1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди

18:19 · 26.05.2026

Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади

14:19 · 26.05.2026

Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади

11:02 · 26.05.2026

Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?

8:42 · 26.05.2026

Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?

11:56 · 25.05.2026

Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди

10:30 · 25.05.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:14 · 23.05.2026

Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди

16:03 · 22.05.2026

Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади

13:34 · 22.05.2026

Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди

10:34 · 22.05.2026

Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили

18:03 · 21.05.2026

Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди

17:32 · 21.05.2026

Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади

13:36 · 21.05.2026

Марказий банк ипотека омонати механизмини ишлаб чиқмоқда

10:24 · 21.05.2026

Солиқ базасини кўчмас мулк объектлари бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби белгиланди

15:27 · 20.05.2026

Ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзлари автоматик равишда қайтарилади

12:46 · 20.05.2026

Рақобат ва реклама қоидабузарлиги ҳақида хабар берганларни пул мукофоти билан рағбатлантириш таклиф этилмоқда

11:05 · 20.05.2026

2025 йилда банкоматлардан пул ечишда 290 мингта муаммоли ҳолат кузатилган

9:53 · 20.05.2026

Ўзбекистонда 2026 йилда ҳам ҚҚС, фойда солиғининг базавий ставкаси, даромад солиғи ўзгаришсиз қолади

Бундан ташқари, бир календарь ойда бир нечта солиқ турлари бўйича ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда, барча ҳисоботлар учун фақат битта жарима қўллаш механизми жорий этилмоқда.

Ўзбекистонда 2026 йилда ҳам ҚҚС, фойда солиғининг базавий ставкаси, даромад солиғи ўзгаришсиз қолади
Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилга мўлжалланган солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, шу жумладан, амалдаги қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш, Президентимизнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

2026 йилда ҳам солиқ сиёсатида асосий солиқ ставкалари қўшилган қиймат солиғи 12 фоиз, фойда солиғининг базавий ставкаси – 15 фоиз, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 12 фоиз, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси – 1,5 фоиз, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи – 0,95 фоиз, ижтимоий солиқ – 12 фоиз (бюджет ташкилотлари – 25%), айланмадан олинадиган солиқ – 4 фоиз миқдорида ўзгаришсиз қолмоқда.

Бундан ташқари, Солиқ кодексида қўшилган қиймат солиғининг узлуксиз занжирини яратиш, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, мазкур қонун мебелсозлик ва заргарлик соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маҳсулотларнинг экспортини кенгайтириш, аҳоли даромадларини ошириш ҳамда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга ҳам йўналтирилган.

Қайд этилганидек, қонун амалиётга татбиқ этилиши натижасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга имкон берадиган солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича тегишли ҳуқуқий муносабатлар тартибга солиниши назарда тутилмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда микрофирма ва кичик корхоналарга солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун жарима миқдори пасайтирилиб, охирги уч ой ичида солиқ ҳисоботлари ўз вақтида тақдим этиб келган солиқ тўловчиларга кейинги ҳисоботни 5 иш кунгача кечиктирган тақдирда маъмурий жарима қўлланилмаслиги белгиланмоқда.

Бундан ташқари, бир календарь ойда бир нечта солиқ турлари бўйича ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда, барча ҳисоботлар учун фақат битта жарима қўллаш механизми жорий этилмоқда. Сенат аъзолари ўз чиқишларида иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларига, жумладан қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, маҳаллий саноат, озиқ-овқат, медиа ва алоқа каби соҳаларига бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари берилаётганлигини таъкидлади.

Шунингдек, мазкур қонун халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун белгиланган ставкага нисбатан 0,5 дан 1,2 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни ҳамда лазерли текислаш лозим бўлган суғориладиган ерлар лазерли текисланмаган тақдирда, ушбу ерлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича солиқ ставкаларига нисбатан 1,2 гача оширувчи коэффициент қўллаш ваколатини бермоқда.

Сенаторлар ушбу қонун тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама рағбатлантиришини, тенг ва адолатли рақобат муҳитини таъминлашини, маъмурий жарималар юкини енгиллаштириши ҳамда яширин иқтисодиётнинг улушини қисқартиришга қаратилганини таъкидлади.

Муҳокама якунида сенаторлар қонунни маъқуллади.

1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди
Янгиликлар 18:19 · 26.05.2026
1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди
Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади
Янгиликлар 14:19 · 26.05.2026
Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади
Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади
Янгиликлар 11:02 · 26.05.2026
Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади
Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?
Янгиликлар 8:42 · 26.05.2026
Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?
Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?
Янгиликлар 11:56 · 25.05.2026
Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?
Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди
Янгиликлар 10:30 · 25.05.2026
Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди