ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар 1 январдан бошлаб 1 фоизли ставкада солиқ тўлайди
Ушбу махсус режимда жисмоний шахслар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни, шу жумладан пул ўтказмаларини амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, бу уларни ҳуқуқий тартибга солиш ва ягона қўллаш тартибини таъминлайди.
Солиқ қўмитаси айрим ижтимоий тармоқларда «қонун ҳужжатлари ўрнига оғзаки қўнғироқлар бизнес муҳитига салбий таъсир кўрсатаётганлиги» ҳақида тарқалган хабарга муносабат билдирди.
Президентнинг 2025 йил 12 августдаги 247-сон қарорига мувофиқ, 2030 йил 31 декабрга қадар тўлов ташкилотларининг рақамли платформалари орқали якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун давлат ва молиявий онлайн хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш маъқулланди.
Ушбу махсус режимда жисмоний шахслар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни, шу жумладан пул ўтказмаларини амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, бу уларни ҳуқуқий тартибга солиш ва ягона қўллаш тартибини таъминлайди.
ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар 2026 йил 1 январдан бошлаб товар айланма ҳажмидан 1 фоизли ставкада солиқ тўлайди. Шунингдек, рақамли платформадан рўйхатдан ўтиш орқали солиқ ҳисоботлари (ҳисоб-китоблар) автоматик шакллантирилади, рақамли платформа орқали очилган электрон ҳамён банк ҳисоб рақамига тенглаштирилади.
Солиқ қўмитаси томонидан мазкур қарор мазмуни ҳамда платформанинг қулайликлари тўғрисида 208 та туман марказларида, бозорлар ва савдо комплексларида семинар, учрашувлар ташкил этилиб, батафсил тушунтиришлар берилмоқда.
Шу билан бирга, ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар электрон тўловларни қабул қилиш учун махсус ҚР кодга эга бўлиши, бу талаб савдо қоидаларининг мажбурий шарти ҳисобланиши тўғрисида эслатиб ўтилмоқда.
Натижада, жорий йилнинг 25 декабрь ҳолатига 550,4 минг нафар (215,8 мингта ЯТТ ва 334,6 мингта ўзини ўзи бандлар) ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар рақамли платформадан рўйхатдан ўтди.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари, яъни ишлар ва хизматлар рўйхати 112 тадан 72 тага қисқартирилди. Ўзгаришларнинг асосий қисми ЯТТ фаолиятига хос бўлган 40 та йўналишга тўғри келади.
