Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади

10:12 · 06.02.2026

Сенат Ўзбекистонда исломий банкинг жорий этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

17:06 · 05.02.2026

Дори-дармондан тез ёрдамгача: Davo Delivery билан қулай ҳаёт

10:39 · 05.02.2026

2025 йилда Ўзбекистонда 93,5 мингта янги квартира дефицити юзага келди

10:03 · 05.02.2026

“Инсоний биродарлик учун амалда ишлайдиган қонунлар керак” — Саида Мирзиёева

21:39 · 04.02.2026

«Maroqand» АЖ банкрот деб топилди: компания фаолияти тугатилмоқда

21:29 · 04.02.2026

Солиқ қўмитаси ЯТТлардан асоссиз ҚҚС ундирилаётганига муносабат билдирди

18:36 · 04.02.2026

2025 йилда аҳолига қанча кешбэк қайтарилгани очиқланди

16:45 · 04.02.2026

Банкларга қайтарилмаётган муаммоли кредитлар улуши қисқарди

14:40 · 04.02.2026

Ўзбекистон аҳолисининг реал даромадлари 2025 йилда 9,2 фоиз ошди

11:08 · 04.02.2026

Ўзбекистон аҳолиси бир йилда қанча валюта олди-сотди қилди?

18:39 · 03.02.2026

Ўзбекистонда пул массаси рекорд даражада ошди

14:05 · 03.02.2026

Болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланди

11:42 · 03.02.2026

Баъзи талабаларга ётоқхона харажатлари қоплаб берилади

11:15 · 03.02.2026

Сўмдаги депозитлар ва кредитлар бўйича реал фоиз ставкалари ўсди

16:34 · 02.02.2026

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи кескин тушди

13:58 · 02.02.2026

Ўзбекистонда гўшт яна қимматлаша бошлади

11:45 · 02.02.2026

Марказий банк кредитлаш ўсишидан эмас, балки аҳолига ортиқча қарз юки рискидан хавотирда

10:00 · 02.02.2026

Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади

Экспертиза ва баҳолаш натижалари асосида тайёрланган хулосалар лойиҳани тасдиқлаш ёки уни молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилувчи органлар томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнида коррупцияга қарши ҳамда рақобатни таъминловчи стандартларни жорий этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи Йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнида коррупцияга қарши ҳамда рақобатбатни таъминловчи стандартларни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши аудитдан ўтказиш;
  • йирик инвестиция лойиҳаларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш;
  • йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши текшириш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш учун назорат ва жавобгарлик.

Мазкур Низом қуйидаги йирик инвестиция лойиҳаларига татбиқ этилади:

  • Давлат бюджети ёки давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган;
  • давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида амалга ошириладиган;
  • давлат кафолатлари, имтиёзлари ёки давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа шаклларини назарда тутувчи хорижий инвестициялар ва халқаро молия институтлари иштирокида.

Лойиҳанинг коррупцияга қарши экспертизаси – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан лойиҳани режалаштириш, молиялаштириш, тайёрлаш, давлат харидларини амалга ошириш ва эксплуатация қилиш, лойиҳани мониторинг қилиш босқичларида коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган омиллар ва хавф-хатарларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш, шунингдек уларни бартараф этиш ёки камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш жараёни.

Лойиҳанинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан амалга оширилади. У рақобатни чеклаш, айрим иштирокчиларга устунлик бериш ёки монополия яратиш хавфини аниқлаш ва бартараф этиш, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни таъминлаш чора-тадбирларини белгилашни назарда тутади.

Экспертиза ва баҳолаш натижалари асосида тайёрланган хулосалар лойиҳани тасдиқлаш ёки уни молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилувчи органлар томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2026 йил 4 февралдан кучга кирди.

Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади
Янгиликлар 10:12 · 06.02.2026
Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади
Сенат Ўзбекистонда исломий банкинг жорий этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Янгиликлар 17:06 · 05.02.2026
Сенат Ўзбекистонда исломий банкинг жорий этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Дори-дармондан тез ёрдамгача: Davo Delivery билан қулай ҳаёт
Янгиликлар 10:39 · 05.02.2026
Дори-дармондан тез ёрдамгача: Davo Delivery билан қулай ҳаёт
2025 йилда Ўзбекистонда 93,5 мингта янги квартира дефицити юзага келди
Янгиликлар 10:03 · 05.02.2026
2025 йилда Ўзбекистонда 93,5 мингта янги квартира дефицити юзага келди
“Инсоний биродарлик учун амалда ишлайдиган қонунлар керак” — Саида Мирзиёева
Янгиликлар 21:39 · 04.02.2026
“Инсоний биродарлик учун амалда ишлайдиган қонунлар керак” — Саида Мирзиёева
«Maroqand» АЖ банкрот деб топилди: компания фаолияти тугатилмоқда
Янгиликлар 21:29 · 04.02.2026
«Maroqand» АЖ банкрот деб топилди: компания фаолияти тугатилмоқда