Ўзини ўзи банд қилганлар учун ижтимоий солиқ 412 минг сўмгача оширилади

12:01 · 09.02.2026

Ўзбекистонда электрон-скоринг тизими ишга туширилади

11:27 · 09.02.2026

Айрим тадбиркорларнинг лицензия муддатини энди 6 ойгача тўхтатиб туриш мумкин

10:04 · 09.02.2026

Ўзбекистонда бир йилда 15 мингдан зиёд таксичи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди

13:53 · 07.02.2026

Кафил бўлишдан олдин қарз олувчининг кредит тарихини текшириш имконини берувчи хизмат йўлга қўйилди

10:16 · 07.02.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:19 · 07.02.2026

Кредит пеняси, жарима ва фоизларни адолатли тартибга солиш бўйича Марказий банкка депутатлик сўрови юборилди

16:31 · 06.02.2026

Ўзбекистонда январда нархлар қандай ўзгарди?

14:43 · 06.02.2026

Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади

10:12 · 06.02.2026

Сенат Ўзбекистонда исломий банкинг жорий этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

17:06 · 05.02.2026

Дори-дармондан тез ёрдамгача: Davo Delivery билан қулай ҳаёт

10:39 · 05.02.2026

2025 йилда Ўзбекистонда 93,5 мингта янги квартира дефицити юзага келди

10:03 · 05.02.2026

“Инсоний биродарлик учун амалда ишлайдиган қонунлар керак” — Саида Мирзиёева

21:39 · 04.02.2026

«Maroqand» АЖ банкрот деб топилди: компания фаолияти тугатилмоқда

21:29 · 04.02.2026

Солиқ қўмитаси ЯТТлардан асоссиз ҚҚС ундирилаётганига муносабат билдирди

18:36 · 04.02.2026

2025 йилда аҳолига қанча кешбэк қайтарилгани очиқланди

16:45 · 04.02.2026

Банкларга қайтарилмаётган муаммоли кредитлар улуши қисқарди

14:40 · 04.02.2026

Ўзбекистон аҳолисининг реал даромадлари 2025 йилда 9,2 фоиз ошди

11:08 · 04.02.2026

Ўзбекистонда электрон-скоринг тизими ишга туширилади

Бунда электрон-скоринг тизими воситасида иштирокчиларнинг давлат харидларидаги “юқори”, “ўрта”, “паст” ва “энг паст” ишончлилик даражалари берилади.

Ўзбекистонда электрон-скоринг тизими ишга туширилади

“Маҳаллий ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини янги тизим асосида ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

  • Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (Агентлик);
  • Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги бошқарув кенгаши.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат харидлари соҳасидаги вазифа, функция ва ваколатлари Агентликка ўтказилади.

2026 йил 1 июлдан:

  • Агентлик республика ва минтақа бозорини таҳлил қилиб, миллий иқтисодиётга қўшиладиган қиймат занжирларини оширишга хизмат қилувчи ўзлаштириш тавсия этиладиган рақобатбардош маҳсулотлар рўйхатини соҳалар кесимида босқичма-босқич шакллантиради ва эълон қилиб боради;
  • ўзлаштириш тавсия этиладиган рақобатбардош маҳсулотлар рўйхатига киритилган маҳсулотларни ўзлаштирган тадбиркорлар билан ўрнатилган тартибда кафолатли харид шартномалари тузилади;
  • Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини шакллантиришда маҳсулотларни ишлаб чиқаришда яратилган қўшилган қиймат улуши қўшимча балл берувчи кўрсаткичларга киритилади.

2027 йил 1 январдан:

  • кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг давлат харидларидаги иштирокини кенгайтириш мақсадида давлат харидларида харид предметини технологик занжирлар, функционал босқичлар ва иш турлари кесимида алоҳида лотларга бўлиш амалиёти жорий этилади;
  • корпоратив буюртмачиларда “профессионал харидор” сертификатига эга мутахассислар мавжуд бўлмаган тақдирда, 2028 йил 1 январдан бошлаб улар давлат харидларида иштирок этиши тақиқланади.

2026 йил 1 июлдан воситачи-брокер ва (ёки) дилерларга ишлаб чиқарувчилар билан шартнома тузиш орқали улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни давлат харидларида сотиш ҳуқуқи берилади.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб бюджет буюртмачиларининг давлат харидлари доирасида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда уларга нисбатан таклиф этилган энг паст импорт товарларининг нархидан қуйидаги миқдорларда нарх преференцияси берилади:

  • 3 та ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз;
  • 2 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз;
  • 1 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз миқдорида.

2026 йил 1 сентябрдан давлат харидлари махсус ахборот порталида харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисининг фаолиятини идоралараро ахборот алмашинуви орқали автоматик тарзда баҳолаш имконини берувчи электрон-скоринг тизими ишга туширилади.

Бунда электрон-скоринг тизими воситасида иштирокчиларнинг давлат харидларидаги “юқори”, “ўрта”, “паст” ва “энг паст” ишончлилик даражалари берилади.

Юқоридагилар асосида қуйидаги рағбатлантириш чоралари кўрилади:

  • “юқори” ишончлилик даражасига эга иштирокчилар учун закалат тўлаш талаб этилмайди;
  • энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида иштирокчилар томонидан тақдим этилган таклифларга ишончлилик даражасига мутаносиб равишда қўшимча балл берилади;
  • давлат харидлари соҳасида “энг фаол тадбиркор” танловида давлат харидларидаги ишончлилик даражаси “юқори” бўлган давлат харидлари иштирокчиларининг номзодлари қўллаб-қувватланади.

Шунингдек, авлат харидларидаги ишончлилик даражаси “паст” ва “энг паст” бўлган иштирокчиларнинг:

  • харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишига рухсат этиладиган давлат харидларининг юқори қийматига нисбатан меъёрлар белгиланади;
  • бепул онлайн ўқув курслари орқали малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.
Ўзини ўзи банд қилганлар учун ижтимоий солиқ 412 минг сўмгача оширилади
Янгиликлар 12:01 · 09.02.2026
Ўзини ўзи банд қилганлар учун ижтимоий солиқ 412 минг сўмгача оширилади
Ўзбекистонда электрон-скоринг тизими ишга туширилади
Янгиликлар 11:27 · 09.02.2026
Ўзбекистонда электрон-скоринг тизими ишга туширилади
Айрим тадбиркорларнинг лицензия муддатини энди 6 ойгача тўхтатиб туриш мумкин
Янгиликлар 10:04 · 09.02.2026
Айрим тадбиркорларнинг лицензия муддатини энди 6 ойгача тўхтатиб туриш мумкин
Ўзбекистонда бир йилда 15 мингдан зиёд таксичи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди
Авто, Янгиликлар 13:53 · 07.02.2026
Ўзбекистонда бир йилда 15 мингдан зиёд таксичи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди
Кафил бўлишдан олдин қарз олувчининг кредит тарихини текшириш имконини берувчи хизмат йўлга қўйилди
Янгиликлар 10:16 · 07.02.2026
Кафил бўлишдан олдин қарз олувчининг кредит тарихини текшириш имконини берувчи хизмат йўлга қўйилди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:19 · 07.02.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?