Кредит олишига қандай тақиқ қўйиш мумкин?

11:12 · 17.12.2025

Ўзбекистонда таксиларда йўл ҳақи сезиларли даражада ошди

10:11 · 17.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 млн доллар кредит ва 5 млн долларлик грант ажратади

15:41 · 16.12.2025

Январь ойидан бери сўм қадри 7,5 фоизга ошди — Марказий банк

14:13 · 16.12.2025

Маҳаллий компания ва банкларга хорижий валютада облигация чиқаришга рухсат берилади

12:15 · 16.12.2025

Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади

17:03 · 15.12.2025

Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади

11:47 · 15.12.2025

Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди

10:11 · 15.12.2025

Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк

8:33 · 15.12.2025

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:44 · 13.12.2025

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

14:08 · 12.12.2025

Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин

11:46 · 12.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

10:21 · 12.12.2025

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

16:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

15:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда бир йилда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар қайсилиги маълум бўлди

10:16 · 11.12.2025

Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади

16:38 · 10.12.2025

Янги йил олдидан ёлғон чегирмалар кўпайди — Рақобат қўмитаси

14:58 · 10.12.2025

Кредит олишига қандай тақиқ қўйиш мумкин?

Рақамли банк хизматлари ривожи қулайлик билан бирга молиявий хатарларга ҳам йўл очди. Масалан, Ўзбекистонда онлайн фирибгарлик авж олаётганидан хавотир кучайган. Бунда содда одамлар алданиб, пулларидан айрилиб қоляпти. Бунинг олдини олиш учун эса кредитга тақиқ қўйиш хизматидан фойланиш мумкин.

Кредит олишига қандай тақиқ қўйиш мумкин?

Рақамли банк хизматлари ривожи қулайлик билан бирга молиявий хатарларга ҳам йўл очди. Масалан, Ўзбекистонда онлайн фирибгарлик авж олаётганидан хавотир кучайган. Бунда содда одамлар алданиб, пулларидан айрилиб қоляпти.

Кенг тарқалган усуллардан бири: фирибгар ўзини Марказий банк ёки давлат идораси ходими сифатида таништиради. Фуқарони ишонтиргач, кредит олишга “кўрсатма” беради. Телефонига зарарли файл юбориб, унга махсус дастур орқали уланади. Вазиятни тушунмаган фуқаро номига кредит расмийлаштирилади. Банкдан олинган қарз маблағлари картага тушгандан сўнг, фирибгар пулларни ечиб олади ва изсиз ғойиб бўлади.

Марказий банк ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази аҳолини бундай ҳолатлардан мунтазам огоҳлантириб келади. Муаммога ечим сифатида бир қатор чоралар кўрилаётгани билдирилган. Масалан, 2025 йил июнда “Кредитга тақиқ” тизими ишга туширилди. Ушбу материалда мазкур хизматдан фойдаланиш ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Фото: Google

Кредитга тақиқ нега керак?

Айтайлик, бирор шахс банкдан кредит олмоқчи эмас. Бироқ фирибгар унинг номига кредит расмийлаштиришга уриниши мумкин. Ахир ҳар ким ҳам фирибгарни фарқлай олмайди, соддалик қилиб алданиб, пулга “куйиб” қолиш эҳтимоли йўқ эмас. Шу сабаб қарзга эҳтиёж бўлмаган вазиятда фуқаро ўз номига розиликсиз кредит битими тузилишини тақиқлаш имконига эга. Бу орқали содир этилиши мумкин бўлган кибержиноятлар олди олинади.

Хизматдан фойдаланиш учун “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюросига ариза юбориш керак бўлади. Бу орқали фуқаро ўз шахсий маълумотларини “Кредит расмийлаштириши тақиқланган шахслар” реестрига киритилишини сўрайди. Ариза қабул қилингач, кредит бюроси мурожаатчини махсус “қора рўйхат”га киритади. Банк ва микромолия ташкилотлари қарз беришдан олдин мазкур рўйхатни текширишга мажбур. Агар реестрда фуқаро номига кредит берилишига тақиқ қўйилган бўлса, қарз берилмайди. Айнан шу нуқтага келганда, фирибгар–жиноятчилар ҳужуми натижасизлик билан якунланади.

Фуқаро хоҳиши билан кредит олмоқчи-ю, лекин ўзига кредит беришларини тақиқлаб қўйган бўлса-чи? Унда банк ёки микромолия ташкилотларига кредит олиш бўйича мурожаат қилишдан аввал тақиқ функциясини ўчириб қўйиш керак.

Скриншот: Кредит бюроси

Кредитга офлайн тақиқ қўйиш

Фуқаро офлайн тарзда кредитга тақиқ қўйишни хоҳласа, исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказига (ДХМ) шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан боради.

Марказ ёки кредит бюроси ходими ариза берувчи номидан my.gov.uz ёки бюро веб-сайти орқали электрон аризани тўлдиради. Кейин ариза кредит бюроларига юборилади. Шундан сўнг, мурожаатчига QR-код қўйилган маълумотнома берилади. Хизмат натижаси 10 дақиқа ичида билдирилади. Бу ҳақдаги маълумот аризачи истагига кўра, электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этилади. Фуқаро маълумотлари шу тарзда реестрга киритилади.

Марказга борган ҳолда кредит тақиқини олиб ташлаш ҳам мумкин. Бунинг учун марказ ходими фуқаро номидан аризани тўлдириб, бюрога юборади. Тақиқ бекор қилингач, сўров жавоби мурожаатчига тақдим этилади. ДХМ ва кредит бюролари фуқаро маълумотлари сир сақланишини таъминлайди.

Кредитга онлайн тақиқ қўйиш қандай бажарилади?

Бунинг бир нечта усули мавжуд. Хусусан, “Кредитга тақиқ” хизматидан my.gov.uz сайти ёки мобил иловаси орқали фойдаланиш мумкин. Ушбу усулни босқичма-босқич тушунтириб берамиз.

Аввалига порталдан рўйхатдан ўтиб, кириб оласиз. Кейин эса “Кредит битимини тузишга тақиқ қўйиш ёки тақиқни олиб ташлаш” хизматини танлайсиз. Саҳифаси қуйидаги расмдек кўринишга эга бўлади.

Сўнгра “Хизматдан фойдаланиш” тугмаси босилади. Навбатдаги саҳифада тақиқ қўйиш ҳолатини кўришингиз мумкин. Агар аввал ёқилмаган бўлса, ўчирилган белгисига кўзингиз тушади.

Кейинги қадам, экранда пайдо бўлган “Фаоллаштириш” тугмасини босишдан иборат.

Сўров автоматик тарзда кредит бюросига юборилади ва мурожаатчи маълумотлари дарҳол реестрга киритилади. Кейин ўз-ўзини тақиқлаш автоматик равишда ишга тушади.

Кредитга тақиқ қўйилгани ҳақидаги маълумот ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади. Зарур ҳолатда ҳужжатни юклаб олиш мумкин.

My.gov.uz орқали хизматни ўчириш ҳам мумкин. Бунда хизмат ёқилган саҳифанинг ўзида “Хизматни ўчириш” тугмаси босилади. Шу орқали тақиқ бекор қилинади.

Кредит бюросининг infokredit.uz сайти ёки “КАТМ” мобил иловаси орқали ҳам хизматдан фойдаланиш мумкин. Жараёнда дастлаб рўйхатдан ўтилади. Кейин “Оммабоп хизматлар” бўлимига, кейин “Кредитга тақиқ” хизматига ўтилади. Тасдиқланган маълумотнома ариза берувчининг шахсий кабинетига жойлаштирилади. Масала юзасидан қўшимча саволларга бюро Call-марказининг қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, жавоб олиш мумкин: (+998 71) 203-47-47.

“Кредитга тақиқ” хизматидан фойдаланиш мутлақо бепул бўлиб, тақиқни истаганча ўрнатиш ва олиб ташлаш мумкин. Бу жараёнда ортиқча ҳужжатлар ҳам талаб этилмайди, барчаси автоматик тарзда амалга оширилади.

Кредитга тақиқ қўйганлар сони ортмоқда

Кредит бюроси таҳлилларига қараганда, Ўзбекистонда “Кредитга тақиқ” хизматидан фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда. Бу фирибгарлик ҳолатларидан хавотир борлиги ва аҳолида киберхавфсизлик чораларини кўришга интилиш кучли эканидан далолат беради. Таҳлилларга кўра, 2025 йил июль ойида 33,1 минг киши мазкур хизматга уланган. Августга келиб улар сони 77,8 минг кишига етган, сентябрь бошида 108,6 минг нафардан ўтган.

2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, хизматдан фойдаланувчилар сони 149,46 кишидан ортди. Шундан 101 минг 467 нафари эркаклар, 47 минг 998 нафари аёллардир.

Хизматга уланганларнинг учдан бир қисмини 26-35 ёшли фуқаролар ташкил этган. Яна 25,6 фоизи 36-45 ёшли, 19,2 фоизи 26 ёшгача бўлганлар ҳиссасига тўғри келган. Энг кам улуш эса 46-55 (12,6 фоиз) ва 56 ёшдан юқори (9 фоиз) ёшдагиларда бўлган.

Кредит олишига қандай тақиқ қўйиш мумкин?
Янгиликлар 11:12 · 17.12.2025
Кредит олишига қандай тақиқ қўйиш мумкин?
Ўзбекистонда таксиларда йўл ҳақи сезиларли даражада ошди
Янгиликлар 10:11 · 17.12.2025
Ўзбекистонда таксиларда йўл ҳақи сезиларли даражада ошди
Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 млн доллар кредит ва 5 млн долларлик грант ажратади
Янгиликлар 15:41 · 16.12.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 млн доллар кредит ва 5 млн долларлик грант ажратади
Январь ойидан бери сўм қадри 7,5 фоизга ошди — Марказий банк
Янгиликлар 14:13 · 16.12.2025
Январь ойидан бери сўм қадри 7,5 фоизга ошди — Марказий банк
Маҳаллий компания ва банкларга хорижий валютада облигация чиқаришга рухсат берилади
Янгиликлар 12:15 · 16.12.2025
Маҳаллий компания ва банкларга хорижий валютада облигация чиқаришга рухсат берилади
Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Янгиликлар 17:03 · 15.12.2025
Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади