Марказий банк: Ўзбекистонда иш ҳақи ва вакантлар сони сезиларли ошди

9:19 · 29.12.2025

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:59 · 27.12.2025

2026 йилдан ҚҚС тушумининг бир қисми ҳудудларда қолдирилади

16:46 · 26.12.2025

Ўзбекистонда 2030 йилгача олтин ишлаб чиқариш ҳажми 175 тоннага етказилади

15:17 · 26.12.2025

Ўзбекистонда битта хонадон учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредити миқдори 15 фоизга оширилади

15:00 · 26.12.2025

ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар 1 январдан бошлаб 1 фоизли ставкада солиқ тўлайди

10:35 · 26.12.2025

Амжад Масад — код ёзишни элита машғулотдан оммавий имкониятга айлантирган стартапчи

13:37 · 25.12.2025

Ўзбекистонда Damas ва Onix ишлаб чиқариши камайди

10:44 · 25.12.2025

Банкларда “сирли мижоз” усулидаги назорат тадбирлари ўтказилади

9:50 · 25.12.2025

Дунё аҳолисининг энг бой 10 фоизи глобал бойликнинг 75 фоизини назорат қилмоқда

17:07 · 24.12.2025

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи яна тарихий рекордни янгилади

14:14 · 24.12.2025

Тошкентда ўртача ижара нархи қимматлашди

12:09 · 24.12.2025

Тадбиркорларга божхона божини 120 кунгача кечиктириб тўлаш имконияти яратилади

10:41 · 24.12.2025

Олтин сотиш тўхтади, гўшт импорти кескин ўсяпти – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

17:43 · 23.12.2025

Ўзбекистонда III чоракда квартиралар нархи долларда 5,5 фоизга ошди — Марказий банк

14:40 · 23.12.2025

Бюджет харажатлари устидан назорат кучайтирилади

11:37 · 23.12.2025

Ўзбекистонда автомобиллар савдоси 6 фоизга ўсди

10:02 · 23.12.2025

Аҳолига истеъмол кредити ва микроқарз ажратиш бўйича максимал миқдорлар белгиланди

16:34 · 22.12.2025

Марказий банк: Ўзбекистонда иш ҳақи ва вакантлар сони сезиларли ошди

Ўзбекистонда 2025 йил январь–сентябрь ойларида номинал иш ҳақи 19,2 фоизга, реал иш ҳақи 9,1 фоизга ошди. Марказий банк бунда давлат ходимларининг иш ҳақи оширилиши ва инфляция пасайиши муҳим роль ўйнашанини билдирди.

Марказий банк: Ўзбекистонда иш ҳақи ва вакантлар сони сезиларли ошди
Фото: Марказий банк

Марказий банк 2025 йил III чорагида (июль–сентябрь) Ўзбекистон меҳнат бозорида қандай тенденциялар кузатилганини шарҳлади. Таҳлилда ишга таклиф ва талаб, даромадлар ҳамда хорижлан пул ўткамаларига оид рақамлар акс этган.

Вакантлар кўпайди

2025 йил III чорагида Ўзбекистонда бўш иш ўринлари сони 3,3 фоизга ошди. Уч ой давомида энг кўп вакантлар савдо (17,9 фоиз), умумий овқатланиш (17,1 фоиз) ва ишлаб чиқариш (17 фоиз) соҳалари ҳиссасига тўғри келди.

Июль—сентябрь ойларида аҳолида иш қидириш фаоллиги бироз пасайган бўлсада, меҳнат аризалари (резюме) сони кўплигича қолган. Айниқса савдо, мижозларга хизмат кўрсатиш, уй хизматчилиги, маркетинг ва реклама йўналишларида иш изловчилар сони ортган. Сентябрда йил давомида кузатилган онлайн иш қидириш фаоллигининг мавсумий ўсиши секинлашган.

Ишга таклиф кўрсаткичлари

Уч ой давомида тадбиркорлар томонидан иш ўринлари таклифи сезиларли ошган. Ишга бўлган талаб ҳам юқори шаклланган.

Марказий банк июль–август ойларида ўтказган сўровига кўра, келгуси уч ойда иш ўринларини кўпайтиришни режалаётган тадбиркорлар улуши 33,9 фоизни ташкил этган (II чоракда 30,2 фоиз эди). Сентябрь ойида бу кўрсаткич мавсумий омиллар сабаб 30,8 фоизгача пасайган.

Иш ўринларини қисқартиришни режалаётган тадбиркорлар улуши ҳам ошган — иккинчи чоракдаги 8,7 фоиздан учинчи чоракда 12,7 фоизгача. Бунда қурилиш соҳасида 16,4 фоиз, савдо соҳасида 25,6 фоиз иштирокчи иш ўринларини камайтиришини билдирган.

Иш ҳақи сезиларли ошди

Ўзбекистонда 2025 йил январь–сентябрь ойларида номинал иш ҳақи 19,2 фоизга, реал иш ҳақи 9,1 фоизга ошган. Марказий банк бунда давлат ходимларининг иш ҳақи оширилиши ва инфляция пасайиши муҳим роль ўйнашанини билдирган. Тўққиз ойлик кўрсаткичларга кўра, мамлакатда ўртача ойлик иш ҳақи 6,2 млн сўмни ташкил этган.

Энг юқори ўртача иш ҳақи молия ва суғурта (16,8 млн сўм), ахборот ва коммуникация хизматлари (15 млн сўм) соҳаларида сақланиб қолган. Шу билан бирга, ижтимоий хизматлар, ташиш ва сақлаш йўналишларида иш ҳақи бошқа тармоқларга нисбатан тезроқ ўсган.

Қурилиш соҳасида эса иш ҳақи энг паст суръатда ўсган: номинал ўсиш 9,2 фоиз бўлса, реал ҳисобда ойликлар 0,1 фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида реал иш ҳақининг энг юқори ўсиши Самарқанд (14,6 фоиз), Сирдарё (11,1 фоиз) ва Наманган (10,9 фоиз) вилоятларида қайд этилган. Энг паст кўрсаткич Андижон (2,9 фоиз) ва Навоий (5,9 фоиз) вилоятларига тўғри келган.

Таҳлилга кўра, ҳудудларда иш ҳақи ўсишидаги тафовут иқтисодий фаоллик ва ишчи кучига талабдаги фарқлар билан боғлиқ. Иш ҳақи тез ўсаётган ҳудудларда истеъмол харажатлари ҳам ошиши мумкин. Бироқ иш ҳақи унумдорликдан тезроқ ошса, инфляцион босим кучайиши эҳтимоли бор.

Муҳожирлар кўпроқ пул жўнатди

2025 йил III чорагида меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга 5,7 млрд доллар пул юборган. Бу 2024 йил мос давридаги 4,8 млрд долларга нисбатан 18,5 фоизга кўп.

Марказий банк мазкур ўсишни муҳожирларни қабул қилаётган мамлакатларда иш ҳақи ошгани, иқтисодий фаоллик юқори бўлгани ва валюта курслари нисбатан барқарорлиги билан изоҳлайган.

Таҳлилда Болтиқ давлатлари ва бошқа минтақалардан келган пул ўтказмалари 40 фоизга ошгани қайд этилган. Европа, Россия ва Осиё мамлакатларидан келаётган ўтказмаларда эса ўсиш суръати секинлашгани билдирилган.

Марказий банк: Ўзбекистонда иш ҳақи ва вакантлар сони сезиларли ошди
Янгиликлар 9:19 · 29.12.2025
Марказий банк: Ўзбекистонда иш ҳақи ва вакантлар сони сезиларли ошди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 8:59 · 27.12.2025
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
2026 йилдан ҚҚС тушумининг бир қисми ҳудудларда қолдирилади
Янгиликлар 16:46 · 26.12.2025
2026 йилдан ҚҚС тушумининг бир қисми ҳудудларда қолдирилади
Ўзбекистонда 2030 йилгача олтин ишлаб чиқариш ҳажми 175 тоннага етказилади
Янгиликлар 15:17 · 26.12.2025
Ўзбекистонда 2030 йилгача олтин ишлаб чиқариш ҳажми 175 тоннага етказилади
Ўзбекистонда битта хонадон учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредити миқдори 15 фоизга оширилади
Янгиликлар 15:00 · 26.12.2025
Ўзбекистонда битта хонадон учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредити миқдори 15 фоизга оширилади
ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар 1 январдан бошлаб 1 фоизли ставкада солиқ тўлайди
Янгиликлар 10:35 · 26.12.2025
ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар 1 январдан бошлаб 1 фоизли ставкада солиқ тўлайди