун технологик ва тематик «қумдонлар» яратиш мўлжалланмоқда.

Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Янгиликлар 17:03 · 15.12.2025
Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Янгиликлар 11:47 · 15.12.2025
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Авто, Янгиликлар 10:11 · 15.12.2025
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Янгиликлар 8:33 · 15.12.2025
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:44 · 13.12.2025
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 14:08 · 12.12.2025
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда