Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради

14:12 · 15.06.2026

Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади

11:16 · 15.06.2026

Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади

10:07 · 15.06.2026

Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

15:22 · 12.06.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди

12:57 · 12.06.2026

Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин

10:42 · 12.06.2026

Сўмдаги омонатлар даромадлилиги 2022 йилдан бери энг паст даражага тушди — Марказий банк

16:31 · 11.06.2026

Блогерлар даромади қандай тартибда солиққа тортилади?

10:04 · 11.06.2026

Марказий банк 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди

15:39 · 10.06.2026

Кредит рейтингларининг яхшиланиши Ўзбекистонга нима беради?

12:30 · 10.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин захираси беш йилда 879 тоннага оширилади

9:53 · 10.06.2026

Тошкент уй-жой ижара бозори: айрим сегментларда ҳудудлар ўртасидаги тафовут икки баробардан юқори

15:12 · 09.06.2026

Ўзбекистонда судьялар даромади, мол-мулкини декларация қилиш йўлга қўйилади

14:09 · 09.06.2026

Аҳоли банкларга кўпроқ пул қўймоқда: омонатлар миқдори бир йилда 31 фоизга ошди

10:04 · 09.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 70,6 млрд долларгача қисқарди

14:20 · 08.06.2026

Ўзбекистондаги банклар тўрт ойда қанча фойда олгани очиқланди

10:40 · 08.06.2026

Ўзбекистонликлар асосан нима мақсадда кредит олмоқда?

10:04 · 08.06.2026

Май ойида йиллик инфляция 2017 йилдан бери биринчи марта 5,5 фоизгача пасайди

10:32 · 06.06.2026

Скотт Дункан —шов-шувсиз миллиардерга айланган инсон

У АҚШдаги энг бой одамлардан бири, лекин унинг сурати газеталар муқовасида чиқмайди, интервьюлари йўқ, ижтимоий тармоқларда фаол эмас. Скотт Дункан — пулни шовқин-суронсиз, кўзга ташланмасдан ишлайдиган миллиардерлар тоифасига киради.

Скотт Дункан —шов-шувсиз миллиардерга айланган инсон

Скотт Дуглас Дункан АҚШнинг Техас штатида туғилган. У машҳур бизнес сулоласида вояга етган бўлса-да, болалиги ёки ёшлиги ҳақида очиқ манбаларда жуда кам маълумот бор. Бу ҳам унинг шахсий ҳаётни оммадан узоқ тутишга бўлган принципи билан боғлиқ. У оилавий ҳаёти борасида ҳам жим — турмуш ўртоғи, фарзандлари ҳақида деярли ҳеч қандай расмий маълумот йўқ. Скотт Дункан учун бойлик — намойиш воситаси эмас, балки тизимли ишлайдиган механизм.

Унга миллиардлар олиб келган асосий манба — Enterprise Products Partners компаниясидир. Бу компания нефть ва газ қазиб олиш билан эмас, балки уларни ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш инфратузилмаси билан шуғулланади. Яъни қудуқ кимга тегишли бўлишидан қатъи назар, қувур орқали ўтаётган ҳар бир баррель нефть ёки газдан компания даромад олади. Бу бизнес модели юқори хавфли эмас, барқарор ва узоқ муддатли ҳисобланади.

Бу империяни нолдан яратган инсон — Скотт Дунканнинг отаси Дэн Дункандир. У “self-made” миллиардер бўлиб, яъни бойликни мерос орқали эмас, балки шахсий меҳнат ва тадбиркорлик ҳисобига қўлга киритган. Дэн Дункан 1960–1970-йилларда энергетика инфратузилмасига сармоя кирита бошлаган ва вақт ўтиши билан Enterprise Products Partners АҚШдаги энг йирик қувур тармоқларидан бирига айланган.

2010 йилда Дэн Дункан вафот этгач, компания назорати ва улкан капитал Скотт Дункан қўлига ўтади. Шу пайтдан бошлаб у расман АҚШдаги энг бой одамлар қаторига кирпди. Айрим баҳолашларга кўра, у отасидан энг катта солиқ тўланмаган меросни олган шахслардан бири ҳисобланади. Чунки активларни ишонч фондлари орқали ўтказиш орқали мерос солиғидан қочилгани айтилган.

Скотт Дункан отаси қолдирган бизнесни шунчаки сақлаб қолиш билан чекланиб қолмади. У Enterprise Products Partners’ни янада кенгайтирди, янги қувурлар, терминаллар, экспорт инфратузилмасига сармоя киритди. Компания АҚШда сланец нефти ва гази экспорти ошган сари янада муҳим стратегик ўринга эга бўлди. Бу эса Дункан бойлигининг йилдан-йилга ўсиб боришига олиб келди.

Forbes ва Bloomberg каби рейтингларда Скотт Дунканнинг бойлиги одатда 7–9 миллиард доллар оралиғида баҳоланади. Бу кўрсаткич энергия бозорлари ва акциялар нархига қараб ўзгариб туради. Эътиборли жиҳати шундаки, у бу бойлик билан ҳашаматли ҳаёт тарзини намойиш этмайди. У сиёсатга очиқ аралашмайди, катта баёнотлар бермайди, хайрия ишларини ҳам реклама қилмай амалга оширади.

Скотт Дункан мисоли шуни кўрсатадики, миллиардер бўлиш учун доим омма марказида бўлиш шарт эмас. Баъзан энг катта пул айнан энг зерикарли, лекин барқарор соҳаларда айланади. Қувурлар, терминаллар ва логистика — сарлавҳаларга чиқмайдиган, лекин иқтисодиётнинг қон томирлари ҳисобланадиган бизнес. Дункан эса айнан шу томирларни назорат қилган инсон.

Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Янгиликлар 14:12 · 15.06.2026
Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Янгиликлар 11:16 · 15.06.2026
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Янгиликлар 10:07 · 15.06.2026
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади
Янгиликлар 15:22 · 12.06.2026
Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади
Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди
Янгиликлар 12:57 · 12.06.2026
Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди
Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин
Янгиликлар 10:42 · 12.06.2026
Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин