Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 млн доллар кредит ва 5 млн долларлик грант ажратади

15:41 · 16.12.2025

Январь ойидан бери сўм қадри 7,5 фоизга ошди — Марказий банк

14:13 · 16.12.2025

Маҳаллий компания ва банкларга хорижий валютада облигация чиқаришга рухсат берилади

12:15 · 16.12.2025

Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади

17:03 · 15.12.2025

Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади

11:47 · 15.12.2025

Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди

10:11 · 15.12.2025

Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк

8:33 · 15.12.2025

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:44 · 13.12.2025

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

14:08 · 12.12.2025

Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин

11:46 · 12.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

10:21 · 12.12.2025

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

16:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

15:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда бир йилда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар қайсилиги маълум бўлди

10:16 · 11.12.2025

Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади

16:38 · 10.12.2025

Янги йил олдидан ёлғон чегирмалар кўпайди — Рақобат қўмитаси

14:58 · 10.12.2025

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

10:57 · 10.12.2025

Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди

17:55 · 09.12.2025

Маҳаллий компания ва банкларга хорижий валютада облигация чиқаришга рухсат берилади

Шу муносабат билан маҳаллий капитал бозорига камида 1 млрд доллар инвестиция жалб қилинади.

Маҳаллий компания ва банкларга хорижий валютада облигация чиқаришга рухсат берилади

Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни капитал бозорини янада ривожлантириш ҳамда банк соҳасида халқаро стандартларни жорий этишни жадаллаштириш юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Бугунги кунда муомаладаги қимматли қоғозларнинг бозор қиймати 275 трлн сўмни ташкил этиб, биржада эркин муомаладаги қимматли қоғозлар ҳажми 4 трлн сўмга етди, бозорда 717 та эмитент ва 77 та профессионал иштирокчи фаолият юритмоқда.

Шу билан бирга, капитал бозорининг капиталлашув ҳажми ялпи ички маҳсулотга нисбатан 20 фоизни ташкил этиб, жаҳон кўрсаткичларидан анча паст экани, мазкур соҳада ҳали катта салоҳият мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан маҳаллий капитал бозорига камида $1 млрд инвестиция жалб қилишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Жумладан, маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида халқаро стандартлар асосида қимматли қоғозларни жойлаштириш — «дуал листинг» амалиётига рухсат бериш, шунингдек, валюта облигациялари, глобал депозитар тилхатлар, хорижий қимматли қоғозлар ҳамда биржа инвестиция фондлари каби янги молиявий инструментларни жорий этиш режалаштирилган.

Тақдимотда «тартибга солиш қумдони» ҳуқуқий режимини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу механизм доирасида қумдон шартларини нафақат норезидентлар, балки резидентлар учун ҳам татбиқ этиш, хорижий инвесторлар учун муддатсиз амал қилишини белгилаш, шунингдек, чет эл компанияларининг акциялари, облигациялари ва бошқа қимматли қоғозлар билан савдо қилишга рухсат бериш таклиф қилинди. Бу хорижий қимматли қоғозларнинг норасмий савдосини қисқартиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Маҳаллий инвесторларни капитал бозорига фаол жалб этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Бунда маҳаллий компания ва банкларга Тошкент фонд биржасида хорижий валютада облигациялар чиқаришга рухсат бериш орқали ташқи бозорга чиқмасдан туриб валюта маблағларини жалб қилиш имкониятлари яратилиши қайд этилди.

Шунингдек, эмитентларга ўз капитали ҳажмидан ортиқ, таъминотсиз облигациялар чиқариш имкониятини яратиш орқали облигациялар бозорини кенгайтириш мумкинлиги таъкидланди.

Капитал бозорида назорат ва тартибга солиш тизимини такомиллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Миллий қонунчиликни Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти талабларига мослаштириш, регулятор ваколатларини кучайтириш, шунингдек, профессионал иштирокчиларнинг устав капиталига қўйиладиган талабларни босқичма-босқич ошириш режалари тақдимот қилинди.

Банк соҳасидаги ислоҳотлар доирасида сўнгги етти йилда тижорат банкларининг активлари 5,3 баробар ўсиб, 877 трлн сўмдан ошгани, банкларнинг сони 35 тага етиб, 2017 йилдан бери 3 та хорижий банк Ўзбекистонда фаолиятини йўлга қўйгани таъкидланди.

Мамлакат илк бор Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг Молиявий секторни баҳолаш дастурида иштирок этди, унда банк назорати, рискларни бошқариш, тўлов тизимлари, макропруденциал сиёсат ва инқирозларни бошқариш каби йўналишлар баҳоланди.

Баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, келгуси йилда Ўзбекистон молия секторини Базел қўмитасининг Самарали банк назорати бўйича 29 та асосий тамойилига тўлиқ мослаштириш белгиланган. Бу мақсадда барча тижорат банкларида молиявий ҳисоботларни тўлиқ халқаро стандартлар асосида юритиш, Базел III стандартларини жорий қилиш, Ҳукумат ва Марказий банк иштирокида Молиявий барқарорлик кенгашини ташкил этиш вазифалари белгиланди.

Давлат раҳбари капитал бозори ҳамда банк соҳасидаги ислоҳотлар иқтисодиётни барқарор молиялаштириш, хусусий сектор улушини ошириш ва халқаро инвестицияларни фаол жалб этишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, белгиланган вазифалар юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 млн доллар кредит ва 5 млн долларлик грант ажратади
Янгиликлар 15:41 · 16.12.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 млн доллар кредит ва 5 млн долларлик грант ажратади
Январь ойидан бери сўм қадри 7,5 фоизга ошди — Марказий банк
Янгиликлар 14:13 · 16.12.2025
Январь ойидан бери сўм қадри 7,5 фоизга ошди — Марказий банк
Маҳаллий компания ва банкларга хорижий валютада облигация чиқаришга рухсат берилади
Янгиликлар 12:15 · 16.12.2025
Маҳаллий компания ва банкларга хорижий валютада облигация чиқаришга рухсат берилади
Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Янгиликлар 17:03 · 15.12.2025
Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Янгиликлар 11:47 · 15.12.2025
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Авто, Янгиликлар 10:11 · 15.12.2025
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди