Дунё аҳолисининг энг бой 10 фоизи глобал бойликнинг 75 фоизини назорат қилмоқда

17:07 · 24.12.2025

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи яна тарихий рекордни янгилади

14:14 · 24.12.2025

Тошкентда ўртача ижара нархи қимматлашди

12:09 · 24.12.2025

Тадбиркорларга божхона божини 120 кунгача кечиктириб тўлаш имконияти яратилади

10:41 · 24.12.2025

Олтин сотиш тўхтади, гўшт импорти кескин ўсяпти – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

17:43 · 23.12.2025

Ўзбекистонда III чоракда квартиралар нархи долларда 5,5 фоизга ошди — Марказий банк

14:40 · 23.12.2025

Бюджет харажатлари устидан назорат кучайтирилади

11:37 · 23.12.2025

Ўзбекистонда автомобиллар савдоси 6 фоизга ўсди

10:02 · 23.12.2025

Аҳолига истеъмол кредити ва микроқарз ажратиш бўйича максимал миқдорлар белгиланди

16:34 · 22.12.2025

Ўзбекистон ЖСТга аъзолик жараёнида Россия билан музокараларни якунлади

13:58 · 22.12.2025

Банклар томонидан синдикатлашган кредитларни ажратиш тартиби белгиланди

11:21 · 22.12.2025

Ўзбекистонда 2026 йилда қайси солиқлар ставкалари оширилиши маълум бўлди

10:21 · 22.12.2025

Ўзбекистонда 2026 йилдан ҚҚС тушумларининг бир қисми маҳаллий бюджетларда қолади

11:29 · 20.12.2025

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:08 · 20.12.2025

Марказий банк бир ойда 4 та банкни жаримага тортди

18:19 · 19.12.2025

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш тартиби белгиланди

11:43 · 19.12.2025

Трамп Green Card дастурини тўхтатишни буюрди

11:36 · 19.12.2025

Ўзбекистонда ишламайдиган айрим оилалар учун нафақа ва ёрдам пуллари тўхтатилади

10:08 · 19.12.2025

Дунё аҳолисининг энг бой 10 фоизи глобал бойликнинг 75 фоизини назорат қилмоқда

1990 йиллардан буён миллиардерлар ва юз миллионлаб долларга эга шахсларнинг бойлиги ҳар йили ўртача 8 фоизга ошиб келяпти. Бу кўрсаткич дунё аҳолисининг энг камбағал ярми бойлигининг ўсиш суръатидан деярли икки баравар юқори.

Дунё аҳолисининг энг бой 10 фоизи глобал бойликнинг 75 фоизини назорат қилмоқда

Дунё аҳолисининг энг бой 10 фоизи барча шахсий бойликнинг қарийб 75 фоизига эгалик қиляпти. Бу ҳақда World Inequality Report 2026 ҳисоботида келтириб ўтилган. Даромадлар тақсимотида ҳам вазият худди шундай: энг юқори 50 фоиз умумий даромаднинг 90 фоиздан ортиғига эгалик қилади, қолган 50 фоиз камбағал инсонлар ҳиссасига эса жами даромаднинг 10 фоизидан камроқ қисмигина тўғри келади.

«Дунё бўйлаб кўплаб одамлар учун турмуш даражаси турғунлашиб бораётган бир пайтда, бойлик ва ҳокимият тобора тор доирадаги қатлам қўлида жамланяпти», дейилади ҳисоботда.

Бойлик ва даромадлар тенгсизлиги ўртасидаги фарқ

Бойлик ва даромад даражаси ҳар доим ҳам бир-бирига мос келавермайди. Энг бой одамлар доимо энг кўп даромад топувчилар бўлмайди. Бу ҳолат одамларнинг қанча пул топиши билан нималарга эгалик қилиши ўртасидаги тафовутни ҳам кўрсатади.

2025 йилда дунё аҳолисининг энг бой 10 фоизи 75 фоиз, 40 фоиз ўрта қатлам 23 фоиз, энг камбағал 50 фоиз эса атиги 2 фоиз глобал бойликни назорат қиляпти. 1990 йиллардан буён миллиардерлар ва юз миллионлаб долларга эга шахсларнинг бойлиги ҳар йили ўртача 8 фоизга ошиб келяпти. Бу кўрсаткич дунё аҳолисининг энг камбағал ярми бойлигининг ўсиш суръатидан деярли икки баравар юқори.

Энг бой 0,001 фоиз — яъни 60 мингдан камроқ мултимиллионер инсониятнинг ярмига нисбатан уч баравар кўп бойликни назорат қилади. Уларнинг улуши 1995 йилдаги 4 фоиздан 6 фоизгача ошган.

«Энг камбағал қатлам ҳам кичик ютуқларга эришган бўлса-да, бу энг юқори қатламда бойлик жамғарилишининг ошиб бораётгани фонида сезилмай қолмоқда. Натижада дунё жуда озчилик катта молиявий қудратга эга бўлган, миллиардлаб одамлар эса иқтисодий барқарорлик учун курашаётган манзарани акс эттиряпти», дейилади ҳисоботда.

Даромад кўрсаткичлари солиқдан олдинги тушумлар асосида, пенсия ва ишсизлик суғуртаси бадаллари инобатга олинган ҳолда ҳисобланган.

2025 йилда глобал даромаднинг 53 фоизи энг бой 10 фоиз одамларга, 38 фоизи эса 40 фоиз ўрта қатлам ҳиссасига тўғри келган. Аҳолининг қуйи бўғиндаги 50 фоизи эса атиги 8 фоиз глобал даромадга эгалик қилган.

Масалан, агар дунё аҳолиси 10 кишидан иборат бўлиб, умумий даромад 100 долларни ташкил этса, энг бой бир киши 53 доллар олади, кейинги тўрт киши жами 38 доллар топади, қолган беш киши эса 8 долларни ўзаро бўлишиб олади.

Ҳудудлар кесимида бойлик ва даромад қандай тақсимланган?

Тенгсизлик дунёнинг турли ҳудудларида турлича кўринишга эга. Инсоннинг қаерда туғилгани унинг қанча даромад топиши ва қандай бойлик тўплаши мумкинлигини белгиловчи энг муҳим омиллардан бири бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, ҳар бир минтақада ҳам камбағал, ҳам бой мамлакатлар мавжуд ва ҳисоботдаги кўрсаткичлар ўртача қийматларни акс эттиради.

2025 йил ҳисоботида Шимолий Америка ва Океания минтақаси аҳолиси ўртача бойлиги дунё ўртача кўрсаткичидан 338 фоиз юқори бўлган. Даромадлар кўрсаткичи ҳам дунёдаги ўртача кўрсаткичдан 290 фоизига баланд шаклланган. Европа ва Шарқий Осиёда ҳам ўртача бойлик даражаси анча юқори. Ўз навбатида Жанубий Африка, Жанубий Осиё, Лотин Америкаси ва Яқин Шарқнинг катта қисмида даромадлар глобал даражадаги ўртача кўрсаткичдан анча паст бўлиб қоляпти.

«Глобал тенгсизлик умумий манзарани яққол кўрсатади, бироқ бойлик ва даромад тафовутлари мамлакатлар ўртасида ҳам кескин фарқ қилиши мумкин. Айрим давлатларда тақсимот нисбатан мувозанатли бўлса, бошқаларида бойлик жуда озчилик қўлида жамланган», дейилади ҳисоботда.

Даромад тенгсизлиги энг юқори бўлган мамлакатлар

Даромад тенгсизлиги бўйича энг юқори кўрсаткич Жанубий Африкага тўғри келади. Бу мамлакатда энг бой 10 фоиз аҳоли жами даромаднинг 66 фоизини олади, аҳолининг энг қуйи қатламдаги ярми эса атиги 6 фоизи даромадларга эгалик қилади. Бразилия, Мексика, Чили ва Колумбия каби Лотин Америкаси мамлакатларида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилади. Бу ерда энг бой 10 фоиз аҳолининг даромадлари умумий даромаднинг қарийб 60 фоизини ташкил этади.

Европа мамлакатларида манзара нисбатан мувозанатлироқ. Масалан, Швеция ва Норвегияда аҳолининг қуйи қатламдаги 50 фоизи жами даромаднинг тахминан 25 фоизини олади, энг бой 10 фоизга эса 30 фоиздан кам улуш тўғри келади.

Австралия, Канада, Германия, Япония ва Буюк Британия каби кўплаб ривожланган иқтисодиётларда ҳам мазкур кўрсаткич ўртача даражада шаклланган. Бу давлатларда энг бой 10 фоиз аҳоли жами даромаднинг 33–47 фоизини ишлаб топса, қуйи бўғиндаги 50 фоиз улуши 16–21 фоизни ташкил этади.

Осиёда даромад тақсимоти турлича. Бангладеш ва Хитойда тизим нисбатан мувозанатли бўлса, Ҳиндистон, Таиланд ва Туркияда даромадлар юқори қатлам фойдасига кескин оғишган. Бу мамлакатларда энг бой 10 фоиз жами даромаднинг ярмидан кўпроғини ишлаб топади.

Бойлик тенгсизлиги энг юқори бўлган мамлакатлар қайсилар?

Бойлик тенгсизлиги масаласида ҳам Жанубий Африка етакчи ўринда туради. Бу мамлакатда энг бой 10 фоиз аҳоли жами шахсий бойликнинг 85 фоизини назорат қилади. Аҳолининг энг паст 50 фоизи эса манфий улушга эга, яъни уларнинг қарзлари активларидан кўп.

Россия, Мексика, Бразилия ва Колумбияда ҳам шунга ўхшаш манзара кузатилади. Бу давлатларда энг бой қатлам 70 фоиздан ортиқ бойликни эгаллаб олган, энг камбағаллар эса атиги 2–3 фоиз улушга эга.

Италия, Дания, Норвегия ва Нидерландия каби Европа мамлакатларида тақсимот нисбатан мувозанатлироқ. Бу ерда ўртадаги 40 фоиз аҳолига умумий бойликнинг қарийб 45 фоизи тўғри келади, пастки 50 фоизнинг улуши ҳам нисбатан юқори. Шунга қарамай, энг бой 10 фоизлик сезиларли устунликни сақлаб қолган.

АҚШ, Буюк Британия, Австралия ва Япония каби бой давлатларда ҳам тенглик юқори эмас. Бу мамлакатларда энг бой 10 фоиз жами даромаднинг ярмидан кўпроғини назорат қилади, пастки 50 фоизнинг улуши эса атиги 1–5 фоиз билан чекланади.

Осиёдаги ривожланаётган иқтисодиётлар, Хитой, Ҳиндистон ва Таиландда ҳам бойлик тенгсизлиги яққол намоён бўлади. Бу мамлакатларда энг бой 10 фоиз умумий бойликнинг тахминан 65–68 фоизини назорат қилади, бу эса пулнинг юқори қатламда доимий равишда жамланиб бораётганини кўрсатади.

Дунё аҳолисининг энг бой 10 фоизи глобал бойликнинг 75 фоизини назорат қилмоқда
Янгиликлар 17:07 · 24.12.2025
Дунё аҳолисининг энг бой 10 фоизи глобал бойликнинг 75 фоизини назорат қилмоқда
Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи яна тарихий рекордни янгилади
Янгиликлар 14:14 · 24.12.2025
Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи яна тарихий рекордни янгилади
Тошкентда ўртача ижара нархи қимматлашди
Янгиликлар 12:09 · 24.12.2025
Тошкентда ўртача ижара нархи қимматлашди
Тадбиркорларга божхона божини 120 кунгача кечиктириб тўлаш имконияти яратилади
Янгиликлар 10:41 · 24.12.2025
Тадбиркорларга божхона божини 120 кунгача кечиктириб тўлаш имконияти яратилади
Олтин сотиш тўхтади, гўшт импорти кескин ўсяпти – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
Янгиликлар 17:43 · 23.12.2025
Олтин сотиш тўхтади, гўшт импорти кескин ўсяпти – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
Ўзбекистонда III чоракда квартиралар нархи долларда 5,5 фоизга ошди — Марказий банк
Янгиликлар 14:40 · 23.12.2025
Ўзбекистонда III чоракда квартиралар нархи долларда 5,5 фоизга ошди — Марказий банк