Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи яна тарихий рекордни янгилади
Жаҳон бозорида ҳам олтин нархи тарихда илк бор бир унция учун 4500 доллардан ошди. Ушбу қимматбаҳо металл йил бошидан буён 72 фоизга ўсди.
Ўзбекистонда ўлчовли олтин қуймаларининг нархи яна рекорд даражада ошди. Марказий банк маълумотларига кўра, 24 декабрь куни 1 грамм олтиннинг нархи 1 миллион 782 минг 600 сўмни ташкил қилди.
Олтин қуймалар нархи қуйидагича белгиланди:
5 грамм — 8 млн 913 минг сўм;
10 грамм — 17 млн 826 минг сўм;
20 грамм — 35 млн 651 минг сўм;
50 грамм — 89 млн 128 минг сўм;
100 грамм — 178 млн 256 минг сўм.
17 октябрь куни 5 граммли қуйма илк бор 8,8 миллион сўмга кўтарилиб, рекорд ўрнатганди.
Жаҳон бозорида ҳам олтин нархи тарихда илк бор бир унция учун 4500 доллардан ошди. Ушбу қимматбаҳо металл йил бошидан буён 72 фоизга ўсди. Кумуш ва платина ҳам рекорд даражага кўтарилди.
