2026 йилдан ҚҚС тушумининг бир қисми ҳудудларда қолдирилади

16:46 · 26.12.2025

Ўзбекистонда 2030 йилгача олтин ишлаб чиқариш ҳажми 175 тоннага етказилади

15:17 · 26.12.2025

Ўзбекистонда битта хонадон учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредити миқдори 15 фоизга оширилади

15:00 · 26.12.2025

ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар 1 январдан бошлаб 1 фоизли ставкада солиқ тўлайди

10:35 · 26.12.2025

Амжад Масад — код ёзишни элита машғулотдан оммавий имкониятга айлантирган стартапчи

13:37 · 25.12.2025

Ўзбекистонда Damas ва Onix ишлаб чиқариши камайди

10:44 · 25.12.2025

Банкларда “сирли мижоз” усулидаги назорат тадбирлари ўтказилади

9:50 · 25.12.2025

Дунё аҳолисининг энг бой 10 фоизи глобал бойликнинг 75 фоизини назорат қилмоқда

17:07 · 24.12.2025

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи яна тарихий рекордни янгилади

14:14 · 24.12.2025

Тошкентда ўртача ижара нархи қимматлашди

12:09 · 24.12.2025

Тадбиркорларга божхона божини 120 кунгача кечиктириб тўлаш имконияти яратилади

10:41 · 24.12.2025

Олтин сотиш тўхтади, гўшт импорти кескин ўсяпти – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

17:43 · 23.12.2025

Ўзбекистонда III чоракда квартиралар нархи долларда 5,5 фоизга ошди — Марказий банк

14:40 · 23.12.2025

Бюджет харажатлари устидан назорат кучайтирилади

11:37 · 23.12.2025

Ўзбекистонда автомобиллар савдоси 6 фоизга ўсди

10:02 · 23.12.2025

Аҳолига истеъмол кредити ва микроқарз ажратиш бўйича максимал миқдорлар белгиланди

16:34 · 22.12.2025

Ўзбекистон ЖСТга аъзолик жараёнида Россия билан музокараларни якунлади

13:58 · 22.12.2025

Банклар томонидан синдикатлашган кредитларни ажратиш тартиби белгиланди

11:21 · 22.12.2025

Ўзбекистонда 2030 йилгача олтин ишлаб чиқариш ҳажми 175 тоннага етказилади

Шунингдек, Навоийдаги олтин конларида маъдан қазиб олиш бўйича 320 млн долларлик лойиҳа ишга туширилиб, қўшимча 2 млн тонна маъдан қайта ишланади.

Ўзбекистонда 2030 йилгача олтин ишлаб чиқариш ҳажми 175 тоннага етказилади

2030 йилгача Ўзбекистонда олтин конларида маъдан қазиб олиш бўйича янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига олтин ишлаб чиқариш ҳажми 175 тоннага етказилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасида маълум қилди.

Давлат раҳбарининг маълум қилишича, саноатда янги технологик босқичга ўтиш ва қўшилган қиймат занжирини кенгайтириш бўйича ривожлантириш дастури бошланади. Дастур доирасида келгуси беш йилда саноатда қўшилган қиймат ҳозирги 36,5 млрд доллардан камида 60 млрд долларгача етказилади, юқори ва ўртадан юқори технологияли тармоқлардаги ишлаб чиқариш ҳажми 2,5 баробар оширилади.

2026 йилда старт берилиши мўлжалланган 52 млрд долларлик 782 та янги саноат ва инфратузилма лойиҳалари бунга замин ҳозирлайди. Келгуси йилда, шунингдек, 14 млрд долларлик 228 та янги йирик қувватлар ишга туширилиши кўзда тутилган.

«Навоийдаги олтин конларида маъдан қазиб олиш бўйича 320 млн долларлик лойиҳа ишга туширилиб, қўшимча 2 млн тонна маъдан қайта ишланади. Шунингдек, „Мурунтов“ конини ўзлаштиришнинг навбатдаги босқичи ҳамда кумуш конлари бўйича 2 млрд 300 млн долларлик йирик лойиҳалар амалга оширилади, — дея маълум қилди президент. — Натижада йилига 18 миллион тонна маъданни қайта ишлаш қуввати барпо этилиб, 2030 йилгача олтин ишлаб чиқариш ҳажми 175 тоннага етказилади».

Шунингдек, давлат раҳбари саноатни ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳаларни санаб ўтди. Жумладан:

  • Олмалиқ комбинатида қиймати 2 млрд 700 млн доллар, қуввати 300 минг тонна мис катодидан иборат янги металлургия мажмуаси;
  • «Самарқанд кимё» заводида йилига 370 минг тонна фосфорли ва 540 минг тонна мураккаб ўғитлар ишлаб чиқаришга қаратилган қиймати 381 млн долларлик лойиҳа;
  • Қашқадарёда маиший кимё, полимер, синтетик ёқилғи учун йилига 50 минг тонна алкилбензол маҳсулоти олишга мўлжалланган 200 млн долларлик кимё заводи қурилиши лойиҳаси ва бошқалар.

Умуман, 2026 йилда кимё саноатида 4,5 млрд долларлик, тоғ-кон металлургия, нефть-газ, автомобилсозлик, тўқимачилик ва қурилиш материаллари тармоқларининг ҳар бирида 3 млрд доллардан, электротехникада 2 млрд долларлик, фармацевтикада 800 млн долларлик янги лойиҳаларга старт берилиши кутилмоқда.

«Шу тариқа, 2026 йилда жами экспорт 40 млрд долларга етказилиб, тайёр ва яримтайёр маҳсулот улуши 55 фоиздан оширилади», — деди давлат раҳбари.

2026 йилдан ҚҚС тушумининг бир қисми ҳудудларда қолдирилади
Янгиликлар 16:46 · 26.12.2025
2026 йилдан ҚҚС тушумининг бир қисми ҳудудларда қолдирилади
Ўзбекистонда 2030 йилгача олтин ишлаб чиқариш ҳажми 175 тоннага етказилади
Янгиликлар 15:17 · 26.12.2025
Ўзбекистонда 2030 йилгача олтин ишлаб чиқариш ҳажми 175 тоннага етказилади
Ўзбекистонда битта хонадон учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредити миқдори 15 фоизга оширилади
Янгиликлар 15:00 · 26.12.2025
Ўзбекистонда битта хонадон учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредити миқдори 15 фоизга оширилади
ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар 1 январдан бошлаб 1 фоизли ставкада солиқ тўлайди
Янгиликлар 10:35 · 26.12.2025
ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар 1 январдан бошлаб 1 фоизли ставкада солиқ тўлайди
Амжад Масад — код ёзишни элита машғулотдан оммавий имкониятга айлантирган стартапчи
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:37 · 25.12.2025
Амжад Масад — код ёзишни элита машғулотдан оммавий имкониятга айлантирган стартапчи
Ўзбекистонда Damas ва Onix ишлаб чиқариши камайди
Авто, Янгиликлар 10:44 · 25.12.2025
Ўзбекистонда Damas ва Onix ишлаб чиқариши камайди