Ўзбекистонда 2026 йилда 1 млн норасмий иш ўрни легаллаштирилади

11:12 · 10.02.2026

Бўлажак тадбиркорларга гаров таъминотисиз бериладиган кредитлар миқдори оширилади

16:33 · 09.02.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари янги рекорд даражага етди

13:10 · 09.02.2026

Ўзини ўзи банд қилганлар учун ижтимоий солиқ 412 минг сўмгача оширилади

12:01 · 09.02.2026

Ўзбекистонда электрон-скоринг тизими ишга туширилади

11:27 · 09.02.2026

Айрим тадбиркорларнинг лицензия муддатини энди 6 ойгача тўхтатиб туриш мумкин

10:04 · 09.02.2026

Ўзбекистонда бир йилда 15 мингдан зиёд таксичи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди

13:53 · 07.02.2026

Кафил бўлишдан олдин қарз олувчининг кредит тарихини текшириш имконини берувчи хизмат йўлга қўйилди

10:16 · 07.02.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:19 · 07.02.2026

Кредит пеняси, жарима ва фоизларни адолатли тартибга солиш бўйича Марказий банкка депутатлик сўрови юборилди

16:31 · 06.02.2026

Ўзбекистонда январда нархлар қандай ўзгарди?

14:43 · 06.02.2026

Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади

10:12 · 06.02.2026

Сенат Ўзбекистонда исломий банкинг жорий этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

17:06 · 05.02.2026

Дори-дармондан тез ёрдамгача: Davo Delivery билан қулай ҳаёт

10:39 · 05.02.2026

2025 йилда Ўзбекистонда 93,5 мингта янги квартира дефицити юзага келди

10:03 · 05.02.2026

“Инсоний биродарлик учун амалда ишлайдиган қонунлар керак” — Саида Мирзиёева

21:39 · 04.02.2026

«Maroqand» АЖ банкрот деб топилди: компания фаолияти тугатилмоқда

21:29 · 04.02.2026

Солиқ қўмитаси ЯТТлардан асоссиз ҚҚС ундирилаётганига муносабат билдирди

18:36 · 04.02.2026

Ўзбекистонда 2026 йилда 1 млн норасмий иш ўрни легаллаштирилади

Хусусан, Солиқ қўмитаси 460 минг иш ўрнини легаллаштириши керак. Яна 125 мингта иш ўрни Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳиссасига тўғри келади, шунчаси — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига.

Ўзбекистонда 2026 йилда 1 млн норасмий иш ўрни легаллаштирилади

Ўзбекистонда 2026 йилда 1 млн норасмий иш ўринларини легаллаштириш режалаштирилмоқда. Бу президентнинг 5 февралдаги 2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартиришга қаратилган қарорида кўзда тутилган.

Йил охирига қадар 1 млн иш ўрнини расмий секторга ўтказиш вазифаси қўйилган, бунда масъул давлат органлари учун ҳудудлар кесимида мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланган.

Хусусан, Солиқ қўмитаси 460 минг иш ўрнини легаллаштириши керак. Яна 125 мингта иш ўрни Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳиссасига тўғри келади, шунчаси — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 105 минг нафар ишловчини расмийлаштириш топширилган, Ижтимоий ҳимоя агентлигига — 100 минг нафар. Шунингдек, ишга Транспорт вазирлиги (75 минг) ва Туризм қўмитаси (10 минг) жалб этилади.

Ҳужжатга кўра, янгича тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ ҳоким ёрдамчиси хатлови асосида аниқланган норасмий бандлик ҳолатлари бўйича уларни бартараф этиш юзасидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида иш берувчиларнинг шахсий кабинетларига Давлат меҳнат инспекцияси томонидан огоҳлантириш хати юборилади.

Иш берувчилар томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолати 3 иш куни ичида ихтиёрий равишда бартараф этилмаган тақдирда, ушбу ҳолат тегишли корхоналар ва ташкилотларда Давлат меҳнат инспекцияси томонидан текшириш ўтказиш учун асос ҳисобланади.

Норасмий бандлик ҳолати аниқланган кундан бошлаб 1 ой муддат ичида иш берувчилар ходимлар билан меҳнат шартномасини расмийлаштириб, ҳисобланган ойлик иш ҳақларини тўлиқ тўлаб берган тақдирда, улар маъмурий жавобгарликдан озод этилади.

Шунингдек, 2026 йил 1 мартдан тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлашда қуйидаги қонунбузилиш ҳолатлари балларни камайтирувчи қўшимча мезон сифатида белгиланади:

  • тасдиқланган норасмий бандлик ҳолатлари;
  • ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан паст ойлик иш ҳақларининг ҳисобланиши.

Шунингдек, норасмий меҳнат фаолияти легаллаштирилган фуқаролар ҳисобини юритиш тартиби ҳам белгиланди. Иш ўринларини «соя»дан чиқаришда қуйидагилар инобатга олинади:

  • юридик шахсларда норасмий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни расмийлаштириш (легаллаштириш);
  • норасмий тадбиркорлик фаолиятини юритаётган фуқароларни юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш;
  • давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган фуқароларни якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтказиш (бунда уларнинг ёлланма ишчилари ҳам инобатга олинади);
  • рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган фуқароларни ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатдан ўтказиш;
  • деҳқон хўжалигини юритиш учун ер майдонларини ижара ҳуқуқи асосида олган фуқароларни деҳқон хўжалиги сифатида рўйхатдан ўтказиш.

Ҳар ой йўналишлар ва маҳаллалар кесимида легаллаштирилган фуқаролар рўйхатлари 18-санадан кечиктирмай  yangiish.mehnat.uz махсус платформасига киритилади.

20-санадан кечиктирмай Бандлик вазирлиги рўйхатни Солиқ қўмитасига тақдим этади, у иш ҳақи ҳисобланганини ва жисмоний шахслар даромад солиғи тўланганини тасдиқлайди. Шундан сўнг легаллаштирилган бандлик тўғрисидаги маълумотлар 25-санадан кечиктирмай Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилиши керак.

Ўзбекистонда 2026 йилда 1 млн норасмий иш ўрни легаллаштирилади
Янгиликлар 11:12 · 10.02.2026
Ўзбекистонда 2026 йилда 1 млн норасмий иш ўрни легаллаштирилади
Бўлажак тадбиркорларга гаров таъминотисиз бериладиган кредитлар миқдори оширилади
Янгиликлар 16:33 · 09.02.2026
Бўлажак тадбиркорларга гаров таъминотисиз бериладиган кредитлар миқдори оширилади
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари янги рекорд даражага етди
Янгиликлар 13:10 · 09.02.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари янги рекорд даражага етди
Ўзини ўзи банд қилганлар учун ижтимоий солиқ 412 минг сўмгача оширилади
Янгиликлар 12:01 · 09.02.2026
Ўзини ўзи банд қилганлар учун ижтимоий солиқ 412 минг сўмгача оширилади
Ўзбекистонда электрон-скоринг тизими ишга туширилади
Янгиликлар 11:27 · 09.02.2026
Ўзбекистонда электрон-скоринг тизими ишга туширилади
Айрим тадбиркорларнинг лицензия муддатини энди 6 ойгача тўхтатиб туриш мумкин
Янгиликлар 10:04 · 09.02.2026
Айрим тадбиркорларнинг лицензия муддатини энди 6 ойгача тўхтатиб туриш мумкин