Асосий мазмунга ўтиш
10 август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Банклар томонидан синдикатлашган кредитларни ажратиш тартиби белгиланди

Банк, хорижий банк, халқаро молия ташкилоти ёки рўйхатдан ўтказган давлат қонунчилигига мувофиқ кредит ажратишга ҳақли бўлган чет эл юридик шахси банк синдикати иштирокчиси бўлиши мумкин.

Адлия вазирлиги Банклар томонидан синдикатлашган кредитларни ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди.

Унга кўра, синдикатлашган кредит қарз олувчини биргаликда молиялаштириш учун банк синдикати иштирокчилари томонидан ажратиладиган кредит ҳисобланади.

Банк, хорижий банк, халқаро молия ташкилоти ёки рўйхатдан ўтказган давлат қонунчилигига мувофиқ кредит ажратишга ҳақли бўлган чет эл юридик шахси банк синдикати иштирокчиси бўлиши мумкин.

Қарз олувчи банкка синдикатлашган кредит олиш ҳақида ариза билан мурожаат қилади.

Банк синдикатлашган кредит ажратиш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, қарз олувчи билан синдикатлашган кредитнинг дастлабки шартларини келишиб олади.

Етакчи иштирокчи банк синдикатида иштирок этиши мумкин бўлган потенциал иштирокчиларга қарз олувчи тўғрисида маълумотларни ўз ичига олган банк синдикатида иштирок этиш бўйича таклифни юборади.

Банк синдикати синдикат иштирокчилари ўртасидаги ёзма келишув асосида тузилади ва унда синдикат иштирокчилари ўртасидаги ўзаро муносабатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар белгиланади.