Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш муддати мартдан кейинга қолиши мумкин

15:33 · 12.03.2026

Энди электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун 15 суткагача қамалиш мумкин

10:59 · 12.03.2026

Тошкентдаги уй-жойларнинг ўртача нархларини онлайн кузатиш имкони яратилади

10:04 · 12.03.2026

«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади

15:26 · 11.03.2026

Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади

11:23 · 11.03.2026

Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди

8:59 · 11.03.2026

Ўзбекистонда банк тизимида ликвидлик сезиларли ошди — Марказий банк

15:16 · 10.03.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 77 млрд доллардан ошди

10:11 · 10.03.2026

Ўзбекистонга электромобиллар импорти олти баравар ошди

13:11 · 09.03.2026

Фермерлик фаолияти бўйича хавотирлар умумий манзарани ифодаламайди — таҳлил

11:18 · 09.03.2026

Дунёда нефть нархи 100 доллардан ошиб кетди

10:11 · 09.03.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:33 · 07.03.2026

Ўзбекистонда ипотека омонатлари тажриба тариқасида жорий этилади

12:42 · 06.03.2026

Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади

11:04 · 06.03.2026

Тошкентда 10 март – Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди

22:18 · 05.03.2026

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди

15:40 · 05.03.2026

Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилди

14:33 · 05.03.2026

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам ипотека кредитларини ажратиш бошланади

12:11 · 05.03.2026

Электрон ҳисобварақ-фактураларнинг хавф даражасини баҳолаш тартиби тасдиқланди

Хавф даражаси бўйича мезонлар Солиқ қўмитаси томонидан белгиланади. Ушбу низомни қўллаш мақсадида ЭҲФлар хавф даражалари бўйича паст ва юқори тоифаларга таснифланади.

Электрон ҳисобварақ-фактураларнинг хавф даражасини баҳолаш тартиби тасдиқланди
Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Электрон ҳисобварақ-фактураларнинг хавф даражасини аниқлаш тартиби белгиланди. Бу ҳақдаги тегишли низом ҳукумат қарори билан тасдиқланди.

Ҳужжат ЭҲФларнинг товарларни ягона етказиб бериш занжири доирасидаги хавф даражасини баҳолаш ҳамда уларни тегишли тоифаларга ажратиш тартибини белгилайди. Шунингдек, хавф даражасига қараб ЭҲФлар бўйича ҚҚСни тўлаш ва ҳисобга олишнинг ўзига хос жиҳатлари назарда тутилади.

Низомга мувофиқ, хавф даражасини баҳолаш тизими орқали юқори хавфли деб топилган ЭҲФлар улуши ҳисобот даврида ҚҚС тўловчилари расмийлаштирган жами ЭҲФларнинг 10%идан ошмаслиги керак. Ушбу талаб ЭҲФлар муомаласида хавфларни чеклашга қаратилган.

Хавф даражаси бўйича мезонлар Солиқ қўмитаси томонидан белгиланади. Ушбу низомни қўллаш мақсадида ЭҲФлар хавф даражалари бўйича паст ва юқори тоифаларга таснифланади.

ЭҲФлар ахборот тизимида назарда тутилган ҳар бир мезон бўйича тегишли баллар сонини қўшиш орқали автоматик тарзда баҳоланади.

Хавф даражалари бўйича қўлланадиган ҳар бир мезон бўйича ҳисобланган умумий балл асосида таснифланади.

Солиқ қўмитаси хавф даражасини ҳисобга олган ҳолда, ЭҲФларнинг марказлаштирилган электрон реестрини юритади.

ЭҲФларнинг хавф даражаси

Солиқ қўмитасининг собиқ раиси Шерзод Кудбиев қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан учрашувда ЭҲФ учун автоматлаштирилган риск-таҳлил ишга туширилганини маълум қилганди. Ҳисобга олинмаган айланма муаммосини ҳал қилишга қаратилган лойиҳа қўмита ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши ва Халқаро валюта жамғармаси билан муҳокама қилинди.

Тест синовларининг биринчи босқичида ойига 350 мингта (умумий соннинг 10%и) ҳисобварақ-фактуралар танлаб олинган ҳолда таҳлил қилинди. Тизим фермерлар учун ҳам, бошқа соҳалар учун ҳам амал қилади, деган эди Кудбиев.

Президентнинг 4 сентябрдаги фармони билан 2026 йилдан электрон ҳисобварақ-фактуралар учун хавфни автоматик баҳолаш тизими ишга туширилиши кўзда тутилган. Барча ЭҲФлар яратиш босқичидаёқ хавф даражасига қараб қизил ёки яшил белги қўйилган ҳолда таҳлил қилинади.

Етказиб берувчининг мақоми харидорга кўрсатилади, бу эса контрагентни танлашда битимнинг эҳтимолий солиқ оқибатларини олдиндан баҳолаш имконини беради. Солиқ қўмитасининг қайд этишича, янги ёндашув яширин операциялар, «бир кунлик» фирмалар, сохта битимлар ва ҚҚСни ҳисобга олиш учун ҳужжатларни қалбакилаштиришга қарши курашишга қаратилган.

ЭҲФнинг хавф даражасини баҳолаш 48 та мезон асосида амалга оширилади. Солиқ қўмитаси бу мезонлар рўйхатини четлаб ўтиш ҳолатларига йўл қўймаслик учун халқаро экспертлар тавсиясига кўра ошкор қилмайди. Тизим доирасида 71 та вазирлик ва давлат идоралари маълумотлари бирлаштирилган.

Солиқ тўловчилар учун 2025 йилнинг 22 декабридан ЭҲФлар хавф даражасини баҳолаш ахборот тизими тест режимида ишга туширилганди.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш муддати мартдан кейинга қолиши мумкин
Янгиликлар 15:33 · 12.03.2026
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш муддати мартдан кейинга қолиши мумкин
Энди электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун 15 суткагача қамалиш мумкин
Янгиликлар 10:59 · 12.03.2026
Энди электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун 15 суткагача қамалиш мумкин
Тошкентдаги уй-жойларнинг ўртача нархларини онлайн кузатиш имкони яратилади
Янгиликлар 10:04 · 12.03.2026
Тошкентдаги уй-жойларнинг ўртача нархларини онлайн кузатиш имкони яратилади
«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади
Янгиликлар 15:26 · 11.03.2026
«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади
Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:23 · 11.03.2026
Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади
Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди
Технология 8:59 · 11.03.2026
Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди