2026 йил 1 февралдан «Ташаббускор халқ учун — янги имкониятлар мавсуми» шиори остида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2026 йилги илк мавсуми бошланади. Ушбу мавсум «Ташаббусли бюджет» жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўнинчи — юбилей мавсум ҳисобланади.
Маълум қилинишича, мавсум қуйидаги босқичлар асосида ташкил этилади:
- 1–20 феврал — лойиҳаларни киритиш;
- 21 феврал – 7 март — лойиҳаларни саралаш;
- 8–10 март — тарғибот босқичи;
- 11–20 март — овоз бериш босқичи;
- 21–31 март — қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи.
Шунингдек, анъанавий тартибга кўра, овоз бериш босқичи якунлари бўйича ғолиб лойиҳалар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилиниши қайд этилди.
Фуқаролар маҳалласи учун ташаббус кўрсатиб, лойиҳа киритиш ва овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этишга чақирилди.


