1 февралдан ID-карталар электрон рақамли имзо билан берилади

11:34 · 20.01.2026

2025 йилда энг бой одамларнинг бойлиги янги рекордга етди

10:13 · 20.01.2026

Ўзбекистон автоимпортининг 71 фоизини электромобиллар эгаллади

9:13 · 20.01.2026

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи пастлади

15:50 · 19.01.2026

Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича минтақадаги ривожланаётган иқтисодиётлар орасида топ-3 ликка киради — Жаҳон банки

11:28 · 19.01.2026

Саноат корхоналарини пойтахтдан ташқарига кўчириш бошланди

11:07 · 19.01.2026

Ўзбекистонда электромобиллар сотуви бир йилда 35 фоизга ошди

10:01 · 19.01.2026

Онлайн тўловларни соддалаштирган стартап — Bolt ҳамда унинг асосчиси Райан Бреслоу тарихи

12:34 · 17.01.2026

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси биринчи марта 80 млрд доллардан ошди

11:24 · 17.01.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:03 · 17.01.2026

«Афросиёб» электропоездларининг чипталар нархи қимматлашади

16:07 · 16.01.2026

Сунъий интеллект ходимларга вақтни тежашга ёрдам беради — тадқиқот

12:08 · 16.01.2026

Ўзбекистонда енгил саноат корхоналарига 2 млн долларгача кредитлар ажратилади

10:20 · 16.01.2026

«Янги банк»нинг лицензияси бекор қилинди

12:05 · 15.01.2026

Айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

10:38 · 15.01.2026

Марказий банк 10 та банкка нисбатан санкция қўллади

10:04 · 15.01.2026

Ўзбекистондаги қайси банклар сўмдаги энг даромадли омонатларни тақдим этмоқда?

17:11 · 14.01.2026

Жанубий Корея компанияси Ўзбекистонга тез ёрдам машиналари учун 7 млн доллар ажратади

15:11 · 14.01.2026

2025 йилда энг бой одамларнинг бойлиги янги рекордга етди

Миллиардерларнинг жами бойлиги 2020 йил март ойидан бери 81 фоизга ўсиб, тарихий максимум — 18,3 триллион долларни ташкил этди.

2025 йилда энг бой одамларнинг бойлиги янги рекордга етди

Дунё бўйича миллиардерлар бойлиги 2025 йил давомида 2,5 триллион АҚШ долларига ошди ва янги рекорд кўрсаткичга етди, деб хабар қилади Oxfam хайрия ташкилотлари бирлашмаси 19 январ, душанба куни эълон қилинган йиллик ҳисоботида. Ҳужжат Швейцариянинг Давос шаҳрида ўтадиган Жаҳон иқтисодий форуми (ЖИФ) бошланишига бағишлаб тайёрланган.

Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, миллиардерларнинг жами бойлиги 2020 йил март ойидан бери 81 фоизга ўсиб, тарихий максимум — 18,3 триллион долларга (15,8 трлн евро) етган. Oxfam таъкидлашича, сайёрадаги энг бой инсон — Илон Маск тўрт сонияда дунё бўйича ўртача йиллик даромадга тенг сумма ишлаб топади.

Шу билан бирга, ҳисоботга кўра, инсониятнинг қарийб ярми қашшоқликда яшайди. Жаҳон бойлигининг атиги 0,52 фоизи қашшоқ аҳоли улушига тўғри келади, ҳаддан ташқари бой энг юқори 1 фоизга эса 43,8 фоиз тўғри келади.

“Биз миллиардерлар даврида яшаяпмиз — ва бу дунё учун ёмон янгилик”, — деди Oxfam’нинг Германия бўлими раиси Шарлотте Бекер. Унинг сўзларига кўра, ўта бойларнинг иқтисодий қудрати сиёсий таъсирга айланиб бораётгани алоҳида ташвиш уйғотади — бу демократияни емириб боради.

Бекер қўшимча қилишича, бу жараён ва унинг бутун дунё учун салбий оқибатлари АҚШ президенти Доналд Трамп мисолида яққол кўринади: “бойлар манфаатига йўналтирилган сиёсат тенгсизликни кучайтиради”, дейди у.

Oxfam’нинг йиллик ҳисоботида айтилишича, Германия ҳозирги пайтда миллиардерлар сони бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. 2025 йилда улар сони учдан бирга кўпайган: Oxfam ГФРда 172 нафар миллиардерни санаган. Ташкилот маълумотига кўра, оддий немис миллиардери бир ярим соатда Германиядаги ўртача йиллик даромадга тенг сумма ишлаб топади. Айни пайтда, Германия аҳолисининг бешдан бири қашшоқликда яшайди.

Oxfam яна бир бор Германияда ҳам, глобал миқёсда ҳам ўта бойларни янада қатъий ва изчил тарзда солиққа тортиш тарафдори эканини билдирди. Хусусан, ташкилот миллиардерлар учун солиқ жорий этишни шундай чора сифатида атадики, ундан тушадиган даромад моддий маблағларни янада адолатли тақсимлашга, иқлим ўзгаришига қарши курашга ва демократияни ҳимоя қилишга ёрдам бериши мумкин.

1 февралдан ID-карталар электрон рақамли имзо билан берилади
Янгиликлар 11:34 · 20.01.2026
1 февралдан ID-карталар электрон рақамли имзо билан берилади
2025 йилда энг бой одамларнинг бойлиги янги рекордга етди
Янгиликлар 10:13 · 20.01.2026
2025 йилда энг бой одамларнинг бойлиги янги рекордга етди
Ўзбекистон автоимпортининг 71 фоизини электромобиллар эгаллади
Авто, Янгиликлар 9:13 · 20.01.2026
Ўзбекистон автоимпортининг 71 фоизини электромобиллар эгаллади
Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи пастлади
Янгиликлар 15:50 · 19.01.2026
Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи пастлади
Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича минтақадаги ривожланаётган иқтисодиётлар орасида топ-3 ликка киради — Жаҳон банки
Янгиликлар 11:28 · 19.01.2026
Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича минтақадаги ривожланаётган иқтисодиётлар орасида топ-3 ликка киради — Жаҳон банки
Саноат корхоналарини пойтахтдан ташқарига кўчириш бошланди
Янгиликлар 11:07 · 19.01.2026
Саноат корхоналарини пойтахтдан ташқарига кўчириш бошланди