Рақамли сўмни ишлаб чиқиш жараёни бошланган — Марказий банк

14:54 · 13.01.2026

Иш берувчилар олий таълим ташкилотларида кадрларни қандай тайёрлайди?

11:37 · 13.01.2026

Ўзбекистон биржасида пропан нархи 8,25 млн сўм миқдорида чекланди

10:04 · 13.01.2026

Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди

15:12 · 12.01.2026

Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди

13:41 · 12.01.2026

«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб

10:47 · 12.01.2026

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йилига 1 млн донага етказилади

10:11 · 12.01.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:43 · 10.01.2026

Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди

15:27 · 09.01.2026

Ўзбекистонда ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаганлар сони 440 мингга яқинлашди

14:17 · 09.01.2026

Ўзбекистонда хизматлар бозори ҳажми 100 млрд доллардан оширилади

12:20 · 09.01.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 66 млрд доллардан ошди

17:34 · 08.01.2026

Ўзбекистонда ер солиғининг базавий ставкалари 7 фоизга ошди

14:38 · 08.01.2026

Сунъий интеллект инқилобининг соясида ўсган миллиард — Люси Го

9:48 · 08.01.2026

2026 йилда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича қандай ўзгаришлар амалга оширилади?

14:41 · 07.01.2026

Давлат бюджети даромадлари прогнозини шакллантириш ва тасдиқлаш механизми белгиланди

12:46 · 07.01.2026

Ўзбекистонда 2027 йили биринчи исломий банк хизматлари йўлга қўйилади

9:24 · 07.01.2026

Кам литражли автомобиллар учун божлар ошди

15:12 · 06.01.2026

Рақамли сўмни ишлаб чиқиш жараёни бошланган — Марказий банк

Ўзбекистон Марказий банки рақамли сўм чиқаришнинг турли сценарийларини кўриб чиқяпти: чакана фойдаланишдан тортиб банклараро ҳисоб-китобларгача. Жараён тадқиқот босқичида. Рақамли валютани жорий этиш бўйича йўл харитаси апрелгача тасдиқланиши кутилмоқда.

Рақамли сўмни ишлаб чиқиш жараёни бошланган — Марказий банк
Фото: Марказий банк

Ўзбекистонда рақамли сўм чиқариш бўйича тадқиқот ишлари бошланган. Бу ҳақда Марказий банк раиси ўринбосари Нодирбек Очилов ноябрь ойи охирида инфляцион таргетлаш шароитида сузувчи валюта курсининг аҳамиятига бағишлаб ўтказилган давра суҳбатида маълум қилди.

Рақамли миллий валютанинг истиқболлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, МБ раиси ўринбосари 2023 йилдан регулятор рақамли иқтисодиётни ривожлантириш доирасида рақамли валюталарга эътибор қаратиб келаётганини таъкидлади.

«Рақамли иқтисодиёт, рақамли трансформатив ўзгаришлар шароитида, биз 2023 йилдан бошлаб, асосий йўналишларни, иловаларни, эътибор қаратадиган бўлсангиз, рақамли валюталарнинг аҳамияти ва Марказий банк рақамли валютасини иқтисодиётга жорий этиш бўйича қисқача шарҳлар ва иловалар бериб кетганмиз», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, рақамли сўм масаласи президент даражасида ҳам кўриб чиқилган.

«Бугунги кунда янада долзарб бўлиб бораётгани учун давлатимиз раҳбари ҳузурида ўтказилган йиғилишда ҳам бу масала тақдимот қилинган. Биринчи босқичда Марказий банк рақамли сўм чиқариш масаласини тадқиқ қилиб, ҳар томонлама ўрганмоқда, рақамли миллий валюта бўйича тадқиқотлар бошланган», — дейди Марказий банк раҳбари ўринбосари.

Унинг таъкидлашича, бундай жараёнлар бошқа мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорларида ҳали тадқиқ қилиш босқичида.

«Савдо ҳамкорларимизда ҳам, умуман ривожланган давлатларда ҳам бу жараён ҳозирги кунда ҳали тадқиқот босқичида», — дейди Очилов.

Мисол тариқасида у Швейцария Марказий банки билан ҳамкорликни келтирди.

«Мана, Швейцария Марказий банкида яқинда ҳамкорликда семинарлар ташкил қилганмиз. Уларда ҳам бу жараён эндигина тадқиқот босқичида. Яъни Марказий банкнинг ўзининг рақамли валютаси [ҳақида гап кетмоқда]», — дейди у.

Унинг сўзларига кўра, криптоактивларнинг фаол ривожланиши марказий банкларнинг рақамли валюталарини ўрганиш учун қўшимча омил бўлди.

«Чунки жуда ҳам кўп криптоактивлар ривожланаётган пайтида худди шу криптоактивларга мос ва алтернатив бўла оладиган Марказий банкнинг рақамли валютасини жорий қилиш масалаларини ўрганиш ҳамма Марказий банкда бошланган. Бизларда ҳам тадбиқ ишлари ва тадқиқ гуруҳлари ташкил этилиб, тадқиқот ишлари бошланган», — дейди Марказий банк раиси ўринбосари.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда рақамли сўмнинг турли моделлари кўриб чиқилмоқда.

«Бунинг йўналишлари кўп: чакана рақамли валюта ёки улгуржи — фақат банкларнинг ўзида муомалада бўладиган рақамли валюта борасида ўз ёндашувларимизни шакллантиряпмиз», — дейди у.

Очиловнинг сўзларига кўра, келгуси йил бошида аниқроқ қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

«Бу бўйича кейинги йилнинг бошида янгиликлар бўлади, албатта сизларнинг иштирокингизда, банкларнинг иштирокида бу масалалар кўриб чиқилади. Жараён бошланган. Умумий қилиб айтишим мумкин, жараён бошланган», — дейди у.

Шунингдек, у кейинги ишлар кетма-кетлигига тўхталди.

«Биринчи этапда жорий қилиш бўйича ҳар хил йўналишлар ўрганилади, иккинчи этапда — Марказий банк нуқтаи назаридан — жорий қилгандаги ҳолат: улгуржи ёки чакана рақамли валюта нуқтаи назаридан қандай таъсирлари бўлишини чуқурроқ ўрганган ҳолда, амалий томонларини ўрганиб, келгуси йилнинг бошларида якуний хулосалар берилади», — дейди Марказий банк раиси ўринбосари.

Ноябрь ойи охирида президент қарори билан тасдиқланган 2025−2026 йилларда молиявий технологиялар соҳасини қўллаб-қувватлаш дастурига кўра, Ўзбекистонда Марказий банкнинг рақамли валютасидан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш тажрибасини ўтказиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Ҳужжатда масъул идоралар 2026 йил апрелга қадар халқаро консалтинг компаниялари тавсиялари асосида рақамли валютани жорий этиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши белгиланган.

Аввалроқ, сентябрь ойида Марказий банк раиси Тимур Ишметов миллий рақамли валютани чиқариш масаласини кўриб чиқиш зарурлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, рақамли валютадан аҳоли ва бизнеснинг чакана тўловларида, Марказий банк ва тижорат банклари ўртасидаги операцияларда, шунингдек, Марказий банкнинг бошқа мамлакатлар билан транзакцияларида фойдаланиш мумкин.

«Биз барча вариантларни ўрганиб чиқиш ва уларни синаб кўриш истагидамиз», — дея таъкидлади у.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пакнинг таъкидлашича, стейблкоинлардан (рақамли валюталар) тўлов воситаси сифатида фойдаланишни синовдан ўтказиш ва токенлаштирилган акцияларни ишга тушириш режалаштирилган.

Рақамли сўмни ишлаб чиқиш жараёни бошланган — Марказий банк
Янгиликлар 14:54 · 13.01.2026
Рақамли сўмни ишлаб чиқиш жараёни бошланган — Марказий банк
Иш берувчилар олий таълим ташкилотларида кадрларни қандай тайёрлайди?
Янгиликлар 11:37 · 13.01.2026
Иш берувчилар олий таълим ташкилотларида кадрларни қандай тайёрлайди?
Ўзбекистон биржасида пропан нархи 8,25 млн сўм миқдорида чекланди
Янгиликлар 10:04 · 13.01.2026
Ўзбекистон биржасида пропан нархи 8,25 млн сўм миқдорида чекланди
Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди
Янгиликлар 15:12 · 12.01.2026
Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди
Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди
Янгиликлар 13:41 · 12.01.2026
Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди
«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб
Янгиликлар 10:47 · 12.01.2026
«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб