Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи яна рекорд ўрнатди. Марказий банк маълумотларига кўра, бир грамм олтиннинг нархи 2 058 400 сўмни ташкил этди.
28 январь куни олтин қуймалар нархи қуйидагича белгиланди:
- 5 грамм — 10 млн 291 минг сўм;
- 10 грамм — 20 млн 582 минг сўм;
- 20 грамм — 41 млн 165 минг сўм;
- 50 грамм — 102 млн 912 минг сўм;
- 100 грамм — 205 млн 825 минг сўм.
2026 йил 12 январь куни 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 миллион сўмдан ошганди. 26 январда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 10 миллион сўмдан кўтарилганди. Қуймалар нархи кетма-кет еттинчи кун рекорд ўрнатди.
Ўзбекистон Марказий банки 5 январдан олтин қуймаларини қайтариб сотиб олиш нархларини эълон қилишни бошлаган бўлиб, 28 январда уни қайтариб олиш нархлари қадоғи бутлиги ёки бузилганига (техник талабларга мос келмайдиган ҳолатда бўлганига)кўра қуйидагича белгиланди:

Халқаро қимматбаҳо металлар бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан нархлар кун давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.


