Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

11:12 · 28.01.2026

«Ташаббусли бюджет»нинг янги мавсуми 1 февралдан бошланади

11:09 · 28.01.2026

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи яна кўтарилди

10:50 · 28.01.2026

Yangi Bank омонатчиларига компенсация тўловлари Бизнесни ривожлантириш банки орқали тўлаб берилади

10:02 · 28.01.2026

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ишдан олинди

14:59 · 27.01.2026

Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми қарийб 40 млрд долларга етди

9:50 · 27.01.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6,4 млн сўм — Статқўм

17:24 · 26.01.2026

Олтин ва газ экспорти, автомобиллар импорти ортган — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

12:25 · 26.01.2026

Олтиннинг бир унцияси илк бор 5 минг доллардан ошди

10:04 · 26.01.2026

Ўзбекистонда электромобиль сотиб олишда паст фоизли кредитлар берилиши мумкин

9:12 · 26.01.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:20 · 24.01.2026

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2025 йилда 147 млрд доллардан ошди

16:29 · 23.01.2026

Тошкентда бирламчи уй-жой нархлари бир йилда 9 фоиздан кўпроққа ошди

12:45 · 23.01.2026

Ўзбекистон 2025 йилда қанча олтин сотди?

10:27 · 23.01.2026

Солиқ қўмитасининг 53 нафар ходимига интизомий чора қўлланилди

9:39 · 23.01.2026

Туркия шаҳарларини қандай қилиб янгиламоқда?

15:42 · 22.01.2026

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 50 йилдан ошган транспортлардан фойдаланиш тақиқланади

13:57 · 22.01.2026

Ўзбекистонда 5 граммли қуйма олтин нархи биринчи марта 9,7 млн сўмга чиқди

10:48 · 22.01.2026

Yangi Bank омонатчиларига компенсация тўловлари Бизнесни ривожлантириш банки орқали тўлаб берилади

Yangi Bank омонатчиларига компенсация тўловлари Бизнесни ривожлантириш банки орқали тўланади. Омонатчилар тўловларни БРБ мобил иловаси орқали онлайн тарзда, нақд пулда ёки пул кўчириш йўли билан олиши мумкин. Бунда қўшимча тўлов талаб этилмайди.

Yangi Bank омонатчиларига компенсация тўловлари Бизнесни ривожлантириш банки орқали тўлаб берилади

Yangi Bank омонатчиларига компенсация тўлаш бўйича агент-банк сифатида «Бизнесни ривожлантириш банки» (БРБ) акциядорлик тижорат банки белгиланди. Бу ҳақда Омонатларни кафолатлаш агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Агент-банкни танлаб олишда, агентликнинг расмий баёнотига кўра, қонунчилик талабларига мувофиқ молиявий барқарорлик, капитал етарлилиги, ҳудудий инфратузилма ва компенсация тўловларини ташкил этиш бўйича техник ҳамда ташкилий салоҳият мезонлари ҳисобга олинган.

Агент-банк Омонатларни кафолатлаш агентлиги номидан иш юритиб, омонатчиларни қонунчиликда белгиланган тартибда идентификация қилади ва кафолатланган омонатлар бўйича компенсация тўловларини амалга оширади. БРБ агент-банк сифатида омонатларнинг кафолатланган қисми бўйича компенсация тўловлари ўз вақтида ва белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминлайди.

Омонатчилар компенсация тўловларини уч хил усулда олиш имконига эга:

  • банкнинг мобил иловаси орқали;
  • банк хизматлари марказларига мурожаат қилиб, нақд пул шаклида;
  • бошқа ҳисобвараққа пул кўчириш йўли билан.

Шунингдек, омонатчилар маблағларини хоҳишига кўра агент-банкнинг ўзида омонат ҳисобварағига жойлаштириш имконига эга. Компенсация тўловларини олиш учун омонатчилардан ҳеч қандай қўшимча тўлов талаб этилмайди.

Компенсацияни тўлаб бериш бошланишининг тахминий санаси — 29 январь.

Жисмоний шахслар учун компенсация тўловларини олиш тартиби

Жисмоний шахс бўлган омонатчилар биринчи навбатда БРБ мобил иловасини юклаб олиб, белгиланган тартибда идентификациядан ўтиши керак. Иловадан қуйидагича рўйхатдан ўтиш мумкин:

  1. Google Маркет ёки App Store орқали иловани юклаб олиш.
  2. Телефон рақам киритиб, пароль танлаш.
  3. Рақамга келган тасдиқлаш кодини киритиб, рўйхатдан ўтиш.

Шундан сўнг MyID тизими орқали идентификациядан ўтиш талаб этилади. Бунинг учун паспорт (ID карта) маълумотларини киритиб, шундан сўнг Face-ID тизими орқали идентификациядан ўтилади.

Компенсация тўловлари бошланган санадан омонатчилар мобил илованинг «Омонатларни кафолатлаш агентлиги Yangi Bank АЖ омонатчиларига компенсация тўловларини амалга ошириш» бўлими орқали реестрдаги ўзига тегишли маълумотлар билан танишишлари мумкин бўлади.

Шундан сўнг омонатчи омонат ҳисобварағини очиш учун идентификациядан ўтади ва компенсация маблағлари тушириб берилади. Омонат ҳисобварағидаги маблағларни бошқа банк картасига ўтказиш ёки агент-банкнинг исталган банк хизматлари марказларидан нақд пул шаклида олиш мумкин. Бунинг учун омонатчи шахсни тасдиқловчи ҳужжат аслини тақдим қилган ҳолда банк хизматлари марказига шахсан ташриф буюриши ёки бошқа ишончли вакили орқали нотариал тасдиқланган ишончнома билан олиши мумкин.

Якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) ва юридик шахслар учун компенсация тўловларини олиш тартиби

Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар компенсация тўловларини агент-банкнинг ҳудудлардаги банк хизматлари марказларига ташриф буюриш орқали мазкур банкнинг ўзида ҳисобварақ очиш ёки бошқа банкдаги ҳисобвараққа пул ўтказиш йўли билан олишлари мумкин.

ЯТТдан талаб этиладиган ҳужжатлар:

  • ЯТТ эгасининг паспорти ёки ID картаси;
  • давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома;
  • бошқа банкдаги ҳисобварақ реквизитлари тўғрисидаги маълумот;
  • муҳр (агар мавжуд бўлса).

Юридик шахслардан талаб этиладиган ҳужжатлар:

  • корхона раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки ID-карта);
  • корхона раҳбари сифатида ишга қабул қилингани тўғрисида буйруқ ёки вакил бўлса ишончнома;
  • давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома;
  • имзо намуналари (агар мавжуд бўлса);
  • таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав);
  • бошқа банкдаги ҳисобварақ реквизитлари тўғрисидаги маълумот;
  • ташкилот муҳри.

Агентликнинг эслатишича, қонунчиликка мувофиқ БРБ томонидан заруратга кўра қўшимча ҳужжатлар сўралиши мумкин.

Тўловларни амалга оширишда омонатларнинг тоифалари

Омонатларни кафолатлаш агентлигининг маълум қилишича, омонатлар бўйича тўловлар уч тоифага бўлинган ҳолда амалга оширилади.

Биринчи тоифа — банк олдида мажбуриятлари бўлмаган ва қонунчиликда белгиланган чекловлар қўлланмаган кафолатланган омонатлар бўлиб, улар бўйича компенсация тўловлари тўлиқ ва узлуксиз равишда амалга оширилади.

Иккинчи тоифа — компенсация тўлаш тўхтатиб турилиши ёки рад этилиши мумкин бўлган омонатлар. Бунга қуйидаги ҳолатлар асос бўлиши мумкин:

  • компенсация олиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳақиқийлигига агентликда ёки агент-банкда шубҳа пайдо бўлганда;
  • омонатчиларнинг талаблари ва тугатувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар ўртасида номувофиқликлар бўлганда;
  • кафолатлаш объектига нисбатан чеклов чоралари мавжуд бўлганда;
  • ҳисобварақлардаги пул маблағлар хатланган ёки тўхтатиб қўйилган ҳолатда;
  • ҳисобварақ бўйича операциялар тўхтатиб қўйилган ҳолатда;
  • ҳисобварақ бўйича тегишли кафолатлаш объекти суд низо предмети бўлганда агентлик компенсация тўлагунга қадар хабардор этилган ҳолатда.

Агентлик ва агент-банк тўлашни тўхтатиб туриш сабаблари тўғрисида бунга асос бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни илова қилган ҳолда омонатчини хабардор этади.

Бундай омонатчиларга компенсация тўловлари омонатчилар билан тузилган шартномалар ва уларнинг банк олдидаги мажбуриятлари батафсил таҳлил қилиниб, тугатиш комиссияси хулосаси асосида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Учинчи тоифа — кафолатлаш объекти қопланмайдиган маблағлар. Бунга, жумладан, қуйидагилар киради:

  • давлат ташкилотлари ва корхоналарнинг омонатлари;
  • Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатларнинг давлат органлари омонатлари;
  • банк билан алоқадор шахсларнинг омонатлари (банк бошқарув аъзолари ва муҳим аҳамиятга эга ходимларнинг охирги уч ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган омонатлар миқдоридан ошадиган омонатлар бундан мустасно);
  • чет элда очилган шўба банкларидаги ёки банк филиалларидаги омонатлар;
  • шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларда жамғарилган маблағлар;
  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш, оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ фаолиятдан олингани суднинг қонуний кучга кирган қарори билан тасдиқланган пул маблағлари.

Бундай омонатлар бўйича компенсация тўловлари қонунчиликда белгиланган тартибда банкни тугатиш жараёнида кўриб чиқилади.

Жисмоний шахслар омонатлари қайси тоифага кириши ва омонатлари бўйича тўловлар қайси босқичда амалга оширилиши тўғрисида БРБ мобил иловаси орқали идентификациядан ўтиш жараёнида маълумот олиши мумкин.

Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларга Омонатларни кафолатлаш агентлиги ходимлари томонидан телефон орқали ўрнатилган тартибда идентификациядан ўтказган ҳолда маълумот берилади.

Компенсация тўловларининг барча босқичлари агентлик томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Жараёнда омонатчиларнинг ҳуқуқлари тўлиқ ҳимоя қилиниши таъминланади.

Қонунчиликка мувофиқ, агент-банк томонидан компенсация тўланиши асоссиз кечиктирилган тақдирда, омонатчилар агентликка хабар беришлари мумкин.

Маълумот учун, Марказий банк бошқарувининг 15 январдаги қарорига мувофиқ Yangi Bank акциядорлик жамиятининг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси қайтариб олинди. Мазкур қарор билан банк фаолиятини мажбурий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тугатиш комиссиясининг таркиби тасдиқланди. Қонунчиликка мувофиқ, бу ҳолат кафолатлаш ҳодисаси ҳисобланади.

«Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларининг банклардаги 200 миллион сўмгача бўлган омонатлари давлат томонидан кафолатланади ва ушбу маблағлар кафолатлаш ҳодисаси юзага келганда Омонатларни кафолатлаш агентлиги маблағлари ҳисобидан тўлиқ ҳажмда тўлаб берилади. Белгиланган кафолат миқдоридан ортиқ бўлган омонат қисми эса қонунчиликда белгиланган тартибда банкни тугатиш жараёнида кўриб чиқилади.

Қонунчилик талабларига мувофиқ, Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан 15 иш куни ичида омонатчиларнинг камида тўртдан уч қисми учун компенсация тўловларини олиш имконияти яратилиши белгиланган.

Мазкур жараён қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

  • кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан 8 иш куни ичида тугатилаётган банк омонатчилар ва кафолатлаш объектлари реестрини, банкнинг омонатчилар олдидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, кафолатлаш объектлари эгалари учун тўланиши лозим бўлган суммалар, жумладан, таъминот сифатида берилган, хатланган, суд низоси предмети бўлган ёки учинчи шахслар фойдасига расмийлаштирилган обектлар ҳақидаги ахборотни Омонатларни кафолатлаш агентлигика тақдим этади;
  • навбатдаги 2 иш куни ичида агентлик томонидан компенсация тўловларини амалга ошириш муддати, жойи ва усули, шунингдек компенсацияларни олиш учун омонатчилар томонидан бажарилиши лозим бўлган шартлар тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситалари ҳамда веб сайтда жойлаштиради.
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Янгиликлар 11:12 · 28.01.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
«Ташаббусли бюджет»нинг янги мавсуми 1 февралдан бошланади
Янгиликлар 11:09 · 28.01.2026
«Ташаббусли бюджет»нинг янги мавсуми 1 февралдан бошланади
Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи яна кўтарилди
Янгиликлар 10:50 · 28.01.2026
Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи яна кўтарилди
Yangi Bank омонатчиларига компенсация тўловлари Бизнесни ривожлантириш банки орқали тўлаб берилади
Янгиликлар 10:02 · 28.01.2026
Yangi Bank омонатчиларига компенсация тўловлари Бизнесни ривожлантириш банки орқали тўлаб берилади
Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ишдан олинди
Янгиликлар 14:59 · 27.01.2026
Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ишдан олинди
Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми қарийб 40 млрд долларга етди
Янгиликлар 9:50 · 27.01.2026
Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми қарийб 40 млрд долларга етди