Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

11:16 · 14.04.2026

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади

10:07 · 14.04.2026

Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади

16:39 · 13.04.2026

Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили

13:51 · 13.04.2026

Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл

12:42 · 13.04.2026

ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ҳисобот берди

10:42 · 13.04.2026

Ўзбекистонликлар орасида пул жамғармайдиганлар улуши ортди

9:01 · 13.04.2026

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларида йўл ҳақи қандай белгиланади?

10:11 · 11.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:11 · 11.04.2026

МБ: Аҳоли учун ойлик иш ҳақи асосий даромад манбаи бўлиб қолмоқда

15:56 · 10.04.2026

Миллий валютада чиқарилган суверен халқаро облигацияларнинг қандай афзалликлари бор?

12:12 · 10.04.2026

Заргарлик билан шуғулланувчи тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисмини қайтарилади

10:15 · 10.04.2026

Аҳоли ва тадбиркорларнинг 88 фоизи солиқларни ихтиёрий тўлаяпти — Солиқ қўмитаси

18:50 · 09.04.2026

«Барча расмий хабарлари фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади». Солиқ қўмитаси фуқароларни огоҳлантирди

11:43 · 09.04.2026

Банк иловалари учун янги қоидалар асосан янги мижозларга таъсир қилади — Марказий банк

9:06 · 09.04.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди

16:39 · 08.04.2026

Ўзбекистонда тадбиркорларга уч ойда қанча ҚҚС кешбэк сифатида қайтарилди?

14:07 · 08.04.2026

Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади?

10:48 · 08.04.2026

Ўзбекистонда қайси купюра энг кўп ишлатилади?

2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатда муомаладаги нақд пуллар миқдори 68 триллион сўмга етди. Бу бир йил аввалгидан 15 триллион сўмга кўп.

Ўзбекистонда қайси купюра энг кўп ишлатилади?

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар орасида 100 минг сўмлик банкнотдан энг кўп фойдаланилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган нақд пул муомаласи шарҳида ёзилган.

Муомалада қанча нақд пул бор?

2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатда муомаладаги нақд пуллар миқдори 68 триллион сўмга етди. Бу бир йил аввалгидан 15 триллион сўмга кўп.

Банклар тушум қилган ва сарфлаган нақд пуллар ўртасидаги фарқ муомалага қўшимча пул чиқариш орқали қоплаб келинади. Шу мақсадда Марказий банк 2025 йил давомида жами 16,8 триллион сўмлик нақд пулларни муомалага чиқарган. Натижада умумий пул массасидаги нақд пул улуши 18,1 фоизни ташкил этган. Бир йил илгари бу кўрсаткич 19,2 фоиз эди.

Банкларга нақд пул тушуми ортди

Ўтган йили банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 1 триллион 250 миллиард сўмга етиб, 2024 йилдагидан 24 фоизга кўп бўлди. Шундан нақд пул тушумлари 615 триллион сўм, чиқимлари 635 триллион сўм. Банкларга нақд пул тушумлари 2024 йилдагига қараганда 114 триллион сўмга (23 фоиз) ўсган. Бунда масалан, банк хизматларидан (омонатлар, кредит қайтарилиши, хорижий валюталарни сотишдан тушумлар) нақд пул тушумлари 60 триллион сўмга, савдо тушумлари 25 триллион сўмга ошган.

Банк кассаларидан (банкоматлар ҳам) чиқим қилинган нақд пуллар 2024 йилдагига қараганда 125 триллион сўмга (25 фоиз) ошган. Мазкур ҳолат асосан банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажми 54 триллион сўмга, банклар аҳолидан чет эл валютасини сотиб олиш учун берган нақд пуллар миқдори 27 триллион сўмга ўсиши ҳисобига юзага келган.

«2025 йилда банк карталарига кирим қилинган маблағлар ҳажми 2024 йилга нисбатан 1,4 баробарга ошиши асосан аҳоли даромадлари ўсиши билан изоҳланади. Ушбу даврда банк карталаридаги 279 триллион сўм маблағлар нақдлаштириб олинган», дейилади Марказий банк шарҳида.

Қайси купюралар оммабоп?

2025 йилда Марказий банк муомалага қўшимча 262 миллион дона банкнот чиқарган ва умумий нақд пуллар сони 2,44 миллиард донадан ошган. Ўтган йили муомаладаги нақд пуллар таркибида 200 минг сўмлик банкнотлар улуши 23,4 фоиздан 28,5 фоизга ошган. Бироқ 100 минг сўмликлар улуши 40,9 фоиздан 36,4 фоизга камайсада, энг оммабоп банкнот бўлиб қолмоқда. Улушдаги қисқариш асосан эски намунадаги банкнотларни муомаладан чиқариш ҳисобига шаклланган.

2025 йил якунига келиб, нақд пуллар таркибида 50 минг сўмлик банкнотлар улуши 16,6 фоиздан 18,2 фоизга, 20 минг сўмликлар 6,7 фоиздан 7,1 фоизга етган. Ўз навбатида 10 минг сўмлик майда пуллар улуши 7 фоиздан 5 фоизга, 5 минг сўмликлар 4,1 фоиздан 3,7 фоизга қисқарган, икки минг сўмликлар 0,7 фоиз сақланган, минг сўмлик тангалар ҳиссаси 0,6 фоиздан 0,5 фоизга пасайган.

Умумий олганда, нақд пуллар таркибида кичик номиналдаги банкнот ва тангалар улуши 1,1 фоизни, ўрта номиналдаги банкнотлар 15,8 фоизни ҳамда йирик номиналдаги банкнотлар 83,1 фоизни ташкил этган.

Марказий банк муомалада бўлган эски намунадаги банкнотларни босқичма-босқич қайтариб олиш ва уларни янгилари билан алмаштириш чораларини ҳам кўрган. Хусусан, 2025 йилда эски намунадаги 5 минг сўмлик банкнотлар миқдори 2024 йилдаги 25 фоиздан 7 фоизга, 10 минг сўмликлар 24 фоиздан 5 фоизга, 50 минг сўмликлар 25 фоиздан 4 фоизга, 100 минг сўмликлар 18 фоиздан 3 фоизга қисқарган.

Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади
Янгиликлар 11:16 · 14.04.2026
Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади
Янгиликлар 10:07 · 14.04.2026
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади
Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади
Янгиликлар 16:39 · 13.04.2026
Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади
Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили
Янгиликлар 13:51 · 13.04.2026
Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили
Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл
Миллиардерлар, Янгиликлар 12:42 · 13.04.2026
Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл
ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ҳисобот берди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:42 · 13.04.2026
ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ҳисобот берди