Асосий мазмунга ўтиш
10 август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 млн доллар кредит ва 5 млн долларлик грант ажратади

Ушбу қўллаб-қувватлаш бенефициар компанияларга 100 мингга яқин янги ва яхши ҳақ тўланадиган иш ўринларини яратиш имконини беради.

Schriftzug " The World Bank Group " am Hauptgebaeude der Weltbank . Washington , USA . | The World Bank Group . Washington , USA . | 17.04.2000 , Copyright: Thomas Koehler/ photothek.net [Tel. +492195932470 , www. photothek .net. Jegliche Verwendung nur gegen Honorar und Beleg. Urheber-/Agenturvermerk wird nach Paragraph13 UrhG ausdruecklich verlangt ! Es gelten ausschliesslich unsere AGB.]

Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистон учун $100 млн миқдоридаги кредит ва $5 млн миқдоридаги грант ажратишни маъқуллади.

Ушбу маблағлар «Иш ўринларини яратиш ва бизнесни ривожлантириш учун молиялаштиришдан фойдаланиш» (Access to Finance for Jobs and Growth Project, FINGROW) лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади.

Лойиҳанинг мақсади — капитал танқислигини бошдан кечираётган микро, кичик ва ўрта корхоналарнинг (МКЎК) кредит ресурсларидан фойдаланиш ва уларнинг капиталига хусусий инвестицияларни жалб қилиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

2030 йилга бориб, лойиҳа натижасида тахминан 7 минг МКЎКлар, шу жумладан аёллар ва ёшлар раҳбарлигидаги 4,5 минг корхоналар учун кредит маблағларидан фойдаланиш имконияти таъминланиши кутилмоқда.

Ушбу қўллаб-қувватлаш бенефициар компанияларга 100 мингга яқин янги ва яхши ҳақ тўланадиган иш ўринларини яратиш имконини беради, уларнинг ярмидан кўпини эса аёллар ва ёш ишчилар эгаллашади.

Бундан ташқари, лойиҳа доирасида 70 тагача юқори ўсиш салоҳиятига эга бўлган кичик ва ўрта корхоналар капиталига хусусий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда бизнесни кенгайтириш учун янги билим ва тажрибаларни улашиш орқали қўллаб-қувватланади. Ушбу корхоналарнинг аксарият қисми аёллар ва ёш раҳбарлар томонидан бошқарилади.

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси»нинг шўба тузилмалари банклар, микромолия ташкилотлари ва хусусий инвесторлар билан ҳамкорликда қўшимча $500 млнлик хусусий капитални жалб қилади.

Ушбу маблағлар кредит маблағларидан фойдаланишни таъминлаш ва кўпроқ МКЎКлар учун корхоналар капиталига хусусий инвестициялар оқимини таъминлаш имконини беради.