Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди

15:12 · 12.01.2026

Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди

13:41 · 12.01.2026

«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб

10:47 · 12.01.2026

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йилига 1 млн донага етказилади

10:11 · 12.01.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:43 · 10.01.2026

Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди

15:27 · 09.01.2026

Ўзбекистонда ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаганлар сони 440 мингга яқинлашди

14:17 · 09.01.2026

Ўзбекистонда хизматлар бозори ҳажми 100 млрд доллардан оширилади

12:20 · 09.01.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 66 млрд доллардан ошди

17:34 · 08.01.2026

Ўзбекистонда ер солиғининг базавий ставкалари 7 фоизга ошди

14:38 · 08.01.2026

Сунъий интеллект инқилобининг соясида ўсган миллиард — Люси Го

9:48 · 08.01.2026

2026 йилда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича қандай ўзгаришлар амалга оширилади?

14:41 · 07.01.2026

Давлат бюджети даромадлари прогнозини шакллантириш ва тасдиқлаш механизми белгиланди

12:46 · 07.01.2026

Ўзбекистонда 2027 йили биринчи исломий банк хизматлари йўлга қўйилади

9:24 · 07.01.2026

Кам литражли автомобиллар учун божлар ошди

15:12 · 06.01.2026

Техник тартибга солишда янги босқич: тадбиркорлар учун енгилликлар кенгайди

11:40 · 06.01.2026

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 11,3 млрд долларга ошиб, 75,4 млрд долларга етди

11:38 · 06.01.2026

Божхона божининг ноль ставкаси қайси товарларга нисбатан узайтирилди

17:10 · 05.01.2026

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 11,3 млрд долларга ошиб, 75,4 млрд долларга етди

2025 йилнинг 9 ойида халқаро захира активларининг хорижий валютадаги қисми 1,5 млрд долларга кўпайиши кузатилди. Шунингдек, жаҳонда олтин нархининг юқори ўсиши натижасида халқаро захиралар қолдиғи йил бошига нисбатан қарийб 13,8 млрд долларга кўпайди.

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 11,3 млрд долларга ошиб, 75,4 млрд долларга етди
Фото: «123rf.com»

2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи $11 млрддан ортиққа ошди. Бу ҳақда Марказий банкнинг мамлакат тўлов баланси, халқаро инвестициявий мавқеи ва ташқи қарзига бағишланган шарҳида келтирилган.

Бу даврда мамлакатнинг ташқи секторида кузатилган ижобий тенденциялар, хусусан экспортнинг импортга нисбатан юқори суръатларда ўсиши ҳамда Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари ҳажмининг сезиларли ошиши учинчи чорак давомида ҳам сақланиб қолди.

Натижада, 9 ой якуни билан жорий операциялар ҳисоби $207,3 млн манфий сальдо билан шаклланди (2024 йилнинг 9 ойида $3,1 млрд).

Мазкур даврда халқаро бозорларда хомашё нархларининг ўзгариши ҳамда норезидентларга кўрсатилган хизматлар ҳажмининг кўпайиши экспорт кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатди. Жами экспорт ҳажми 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 32,8% га ўсиб, $26,1 млрдни ташкил қилди.

Мамлакатда инвестициявий фаоллик ва ички истеъмол талаби юқори даражада сақланиб қолиши шароитида хориждан машина ва ускуналар, кимёвий, маиший ва озиқ-овқат товарлари ҳамда бошқа хомашёлар келтирилиши сабабли жами импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,4% га ўсиб, $36,7 млрдга етди.

2025 йилнинг 9 ойида савдо балансининг манфий сальдоси 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 12,6% га камайиб, $10,6 млрдни ташкил қилди.

Бу даврда Ўзбекистонга келиб тушган халқаро пул ўтказмалар ҳажмининг ўсиши бирламчи ва иккиламчи даромадлар баланси ижобий сальдо (мос равишда $624,9 млн ва $9,8 млрд) билан шаклланишига сабаб бўлди.

Жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги молиявий ҳисоб бўйича капитал тушумлар, хусусан, тўғридан тўғри, портфель инвестициялар ва бошқа маблағлар жалб қилиниши ҳисобига молиялаштирилди.

2025 йилнинг 9 ойи давомида мамлакатга тўғридан тўғри хорижий инвестицияларнинг соф киритилиши ундан олдинги йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробарга ўсиб, $2,9 млрдга тенг бўлди.

Портфель инвестицияларнинг соф жалб қилиниши асосан халқаро облигациялар билан боғлиқ операциялар ҳисобига 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробарга ошиб, $3,8 млрдни ташкил қилди.

Юқоридаги таркибий омиллар ҳисобига 2025 йилнинг 9 ойи якуни бўйича молиявий ҳисоб манфий сальдоси $955,8 млнни ташкил этди.

2025 йилнинг 9 ойида халқаро захира активларининг хорижий валютадаги қисми $1,5 млрдга кўпайиши кузатилди. Шунингдек, жаҳонда олтин нархининг юқори ўсиши натижасида халқаро захиралар қолдиғи йил бошига нисбатан қарийб $13,8 млрдга кўпайиб, 1 октябрь ҳолатига қарийб $55 млрдни ташкил қилди.

Давлат қарзи

2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи $43,97 млрдни ташкил этди. Бу кўрсаткич йил бошидан буён $3,75 млрдга ошиб, ЯИМга нисбатан 32,3%га етди. Давлат қарзининг 84%и ташқи қарз ҳиссасига тўғри келиб, у $36,72 млрдни, ички қарз эса $7,25 млрдни ташкил этмоқда.

Октябрь ойида Марказий банк раиси Тимур Ишметов сўмнинг мустаҳкамланиши ҳисобига давлат ташқи қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари 1,3 трлн сўмга, корпоратив қарзлар бўйича эса 3,6 трлн сўмга қисқарганини маълум қилганди. Иқтисодиётнинг умумий ҳажми 4,9 трлн сўмни ташкил этган.

Бундан ташқари, регулятор раиси Ўзбекистон ташқи қарзи барқарор даражада эканлигини қайд этди. Ишметовнинг сўзларига кўра, ташқи қарз миқдор жиҳатидан ошаётган бўлсада, унинг ЙИМдаги улуши камаймоқда. Сўнгги беш йилда бу 32% дан 29% гача пасайган ва қарз барқарорлиги бўйича хатарлар йўқ.

Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди
Янгиликлар 15:12 · 12.01.2026
Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди
Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди
Янгиликлар 13:41 · 12.01.2026
Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди
«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб
Янгиликлар 10:47 · 12.01.2026
«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб
Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йилига 1 млн донага етказилади
Авто, Янгиликлар 10:11 · 12.01.2026
Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йилига 1 млн донага етказилади
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:43 · 10.01.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди
Молия, Янгиликлар 15:27 · 09.01.2026
Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди