Олтиннинг бир унцияси илк бор 5 минг доллардан ошди

10:04 · 26.01.2026

Ўзбекистонда электромобиль сотиб олишда паст фоизли кредитлар берилиши мумкин

9:12 · 26.01.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:20 · 24.01.2026

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2025 йилда 147 млрд доллардан ошди

16:29 · 23.01.2026

Тошкентда бирламчи уй-жой нархлари бир йилда 9 фоиздан кўпроққа ошди

12:45 · 23.01.2026

Ўзбекистон 2025 йилда қанча олтин сотди?

10:27 · 23.01.2026

Солиқ қўмитасининг 53 нафар ходимига интизомий чора қўлланилди

9:39 · 23.01.2026

Туркия шаҳарларини қандай қилиб янгиламоқда?

15:42 · 22.01.2026

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 50 йилдан ошган транспортлардан фойдаланиш тақиқланади

13:57 · 22.01.2026

Ўзбекистонда 5 граммли қуйма олтин нархи биринчи марта 9,7 млн сўмга чиқди

10:48 · 22.01.2026

Айрим банклар кечикаётган кредитлар учун ставкани 180 фоизгача ошираётгани аниқланди

9:49 · 22.01.2026

Банк карта очиш ва сим-карта олишни онлайн амалга ошириш мумкин бўлади

15:03 · 21.01.2026

Онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган фуқаролардан кредитни ундириш тўхатилади

11:08 · 21.01.2026

Энди пенсияни онлайн тарзда нақд шаклга ўтказиш мумкин

10:08 · 21.01.2026

Марказий банк ва Рақобат қўмитаси инфляцияни пасайтириш устида биргаликда ишлайди

9:17 · 21.01.2026

1 февралдан ID-карталар электрон рақамли имзо билан берилади

11:34 · 20.01.2026

2025 йилда энг бой одамларнинг бойлиги янги рекордга етди

10:13 · 20.01.2026

Ўзбекистон автоимпортининг 71 фоизини электромобиллар эгаллади

9:13 · 20.01.2026

Олтиннинг бир унцияси илк бор 5 минг доллардан ошди

Олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар одатда «хавфсиз активлар» сифатида қаралади, яъни ноаниқлик кучайган пайтларда инвесторлар айнан шундай активларни сотиб олади.

Олтиннинг бир унцияси илк бор 5 минг доллардан ошди

Олтин нархи илк бор бир унцияси учун 5 минг доллардан ошди. Қимматбаҳо металл 2025 йилда 60 фоиздан кўпроққа қимматлашганди ва бу тарихий ўсиш жараёни давом этмоқда. Бу ҳақда ББC хабар берди.

Бу ҳолат АҚШ ва НАТО ўртасида Гренландия масаласи бўйича таранглик кучайгани, шунингдек, молиявий ва геосиёсий беқарорликка оид хавотирлар ортиб бораётгани фонида юз бермоқда. АҚШ президенти Доналд Трампнинг савдо сиёсати ҳам бозорларни ташвишга солмоқда. У 24 январь куни Канада Хитой билан савдо битими тузса, 100 фоизлик бож жорий этиш билан таҳдид қилганди.

Олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар одатда «хавфсиз активлар» сифатида қаралади, яъни ноаниқлик кучайган пайтларда инвесторлар айнан шундай активларни сотиб олади. 23 январь куни кумуш нархи ҳам илк бор бир унцияси учун 100 доллардан ошганди. Бу 2025 йили қарийб 150 фоизга ўсишидан кейинги навбатдаги сакраш бўлди.

Қимматбаҳо металларга бўлган талабнинг ошишига яна бир қатор омиллар сабаб бўлмоқда. Жумладан, инфляциянинг одатдагидан юқори бўлиши, АҚШ долларининг заифлашуви, марказий банклар олтин харидини кўпайтиргани ва АҚШ Федерал захира тизими фоиз ставкаларини пасайтириши кутилаётгани бунга таъсир қилмоқда.

Олтиннинг энг катта жозибадор жиҳатларидан бири унинг нисбатан камёблигидир. Жаҳон олтин кенгаши савдо ассоциацияси маълумотларига кўра, ҳозиргача фақат 216 265 тонна атрофида металл қазиб олинган.

Бу миқдор уч-тўрт дона олимпия ўлчамидаги сузиш ҳавзасини тўлдиришга етади. Мазкур олтиннинг асосий қисми 1950 йилдан кейин, қазиб олиш технологиялари ривожланиб, янги конлар топилгач олинган.

АҚШ Геология хизмати ҳисоб-китобларига кўра, ер ости захираларидан яна 64 минг тонна олтин қазиб олиш мумкин, аммо яқин йилларда металл етказиб бериш тўхтаб қолиши тахмин қилинмоқда.

«Олтинга эгалик қилганингизда, у облигация ёки акциялар каби бошқа бировнинг қарзига боғлиқ бўлмайди. Акциялар компания фаолиятига боғлиқ бўлса, олтин мустақил актив ҳисобланади», деди АБC Рефинерй компаниясининг институционал бозорлар бўйича глобал раҳбари Николас Фраппелл.

Олтиннинг бир унцияси илк бор 5 минг доллардан ошди
Янгиликлар 10:04 · 26.01.2026
Олтиннинг бир унцияси илк бор 5 минг доллардан ошди
Ўзбекистонда электромобиль сотиб олишда паст фоизли кредитлар берилиши мумкин
Авто, Янгиликлар 9:12 · 26.01.2026
Ўзбекистонда электромобиль сотиб олишда паст фоизли кредитлар берилиши мумкин
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:20 · 24.01.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2025 йилда 147 млрд доллардан ошди
Янгиликлар 16:29 · 23.01.2026
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2025 йилда 147 млрд доллардан ошди
Тошкентда бирламчи уй-жой нархлари бир йилда 9 фоиздан кўпроққа ошди
Янгиликлар 12:45 · 23.01.2026
Тошкентда бирламчи уй-жой нархлари бир йилда 9 фоиздан кўпроққа ошди
Ўзбекистон 2025 йилда қанча олтин сотди?
Янгиликлар 10:27 · 23.01.2026
Ўзбекистон 2025 йилда қанча олтин сотди?