Тошкентда яшил ҳудудларни қандай кенгайтирса бўлади? Президент топшириғи ва дунё тажрибаси

16:31 · 17.12.2025

Энг кўп эътирозларга сабаб бўлаётган хусусий ўқув марказлари ва платформалар рўйхати эълон қилинди

14:49 · 17.12.2025

Кредит олишига қандай тақиқ қўйиш мумкин?

11:12 · 17.12.2025

Ўзбекистонда таксиларда йўл ҳақи сезиларли даражада ошди

10:11 · 17.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 млн доллар кредит ва 5 млн долларлик грант ажратади

15:41 · 16.12.2025

Январь ойидан бери сўм қадри 7,5 фоизга ошди — Марказий банк

14:13 · 16.12.2025

Маҳаллий компания ва банкларга хорижий валютада облигация чиқаришга рухсат берилади

12:15 · 16.12.2025

Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади

17:03 · 15.12.2025

Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади

11:47 · 15.12.2025

Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди

10:11 · 15.12.2025

Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк

8:33 · 15.12.2025

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:44 · 13.12.2025

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

14:08 · 12.12.2025

Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин

11:46 · 12.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

10:21 · 12.12.2025

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

16:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

15:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда бир йилда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар қайсилиги маълум бўлди

10:16 · 11.12.2025

Энг кўп эътирозларга сабаб бўлаётган хусусий ўқув марказлари ва платформалар рўйхати эълон қилинди

Айрим хусусий таълим хизматларида таълим сифати қониқарсизлиги, кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов ундирилиши, шартнома шартлари ҳамда пулни қайтариш тартиби бўйича етарли маълумот берилмаслиги каби ҳолатлар аниқланган.

Энг кўп эътирозларга сабаб бўлаётган хусусий ўқув марказлари ва платформалар рўйхати эълон қилинди

Рақобат қўмитаси кўп шикоятларга сабаб бўлаётган хусусий таълим марказлари рўйхатини тузди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

2024−2025 йилларда нодавлат таълим хизматлари юзасидан 1,2 мингга яқин мурожаат қабул қилинган. Рақобат қўмитаси улар асосида тизимли мониторинг ва таҳлил ишлари олиб бормоқда.

Таъкидланишича, энг кўп шикоятлар қатор ўқув марказлари ва онлайн таълим платформалари фаолиятига тўғри келган.

Уларнинг асосий қисми қуйида келтирилган:

  • Newton Academy, NewTone School;
  • MyTeacher онлайн инглиз тили курси;
  • Prep.uz онлайн рус тили курси;
  • Badavlat ayol лойиҳаси;
  • Qadam Education ўқув маркази;
  • Lerna, Skillbox, GeekBrains;
  • Interno Edu;
  • Englify;
  • Niyat Education;
  • Sevenedu онлайн тил маркази.

Таҳлилларга кўра, айрим хусусий таълим хизматларида таълим сифати қониқарсизлиги, кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов ундирилиши, шартнома шартлари ҳамда пулни қайтариш тартиби бўйича етарли маълумот берилмаслиги каби ҳолатлар аниқланган.

Шунингдек, Uzum Nasiya, Shaffof молия, Paylater ва бошқа муддатли тўлов платформалари орқали тузилган шартномаларни бекор қилишда қийинчиликлар юзага келаётгани, рекламада берилган ваъдалар амалда бажарилмаётгани бўйича ҳам эътирозлар билдирилган.

Рақобат қўмитаси хусусий таълим ташкилотларини қонунчилик, лицензия талаблари ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунларга қатъий риоя этишга чақирди. Назорат органи ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтган.

Истеъмолчиларга хусусий таълим хизматларидан фойдаланишда лицензия ва рухсатномаларни олдиндан текшириш, шартнома шартларини, айниқса тўлов ва пулни қайтариш тартибини диққат билан ўрганиш, онлайн шартномаларни имзолаш ва тўлов қилишга шошмаслик тавсия этилмоқда.

Бундан ташқари, очиқ манбалардаги фойдаланувчи фикрлари билан танишиш, имкон бўлса, синов дарсларида иштирок этиш ва офлайн дарслар ўтказиладиган жойни кўздан кечириш тавсия қилинди.

Тошкентда яшил ҳудудларни қандай кенгайтирса бўлади? Президент топшириғи ва дунё тажрибаси
Янгиликлар 16:31 · 17.12.2025
Тошкентда яшил ҳудудларни қандай кенгайтирса бўлади? Президент топшириғи ва дунё тажрибаси
Энг кўп эътирозларга сабаб бўлаётган хусусий ўқув марказлари ва платформалар рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар 14:49 · 17.12.2025
Энг кўп эътирозларга сабаб бўлаётган хусусий ўқув марказлари ва платформалар рўйхати эълон қилинди
Кредит олишига қандай тақиқ қўйиш мумкин?
Янгиликлар 11:12 · 17.12.2025
Кредит олишига қандай тақиқ қўйиш мумкин?
Ўзбекистонда таксиларда йўл ҳақи сезиларли даражада ошди
Янгиликлар 10:11 · 17.12.2025
Ўзбекистонда таксиларда йўл ҳақи сезиларли даражада ошди
Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 млн доллар кредит ва 5 млн долларлик грант ажратади
Янгиликлар 15:41 · 16.12.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 млн доллар кредит ва 5 млн долларлик грант ажратади
Январь ойидан бери сўм қадри 7,5 фоизга ошди — Марказий банк
Янгиликлар 14:13 · 16.12.2025
Январь ойидан бери сўм қадри 7,5 фоизга ошди — Марказий банк