Имтиёзли ипотека кредитлари миқдори 15 фоизга оширилади

17:26 · 17.02.2026

Ўзбекистон 20 турдаги хомашё импорти учун божларни пасайтирди

16:16 · 17.02.2026

Касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди

12:41 · 17.02.2026

Ўзбекистонда бир йилда қайси маҳсулот ва хизматлар кескин қимматлашгани маълум қилинди

9:57 · 17.02.2026

Рақобат қўмитаси Рамазон ойида озиқ-овқат нархлари назоратини кучайтиради

12:54 · 16.02.2026

Ўзбекистонда қайси купюра энг кўп ишлатилади?

10:54 · 16.02.2026

Марказий банк январь ойида 7 банкни жаримага тортди

9:01 · 16.02.2026

Raqamli sud: Yangi O‘zbekistonda zamonaviy sud islohotlari

8:58 · 16.02.2026

Президент автокредит ставкасини пасайтиришни топширди

15:26 · 13.02.2026

Ўзбекистонда уй-жой нархлари ошишда давом этмоқда

15:22 · 13.02.2026

Кимлар даромад солиғини кам тўлайди?

14:20 · 13.02.2026

Тошкентда 2026 йил январида ижара нархлари ўтган йилга нисбатан 9 фоизга ошди

9:12 · 13.02.2026

Ўзбекистонда касбий таълим сифатини оширишга йўналтирилган субсидиялар жорий этилади

15:40 · 12.02.2026

Сўмнинг мустаҳкамланиши ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатларини 6−7 фоизга қисқарди

13:00 · 12.02.2026

Ўзбекистон аҳолиси 2025 йилда банкларга валютани сотиб олганидан кўра фаолроқ сотди

11:03 · 12.02.2026

Фуқароларнинг солиқ қарзи маълумотлари маҳалла гуруҳларида тарқатилди. Солиқ қўмитаси изоҳ берди

16:55 · 11.02.2026

Ўзбекистонда микроқарз ва автокредит фоиз ставкалари пасайди

14:46 · 11.02.2026

Биржада қимматбаҳо металлар савдоси 59 фоизга ошди

11:55 · 11.02.2026

«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб

Эндиликда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган низомга кўра, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси миқдорини ҳисоблашда суғурталанган шахснинг суғурта стажига мутаносиб равишда стаж коэффициентлари қўлланилади.

«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги давлат ижтимоий суғуртаси доирасида ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлашга оид айрим саволлар юзасидан расмий изоҳ берди.

Меҳнат кодекси билан ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартибини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди. 2025 йил 9 декабрда қабул қилинган «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги қонунга (ЎРҚ-1101-сон) мувофиқ давлат ижтимоий суғуртаси бўйича энг кам суғурта стажи ҳамда тўловлар муддатлари ҳам ҳукумат томонидан белгиланиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги (ВМ-796-сон) қарори билан тасдиқланган низомга кўра, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси миқдорини ҳисоблашда суғурталанган шахснинг суғурта стажига мутаносиб равишда стаж коэффициентлари қўлланилади.

Хусусан:

  • 10 ойдан 24 ойгача суғурта стажи бўлганда — 75%;
  • 25 ойдан 60 ойгача — 85%;
  • 61 ой ва ундан ортиқ — 100%.

«Шундан келиб чиқиб, янги тартиб Меҳнат кодексига зид эмас. Чунки, кодекснинг 404-моддасида ҳомиладорлик ва туғиш таътили даври учун ўртача ойлик иш ҳақининг камида 75%и миқдорида нафақа тўланиши сақланиб қолган, унинг аниқ тартибини белгилаш эса Вазирлар Маҳкамасига юклатилган», — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, давлат ижтимоий суғуртаси тизими орқали тайинланадиган нафақалар ҳуқуқий жиҳатдан меҳнат фаолияти ва суғурта бадалларини тўлаш натижасида шаклланадиган суғурта ҳуқуқи экани қайд этилди. Тизим ижтимоий ёрдам эмас, балки суғурта механизмига асосланиб, нафақа олиш ҳуқуқи суғуртада иштирок этиш билан бевосита боғлиқ ҳисобланади.

Олдинги тартибга кўра, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари ижтимоий суғурта тизими доирасида фақат буджет ташкилотларида тўлаб келинган ҳамда улар иш берувчининг тўғридан тўғри мажбурияти сифатида молиялаштирилган. Натижада суғурта бадаллари ва нафақа олиш ҳуқуқи ўртасидаги ўзаро боғлиқлик кузатилмаган.

Айрим ҳолларда нафақа олиш мақсадида қисқа муддатли ва сунъий меҳнат муносабатлари расмийлаштирилгани қайд этилган. Янги талаблар эса барча расмий ишловчи фуқаролар учун тенг шароит яратиши, суғурта ҳуқуқи ва суғуртада иштирок этиш мутаносиблигини таъминлаши ҳамда тизимнинг молиявий барқарорлигини кафолатлаши таъкидланди.

«Шу билан бирга, мазкур механизм аёлларнинг ижтимоий ҳимоясини чекламайди, аксинча, уларнинг расмий бандлигини рағбатлантириш ва суғурта тизимида узлуксиз иштирокини таъминлаш орқали узоқ муддатли ижтимоий кафолатларни мустаҳкамлайди», — дейилади хабарда.

Аввалги тартибга кўра, хусусий секторда ишловчи аёллар ушбу нафақани олиш учун камида охирги 6 ой узлуксиз иш стажига эга бўлиши керак эди. Нафақа ишга кирганидан 12 ойгача бўлган даврда ўртача ойлик иш ҳақининг 75% миқдорида тўланган.

Агентлик кўплаб ривожланган давлатларда (жумладан, Франция, Қозоғистон, БАА, Япония ва бошқаларда) бу нафақани олиш учун камида 10−12 ойлик иш ёки суғурта стажи талаб этилишини мисол қилди.

Имтиёзли ипотека кредитлари миқдори 15 фоизга оширилади
Янгиликлар 17:26 · 17.02.2026
Имтиёзли ипотека кредитлари миқдори 15 фоизга оширилади
Ўзбекистон 20 турдаги хомашё импорти учун божларни пасайтирди
Янгиликлар 16:16 · 17.02.2026
Ўзбекистон 20 турдаги хомашё импорти учун божларни пасайтирди
Касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди
Янгиликлар 12:41 · 17.02.2026
Касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди
Ўзбекистонда бир йилда қайси маҳсулот ва хизматлар кескин қимматлашгани маълум қилинди
Янгиликлар 9:57 · 17.02.2026
Ўзбекистонда бир йилда қайси маҳсулот ва хизматлар кескин қимматлашгани маълум қилинди
Рақобат қўмитаси Рамазон ойида озиқ-овқат нархлари назоратини кучайтиради
Янгиликлар 12:54 · 16.02.2026
Рақобат қўмитаси Рамазон ойида озиқ-овқат нархлари назоратини кучайтиради
Ўзбекистонда қайси купюра энг кўп ишлатилади?
Янгиликлар 10:54 · 16.02.2026
Ўзбекистонда қайси купюра энг кўп ишлатилади?