Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи кескин тушди

5 граммли олтин қуйма нархи 2 февраль куни 10 миллион сўмдан тушди. 29 январда эса қуймалар нархи кетма-кет саккизинчи кун рекорд ўрнатиб, биринчи марта 10,8 млн сўмдан ошганди.

Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи 2 февраль куни 10 миллион сўмдан тушди. Марказий банк маълумотларига кўра, бир грамм олтин нархи 1 973 400 сўмни ташкил этди.

Олтин қуймалар нархи қуйидагича белгиланди:

  • 5 грамм — 9 млн 867 минг сўм;
  • 10 грамм — 19 млн 735 минг сўм;
  • 20 грамм — 39 млн 469 минг сўм;
  • 50 грамм — 98 млн 674 минг сўм;
  • 100 грамм — 197 млн 347 минг сўм.

Олтин қуймаларни уни қайтариб олиш нархлари қадоғи бутлиги ёки бузилганига (техник талабларга мос келмайдиган ҳолатда бўлганига)кўра 2 февралда қуйидагича белгиланди:

2026 йил 12 январь куни 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 миллион сўмдан ошганди. 26 январда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 10 миллион сўмдан кўтарилди. 29 январда эса қуймалар нархи кетма-кет саккизинчи кун рекорд ўрнатиб, 5 граммлиси биринчи марта 10,8 млн сўмдан ошганди. 30 январда эса нарх пасайиб, 5 граммли қуйма 10,7 млн сўмни ташкил этди.