Марказий банк бир ойда 4 та банкни жаримага тортди

18:19 · 19.12.2025

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш тартиби белгиланди

11:43 · 19.12.2025

Трамп Green Card дастурини тўхтатишни буюрди

11:36 · 19.12.2025

Ўзбекистонда ишламайдиган айрим оилалар учун нафақа ва ёрдам пуллари тўхтатилади

10:08 · 19.12.2025

Ўзбекистонликларга АҚШ компанияларига инвестиция қилишга рухсат берилади

16:59 · 18.12.2025

Ўзбекистонликлар тобора кичикроқ уйлар сотиб олмоқда

15:44 · 18.12.2025

Ўзбекистонда 2026 йилда ҳам ҚҚС, фойда солиғининг базавий ставкаси, даромад солиғи ўзгаришсиз қолади

14:27 · 18.12.2025

Ўзбекистонда 1 январдан кўчмас мулк объектлари қиймати у жойлашган ҳудуддан келиб чиқиб белгиланади

12:26 · 18.12.2025

Тошкентда яшил ҳудудларни қандай кенгайтирса бўлади? Президент топшириғи ва дунё тажрибаси

16:31 · 17.12.2025

Энг кўп эътирозларга сабаб бўлаётган хусусий ўқув марказлари ва платформалар рўйхати эълон қилинди

14:49 · 17.12.2025

Кредит олишига қандай тақиқ қўйиш мумкин?

11:12 · 17.12.2025

Ўзбекистонда таксиларда йўл ҳақи сезиларли даражада ошди

10:11 · 17.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 млн доллар кредит ва 5 млн долларлик грант ажратади

15:41 · 16.12.2025

Январь ойидан бери сўм қадри 7,5 фоизга ошди — Марказий банк

14:13 · 16.12.2025

Маҳаллий компания ва банкларга хорижий валютада облигация чиқаришга рухсат берилади

12:15 · 16.12.2025

Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади

17:03 · 15.12.2025

Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади

11:47 · 15.12.2025

Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди

10:11 · 15.12.2025

Марказий банк бир ойда 4 та банкни жаримага тортди

Бундан ташқари, пруденциал талаблар бузилиши, ўз фаолиятини қонунчилик талабларига мувофиқлаштирмаганлиги ҳамда инспекция текширувларида аниқланган камчиликлар учун 1 та микромолия ва 1 та тўлов ташкилотлари чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Марказий банк бир ойда 4 та банкни жаримага тортди
Фото: Марказий банк

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси ноябрь ойидаги йиғилишларда 41 та масалани кўриб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 31 та масала кўриб чиқилди. Улар орасида кредит ташкилотлари уставига ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, янги микромолия ва кредит ташкилотларини рўйхатга олиш ҳамда айримларини реэстрдан чиқариш ҳамда устав фондидаги улушга эгалик қилиш учун рухсат бериш масалалари бор.

Бундан ташқари, банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун сертификат бериш ва банклар кузатув кенгаши, бошқаруви ҳамда муҳим ходимлари номзодларини кўриб чиқиш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид жами 10 та масала кўриб чиқилди. Унда Марказий банк кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари бажарилиши, банклар ҳамда микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекция натижалари ва банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Жиноят даромадларини легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Марказий банк ўтган ойда қоидабузарликлар учун 4 та банкка нисбатан жарима санкциясини қўллади.

Улар регулятор талаблари ва ўтказилган инспекция текширувлари, жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига амал қилмаган.

Бундан ташқари, пруденциал талаблар бузилиши, ўз фаолиятини қонунчилик талабларига мувофиқлаштирмаганлиги ҳамда инспекция текширувларида аниқланган камчиликлар учун 1 та микромолия ва 1 та тўлов ташкилотлари чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Марказий банк бир ойда 4 та банкни жаримага тортди
Янгиликлар 18:19 · 19.12.2025
Марказий банк бир ойда 4 та банкни жаримага тортди
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш тартиби белгиланди
Янгиликлар 11:43 · 19.12.2025
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш тартиби белгиланди
Трамп Green Card дастурини тўхтатишни буюрди
Янгиликлар 11:36 · 19.12.2025
Трамп Green Card дастурини тўхтатишни буюрди
Ўзбекистонда ишламайдиган айрим оилалар учун нафақа ва ёрдам пуллари тўхтатилади
Янгиликлар 10:08 · 19.12.2025
Ўзбекистонда ишламайдиган айрим оилалар учун нафақа ва ёрдам пуллари тўхтатилади
Ўзбекистонликларга АҚШ компанияларига инвестиция қилишга рухсат берилади
Янгиликлар 16:59 · 18.12.2025
Ўзбекистонликларга АҚШ компанияларига инвестиция қилишга рухсат берилади
Ўзбекистонликлар тобора кичикроқ уйлар сотиб олмоқда
Янгиликлар 15:44 · 18.12.2025
Ўзбекистонликлар тобора кичикроқ уйлар сотиб олмоқда