Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

11:16 · 14.04.2026

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади

10:07 · 14.04.2026

Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади

16:39 · 13.04.2026

Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили

13:51 · 13.04.2026

Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл

12:42 · 13.04.2026

ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ҳисобот берди

10:42 · 13.04.2026

Ўзбекистонликлар орасида пул жамғармайдиганлар улуши ортди

9:01 · 13.04.2026

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларида йўл ҳақи қандай белгиланади?

10:11 · 11.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:11 · 11.04.2026

МБ: Аҳоли учун ойлик иш ҳақи асосий даромад манбаи бўлиб қолмоқда

15:56 · 10.04.2026

Миллий валютада чиқарилган суверен халқаро облигацияларнинг қандай афзалликлари бор?

12:12 · 10.04.2026

Заргарлик билан шуғулланувчи тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисмини қайтарилади

10:15 · 10.04.2026

Аҳоли ва тадбиркорларнинг 88 фоизи солиқларни ихтиёрий тўлаяпти — Солиқ қўмитаси

18:50 · 09.04.2026

«Барча расмий хабарлари фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади». Солиқ қўмитаси фуқароларни огоҳлантирди

11:43 · 09.04.2026

Банк иловалари учун янги қоидалар асосан янги мижозларга таъсир қилади — Марказий банк

9:06 · 09.04.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди

16:39 · 08.04.2026

Ўзбекистонда тадбиркорларга уч ойда қанча ҚҚС кешбэк сифатида қайтарилди?

14:07 · 08.04.2026

Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади?

10:48 · 08.04.2026

Тошкентда 2026 йил январида ижара нархлари ўтган йилга нисбатан 9 фоизга ошди

Январь ойида уй-жой ижарасининг ўртача қиймати 1 квадрат метр учун 8,8 долларни ташкил қилиб, бу ўтган йилга нисбатан 9 фоиз юқори бўлди.

Тошкентда 2026 йил январида ижара нархлари ўтган йилга нисбатан 9 фоизга ошди

2026 йил январь ойида Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой бозорида 1 квадрат метрнинг ўртача нархи қарийб 1120 долларни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ой давомида 0,6 фоизга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса қарийб 2 фоизга ошган. Иккиламчи бозорда энг юқори ўсиш Яккасарой (5,7 фоиз) ва Миробод (4,3 фоиз) туманларида қайд этилди.

Пойтахтнинг бирламчи кўчмас мулк бозорида нархлар ўсиши янада юқори бўлди. Янги қурилган уй-жойларда 1 квадрат метр учун ўртача нарх йиллик ҳисобда 9 фоиздан кўпроққа ошган. Энг юқори ўсиш Миробод (18,4 фоиз) ва Мирзо Улуғбек (17,3 фоиз) туманларида кузатилган.

Ижара бозори ҳам ижобий динамикани намоён этди. Январь ойида уй-жой ижарасининг ўртача қиймати 1 квадрат метр учун 8,8 долларни ташкил қилиб, бу ўтган йилга нисбатан 9 фоиз юқори бўлди. Миробод, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманларида ижара нархи ўртача 11 доллар атрофида шаклланган.

Шунингдек, ижара нархларининг энг тез ўсиши Олмазор, Юнусобод, Яшнобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида қайд этилди. Ушбу ҳудудларда йиллик ўртача ўсиш қарийб 13 фоизни ташкил қилган.

Республика бўйлаб январда кўчмас мулк савдоларининг қарийб учдан бир қисми Тошкент ҳиссасига тўғри келиб, пойтахтда битимлар сони 33,4 фоизга ошди ва ҳудудлар орасида энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Шунингдек, Самарқанд вилояти (26 фоиз) ва Сирдарё вилояти (24 фоиз)да ҳам сезиларли ўсиш кузатилди.

Иккиламчи уй-жой бозорида нархлар ўсиши мўътадил бўлди. Республика бўйича 1 квадрат метр учун ўртача нарх бир ойда 0,9 фоизга ошган, йиллик ўсиш эса 8 фоизни ташкил этган. Энг юқори нарх ошиши Сурхондарё вилояти ва Сирдарё вилоятида қайд этилиб, бу ҳудудларда ўртача ўсиш қарийб 24 фоизни ташкил қилган.

Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади
Янгиликлар 11:16 · 14.04.2026
Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади
Янгиликлар 10:07 · 14.04.2026
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади
Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади
Янгиликлар 16:39 · 13.04.2026
Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади
Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили
Янгиликлар 13:51 · 13.04.2026
Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили
Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл
Миллиардерлар, Янгиликлар 12:42 · 13.04.2026
Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл
ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ҳисобот берди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:42 · 13.04.2026
ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ҳисобот берди