Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича минтақадаги ривожланаётган иқтисодиётлар орасида топ-3 ликка киради — Жаҳон банки

11:28 · 19.01.2026

Саноат корхоналарини пойтахтдан ташқарига кўчириш бошланди

11:07 · 19.01.2026

Ўзбекистонда электромобиллар сотуви бир йилда 35 фоизга ошди

10:01 · 19.01.2026

Онлайн тўловларни соддалаштирган стартап — Bolt ҳамда унинг асосчиси Райан Бреслоу тарихи

12:34 · 17.01.2026

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси биринчи марта 80 млрд доллардан ошди

11:24 · 17.01.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:03 · 17.01.2026

«Афросиёб» электропоездларининг чипталар нархи қимматлашади

16:07 · 16.01.2026

Сунъий интеллект ходимларга вақтни тежашга ёрдам беради — тадқиқот

12:08 · 16.01.2026

Ўзбекистонда енгил саноат корхоналарига 2 млн долларгача кредитлар ажратилади

10:20 · 16.01.2026

«Янги банк»нинг лицензияси бекор қилинди

12:05 · 15.01.2026

Айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

10:38 · 15.01.2026

Марказий банк 10 та банкка нисбатан санкция қўллади

10:04 · 15.01.2026

Ўзбекистондаги қайси банклар сўмдаги энг даромадли омонатларни тақдим этмоқда?

17:11 · 14.01.2026

Жанубий Корея компанияси Ўзбекистонга тез ёрдам машиналари учун 7 млн доллар ажратади

15:11 · 14.01.2026

Ўзбекистонда муддатли тўловларни тартибга солиш бўйича алоҳида қонун тайёрланади — Марказий банк

12:06 · 14.01.2026

Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахслар учун мол-мулк солиқлари қандай ўзгарди?

10:21 · 14.01.2026

Икки баравар ошадиган устама ва 100 фоизли пенсия. Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларга қатор имтиёзлар берилади

18:08 · 13.01.2026

Рақамли сўмни ишлаб чиқиш жараёни бошланган — Марказий банк

14:54 · 13.01.2026

Саноат корхоналарини пойтахтдан ташқарига кўчириш бошланди

Бир саноат корхонасини пойтахт ҳудудидан ташқарига кўчириш йилига 226 тоннадан ортиқ ташламани қисқартириш имконини беради.

Саноат корхоналарини пойтахтдан ташқарига кўчириш бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги 16-сонли Фармонига мувофиқ, мамлакатда экологик жиҳатдан хавфли ва энергия сарфи юқори бўлган ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ҳамда уларни босқичма-босқич шаҳарлар ташқарисига кўчириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Махсус комиссия томонидан саноат корхоналари пойтахт ҳудудидан ташқарига кўчирилмоқда. Бир саноат корхонасини кўчириш шаҳарда йилига 226 тоннадан ортиқ ташламани қисқартириш имконини беради. Мазкур ҳужжатда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Тошкент ва Нукус шаҳарлари, шунингдек, вилоят марказларидан асбест ва цемент саноати, чарм-пойабзал ҳамда паррандачилик ишлаб чиқаришлари, қора ва рангли металлургия, шунингдек, энергия истеъмоли юқори бўлган бошқа тармоқларга мансуб корхоналарни кўчириш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида фаолияти ушбу талабларга мос келадиган 87 та корхона мавжуд бўлиб, уларни кўчириш мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик жараёнларни замонавий экологик стандартларга мувофиқлаштириш шарти билан босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган.

Белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Махсус комиссия томонидан саноат объектларида доимий равишда рейд текширувлари ўтказилмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани Жанубий саноат зонасида иккиламчи рангли металларни йиғиш, қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Ўзвторсветмет» АЖ фаолияти текширилди. Мазкур корхона экологик хавфлиликнинг И тоифасига мансуб объект ҳисобланади.

2025 йил октябрь ойида ўтказилган текширув натижаларига кўра, атроф-муҳитни ифлослантириш ҳолатлари аниқланган. Корхонага мажбурий кўрсатма берилиб, етказилган экологик зарар учун 18 миллиард 91 миллион 717 минг 137 сўм миқдорида компенсация ҳисобланди.

Махсус комиссия қарори ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси кўрсатмаларига асосан, атроф-муҳитга салбий таъсирнинг олдини олиш мақсадида корхона Жиззах вилоятидаги саноат зонасига кўчирилади ва Янгиҳаёт тумани ҳудудида ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатади.

Компенсация тўловлари бўйича берилган имтиёзлар ҳисобидан эскирган ва экологик жиҳатдан зарарли эритиш печлари утилизация қилинади ҳамда корхона фаолиятини замонавий экологик талабларга тўлиқ жавоб берадиган, технологик жиҳатдан такомиллашган ускуналарда давом эттиради.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида йилига ўртача 226,7 тонна зарарли моддалар атмосферага чиқарилишининг олди олиниши кутилмоқда. Бу эса Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ҳаво сифатининг сезиларли даражада яхшиланишига хизмат қилади.

Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича минтақадаги ривожланаётган иқтисодиётлар орасида топ-3 ликка киради — Жаҳон банки
Янгиликлар 11:28 · 19.01.2026
Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича минтақадаги ривожланаётган иқтисодиётлар орасида топ-3 ликка киради — Жаҳон банки
Саноат корхоналарини пойтахтдан ташқарига кўчириш бошланди
Янгиликлар 11:07 · 19.01.2026
Саноат корхоналарини пойтахтдан ташқарига кўчириш бошланди
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви бир йилда 35 фоизга ошди
Авто, Янгиликлар 10:01 · 19.01.2026
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви бир йилда 35 фоизга ошди
Онлайн тўловларни соддалаштирган стартап —  Bolt ҳамда унинг асосчиси Райан Бреслоу тарихи
Миллиардерлар, Янгиликлар 12:34 · 17.01.2026
Онлайн тўловларни соддалаштирган стартап — Bolt ҳамда унинг асосчиси Райан Бреслоу тарихи
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси биринчи марта 80 млрд доллардан ошди
Янгиликлар 11:24 · 17.01.2026
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси биринчи марта 80 млрд доллардан ошди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 10:03 · 17.01.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?