Янги йил байрамида қайси банклар ишлайди?
Байрам ҳамда дам олиш кунларида 26 та банк филиалида айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади.
Марказий банк Янги йил байрами ва дам олиш кунлари бўлимлари ишлайдиган тижорат банклари рўйхатини эълон қилди.
Президент фармони билан ўзбекистонликлар Янги йил байрамида кетма-кет 5 кун дам олади: 31 декабрь (чоршанба) ҳамда 2 январь (жума) кунлари иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча учун, 3 январь (шанба) эса 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни ҳисобланади. Шунингдек, 1 январь (пайшанба) — Янги йил байрами, 4 январь (якшанба) эса барча учун одатий дам олиш кунидир.
Байрам ҳамда дам олиш кунларида қуйидаги 26 та банк филиалида айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади:
- Agrobank;
- Aloqabank;
- Anor bank;
- Apexbank;
- Asia Alliance bank;
- Asakabank;
- Biznesni rivojlantirish banki;
- Davr Bank;
- Garant bank;
- Hamkorbank;
- Hayot bank;
- Ipoteka-bank;
- Ipak Yuli Banki;
- InfinBank;
- Mikrokreditbank;
- Orient Finans bank;
- Octobank;
- Poytaxt bank;
- Saderat bank;
- Trastbank;
- Tenge bank;
- Turonbank;
- Universalbank;
- Xalq banki;
- O‘zmilliybank;
- O‘zsanoatqurilishbank.
Шу билан бирга, 24/7 режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ҳамда куннинг исталган вақтида банкларнинг мобил иловалари орқали онлайн валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш мумкин.
Иш тартиби филиалга қараб фарқ қилиши мумкин, шунинг учун маълумотларни тўғридан-тўғри тижорат банкларида аниқлаштириш тавсия этилади.
