Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди

15:12 · 12.01.2026

Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди

13:41 · 12.01.2026

«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб

10:47 · 12.01.2026

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йилига 1 млн донага етказилади

10:11 · 12.01.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:43 · 10.01.2026

Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди

15:27 · 09.01.2026

Ўзбекистонда ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаганлар сони 440 мингга яқинлашди

14:17 · 09.01.2026

Ўзбекистонда хизматлар бозори ҳажми 100 млрд доллардан оширилади

12:20 · 09.01.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 66 млрд доллардан ошди

17:34 · 08.01.2026

Ўзбекистонда ер солиғининг базавий ставкалари 7 фоизга ошди

14:38 · 08.01.2026

Сунъий интеллект инқилобининг соясида ўсган миллиард — Люси Го

9:48 · 08.01.2026

2026 йилда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича қандай ўзгаришлар амалга оширилади?

14:41 · 07.01.2026

Давлат бюджети даромадлари прогнозини шакллантириш ва тасдиқлаш механизми белгиланди

12:46 · 07.01.2026

Ўзбекистонда 2027 йили биринчи исломий банк хизматлари йўлга қўйилади

9:24 · 07.01.2026

Кам литражли автомобиллар учун божлар ошди

15:12 · 06.01.2026

Техник тартибга солишда янги босқич: тадбиркорлар учун енгилликлар кенгайди

11:40 · 06.01.2026

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 11,3 млрд долларга ошиб, 75,4 млрд долларга етди

11:38 · 06.01.2026

Божхона божининг ноль ставкаси қайси товарларга нисбатан узайтирилди

17:10 · 05.01.2026

Ўзбекистонда хизматлар бозори ҳажми 100 млрд доллардан оширилади

Шу мақсадда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Самарқандда Бибихоним, Регистон мажмуалари, Амир Темур мақбараси, Улуғбек расадхонаси, Шоҳи Зинда ва Афросиёб музейини бир-бири билан боғлайдиган замонавий йўлак ва кўприклар барпо этилади.

Ўзбекистонда хизматлар бозори ҳажми 100 млрд доллардан оширилади

2026 йилда Ўзбекистонда хизматлар бозори ҳажми 100 млрд доллардан ошади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни парламент ва халққа йўллаган мурожаатномасида маълум қилди.

Давлат раҳбари қайд этишича, жорий йилнинг ўзида хизматлар ҳажми қарийб 15 фоизга ўсиб, 82 миллиард долларга етди. Хизматларга бўлган талабни рағбатлантириш учун 2026 йилда соҳага 85 триллион сўм кредит, 9 триллион сўм субсидия ажратилади. Хусусан, таълим хизматлари учун бюджетдан 7 триллион сўм берилади.

Президент кейинги беш йилда хорижий туристлар сонини 2 карра (11 миллиондан 20 миллионгача) ошириш, туризм хизматлари ҳажмини эса 20 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйди.

Шу мақсадда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Самарқандда Бибихоним, Регистон мажмуалари, Амир Темур мақбараси, Улуғбек расадхонаси, Шоҳи Зинда ва Афросиёб музейини бир-бири билан боғлайдиган замонавий йўлак ва кўприклар барпо этилади.

Шаҳрисабзда Ғелон йирик туристик мажмуасининг биринчи босқичи ишга туширилади. Поп туманида Арашан тоғ дам олиш туристик зонаси ташкил этилади. Хивадаги Ичанқалъа иммерсив, яъни жонли ва «ақлли» музей-шаҳарга айлантирилади.

Шунингдек, Хоразм ва Қорақалпоғистондаги археологик ёдгорликлар бўйлаб йирик туризм ҳалқасини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

2026 йилда тадбиркорлар томонидан 4 миллиард долларлик 3,5 мингдан зиёд янги сервис объектлари ишга туширилади. Туризм масканларини ташкил қилиш учун келгуси уч йилда 5 минг гектар ер аукционга чиқарилади.

Бундан ташқари, 2026 йилдан «Ўзбекистон мероси меҳмонхоналари» дастури бошланади. Унинг доирасида Маданий мерос объектларида хусусий шериклик асосида «бутик меҳмонхона» ташкил қилиш учун нуфузли меҳмонхона тармоқлари олиб келинади. Дастур иштирокчиларига ер, мулк, фойда солиқлари ва божхона тўловидан имтиёз берилади.

«Мана шу ишлар ҳисобига 2026 йилда хизматлар бозори 100 миллиард доллардан оширилади», — деди президент.

Туристлар оқими тобора ошаётгани авиация ва темир йўлда йўловчи ташиш қувватини 2 баробар кўпайтиришни тақозо этмоқда. Шу боис, 2026 йилда авиапаркдаги ҳаво кемаларининг сони 120 тага етказилади.

Маҳаллий авиақатновларни ошириш учун субсидиялашнинг янги тизими жорий этилади. Энди нархидан қатъи назар, сотилган ҳар бир чипта учун аниқ миқдорда субсидия ажратилади. Бу чипта нархини пасайтириш ва талабни оширишга хизмат қилади.

Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди
Янгиликлар 15:12 · 12.01.2026
Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди
Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди
Янгиликлар 13:41 · 12.01.2026
Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди
«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб
Янгиликлар 10:47 · 12.01.2026
«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб
Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йилига 1 млн донага етказилади
Авто, Янгиликлар 10:11 · 12.01.2026
Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йилига 1 млн донага етказилади
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:43 · 10.01.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди
Молия, Янгиликлар 15:27 · 09.01.2026
Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди