Ўзбекистонликлар кредитни асосан нима мақсадда олаётгани очиқланди

19:53 · 02.04.2026

Ўзбекистонда олтин қуймаларга талаб кескин ошди

15:19 · 02.04.2026

Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди

9:41 · 02.04.2026

Тошкентдаги барча автомобиллар экостикер олади

15:01 · 01.04.2026

Ўзбекистонда алиментдан қарздорларга айрим молия-кредит хизматларидан фойдаланиш чекланади

10:00 · 01.04.2026

Ўзбекистон кетма-кет беш ойдан бери олтин экспорт қилмаяпти

9:10 · 01.04.2026

Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари қарийб 40 фоизга ошди

16:00 · 31.03.2026

Тошкентда 1 сотих ер нархи 319 млн сўмгача пасайди

14:39 · 31.03.2026

Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилади

10:28 · 31.03.2026

Ҳисобга 1 млрд сўмдан ортиқ нақд киримлар «юқори даражадаги таваккалчилик» тоифасидаги операцияларга киритилиши мумкин

17:49 · 30.03.2026

Ўзбекистонда барча ҳисоб-китоблар сўмда бўлиши кераклиги айтилди

12:42 · 30.03.2026

Исломий банклар тўғрисидаги қонун имзоланди

10:22 · 30.03.2026

Ўзбекистонда пул ўтказмаларининг янги усули ишга тушди

9:55 · 30.03.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:07 · 28.03.2026

Нақд пулсиз тўлов натижасида банкларда триллионлаб маблағ айланиши айтилди

13:32 · 27.03.2026

Марказий банк 10,3 млн сўмдан юқори тўловлар назоратини кучайтиришни режалаштирмоқда

10:39 · 27.03.2026

“Давлат қарзи кўпайиб кетгани ҳақидаги хавотирлар асоссиз” — инвестиция вазири

10:02 · 27.03.2026

Ўзбекистонда P2P ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш бўйича талаб бекор қилинди

13:16 · 26.03.2026

Олтин сотиш тўхтади, гўшт импорти кескин ўсяпти – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга 761 млн долларлик гўшт ва гўшт маҳсулотлари олиб кирилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 68 фоизга кўп. Ноябр ойида ҳам олтин экспорт қилинмади.

Олтин сотиш тўхтади, гўшт импорти кескин ўсяпти – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

2025 йил январ-ноябр ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 72,8 млрд долларни ташкил этди. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 13 млрд долларга ёки 21,8 фоизга кўп.

Бунда экспорт ҳажми 30,9 млрд доллар (+26,2 фоиз), импорт ҳажми эса 41,8 млрд доллар (+18,7 фоиз) бўлган. Ташқи савдо салбий салдоси эса қарийб 11 млрд доллар.

Ҳисобот даврида ташқи савдо айланмасининг салмоқли қисми Хитой (20,1 фоиз), Россия (16,2) Қозоғистон (6 фоиз), Туркия (3,7 фоиз) ва Жанубий Корея (2,2 фоиз) билан қайд этилган.

Дастлабки 11 ойликда ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда, йирик ҳамкор давлатлардан фақатгина Жанубий Корея (-13,5 фоиз) билан савдо айланмаси миқдори қисқарган. Қолган 19 та давлат билан умумий савдо ҳажми сезиларли даражада кўпайган. Хусусан, Швейцария (+101 фоиз), БАА (+90,8 фоиз), Афғонистон (+46,7 фоиз), Нидерландия (+45,2 фоиз) ва Ҳиндистон (+35,4 фоиз) каби давлатлар билан умумий савдо айланмасида катта ўсиш қайд этилган.

Экспорт

Ҳисобот даврида 9,9 млрд долларлик (+49,4 фоиз) олтин сотилган. Бу умумий экспортнинг 32 фоизини ташкил этади. Охирги 2 ойда қимматбаҳо металл экспорти амалга оширилмаган.

Шунингдек, экспорт таркибида саноат товарлари (11,3 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (8,7 фоиз), кимёвий воситалар (6 фоиз), турли хил тайёр буюмлар (5 фоиз) ва минерал ёқилғилар (4,5 фоиз) ҳам сезиларли улушга эга бўлган.

Экспорт товарлари таркибига эътибор қаратадиган бўлсак, январ-ноябр ойларида сабзавотлар ва мевалар (+39,1 фоиз), донли экинлар (+41,8 фоиз), сут маҳсулотлари ва қуш тухумлари (+47,5 фоиз) сотувида кескин ўсиш қайд этилган. Гўшт ва гўшт маҳсулотлари (-77,9 фоиз) экспортида пасайиш кузатилган.

Ҳисобот даврида 624 млн долларлик газ сотилган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 фоизга кўп. Бундан ташқари, 604 млн долларлик нефт ва нефт маҳсулотлари (+15,2 фоиз), 152 млн долларлик электр токи (+58,4 фоиз) экспорти ҳам амалга оширилган. Шунингдек, 282 млн долларлик автомобил ва унинг эҳтиёт қисмлари сотилган. Бу 2024 йилга нисбатан 24,7 фоизга кам.

Ташқи савдо айланмасида товарлар ва хизматлар экспорти бўйича асосий ҳамкорлар Россия (13 фоиз), ХХР (6 фоиз), Афғонистон (4,3 фоиз), Қозоғистон (4,3 фоиз), Туркия (3,3 фоиз), Франция (2,5 фоиз), БАА (2,1 фоиз), Қирғиз Республикаси (1,8 фоиз), Тожикистон (1,7 фоиз) ва Покистон (1 фоиз) каби давлатлар бўлган. Уларнинг умумий экспортдаги улуши 40 фоизни ташкил этади.

Импорт

Импорт таркибида энг катта улуш машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (33,6 фоиз), саноат товарлари (15,7 фоиз) ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (12,2 фоиз) ҳисобига тўғри келган.

2025 йилнинг 11 ойида 4 млрд долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20 фоизга кўп. Энг катта ўсиш гўшт ва гўшт маҳсулотлари (761 млн долларлик) импортида кузатилган – 68,5 фоиз. Ҳисобот даврида 1 млрд 456 млн долларлик газ сотиб олинган, бу ўтган йилги кўрсаткичнинг 98 фоизини ташкил этади. Шунингдек, 1 млрд 393 млн долларлик (+5,3 фоиз) бензин импорт қилинган.

Еттита давлат, жумладан, Хитой (30,5 фоиз), Россия (18,5 фоиз), Қозоғистон (7,2 фоиз), Туркия (3,9 фоиз), Корея (3,6 фоиз), Германия (2,5 фоиз) ва Ҳиндистондан (2,5 фоиз) жами импортнинг 60 фоиз қисми амалга оширилган.

Ўзбекистонликлар кредитни асосан нима мақсадда олаётгани очиқланди
Янгиликлар 19:53 · 02.04.2026
Ўзбекистонликлар кредитни асосан нима мақсадда олаётгани очиқланди
Ўзбекистонда олтин қуймаларга талаб кескин ошди
Янгиликлар 15:19 · 02.04.2026
Ўзбекистонда олтин қуймаларга талаб кескин ошди
Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди
Янгиликлар 9:41 · 02.04.2026
Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди
Тошкентдаги барча автомобиллар экостикер олади
Авто, Янгиликлар 15:01 · 01.04.2026
Тошкентдаги барча автомобиллар экостикер олади
Ўзбекистонда алиментдан қарздорларга айрим молия-кредит хизматларидан фойдаланиш чекланади
Янгиликлар 10:00 · 01.04.2026
Ўзбекистонда алиментдан қарздорларга айрим молия-кредит хизматларидан фойдаланиш чекланади
Ўзбекистон кетма-кет беш ойдан бери олтин экспорт қилмаяпти
Янгиликлар 9:10 · 01.04.2026
Ўзбекистон кетма-кет беш ойдан бери олтин экспорт қилмаяпти