1 июлдан хориждан онлайн харид қилинган смартфон ва ноутбуклар учун 5 фоизли божхона тўлови тўланади

11:43 · 17.04.2026

Инфляцион кутилмалардаги пасайиш тикланмаса, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш керак — ХВЖ

9:51 · 17.04.2026

QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

17:08 · 16.04.2026

Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади

12:04 · 16.04.2026

Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади

10:22 · 16.04.2026

Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди

17:09 · 15.04.2026

Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади

12:44 · 15.04.2026

ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди

12:08 · 15.04.2026

Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди

14:57 · 14.04.2026

Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

11:16 · 14.04.2026

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади

10:07 · 14.04.2026

Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади

16:39 · 13.04.2026

Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили

13:51 · 13.04.2026

Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл

12:42 · 13.04.2026

ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ҳисобот берди

10:42 · 13.04.2026

Ўзбекистонликлар орасида пул жамғармайдиганлар улуши ортди

9:01 · 13.04.2026

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларида йўл ҳақи қандай белгиланади?

10:11 · 11.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:11 · 11.04.2026

Ўзбекистонда бир йилда қайси маҳсулот ва хизматлар кескин қимматлашгани маълум қилинди

2026 йил январь ойида Ўзбекистондаги йиллик инфляция даражаси 7,2 фоизгача пасайди. Таққослаш учун, бир йил олдин бу кўрсаткич 9,9 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистонда бир йилда қайси маҳсулот ва хизматлар кескин қимматлашгани маълум қилинди
Фото: Nova 24

Ўтган бир йил давомида Ўзбекистондаги аксар товар ва хизматлар нархлари 10 фоиздан кам ошди. Марказий банкнинг инфляцияга доир навбатдаги таҳлилидан асосий рақамлар ўрин олган.

Нархлар ўсиши секинлашди

2026 йил январь ойида Ўзбекистондаги йиллик инфляция даражаси 7,2 фоизгача пасайди. Таққослаш учун, бир йил олдин бу кўрсаткич 9,9 фоизни ташкил этган.

«2026 йилнинг январь ойида йиллик инфляциянинг 7,2 фоизгача секинлашиши 2024 йилдаги энергия нархлари эркинлаштирилишининг таъсири тугаши ва нархлар барқарорлашуви билан изоҳланади», дея маълум қилган регулятор..

Таҳлилга кўра, 2025 йил январидан жорий йил январи якунигача бўлган даврда озиқ-овқат маҳсулотлари 5,5 фоиз, ноозиқ-овқатлар 5,2 фоизга қимматлашган. Хизматлар нархи эса йиллик ҳисобда 13,5 фоизга ўсган.

Истеъмол саватидаги 167 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан 147 тасининг (88 фоиз), 252 турдаги ноозиқ-овқат маҳсулотларидан 232 тасининг (92 фоиз) йиллик нархи 10 фоиздан кам ошган. Ўз навбатида 98 турдаги хизматлардан 66 тасининг (67 фоиз) қиймати 10 фоиздан паст даражада кўтарилган.

Арзонлашган товар ва хизматлар

Бир йил давомида озиқ-овқат маҳсулотларидан қовоқ 57,9 фоиз, бақлажон 30,5 фоиз, тарвуз 27,9 фоизга арзонлашган. Шафтоли 24,5 фоизга, саримсоқ нархи 21,1 фоизга пасайган.

Ноозиқ-овқат маҳсулотларидан йирик ошхона приборлари 2,9 фоизга, кичик маиший приборлар 1 фоизга, А4 қоғоз 0,9 фоизга арзонлашган. Ичимликлар тайёрлаш учун кичик приборлар 0,9 фоиз, кастрюль нархи 0,7 фоиз тушган.

Хизматлардан пул ўтказмалари қиймати 7,5 фоизга пасайган бўлса, нодавлат олийгоҳларда ўқиш 0,5 фоизга арзонлашган. Ўз навбатида микромолиявий хизматлар нархи 0,02 фоизга тушган. Метрода йўл ҳақи ва мустаҳкам ўрнатилган (турғун) алоқа хизмати нархи ўзгармаган.

Нималар қимматлашди?

Марказий банк таҳлилида нархи 10 фоиздан юқори ошган қатор товар ҳамда хизматлар рўйхати келтирилган. Жумладан, йил давомида озиқ-овқатлар таркибида энг юқори нарх ўсиши лимонда кузатилган — 90,8 фоиз. Бир йил ичида қўй гўшти қарийб 27,2 фоизга, суяксиз мол гўшти 25 фоизга, суякли мол гўшти 23,8 фоизга қимматлашган. Шу билан бирга, карам нархи 27,9 фоиз ошган. Яқинда инфляциянинг 45 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, 13 фоизи гўшт ҳисобидан шакллангани маълум қилинганди.

Бир йил давомида нархи энг юқори ўсган ноозиқ-овқат маҳсулот никоҳ узуги бўлган — 32,6 фоиз. Кейинги ўринни 30,2 фоизлик қимматлашиш билан метан банд этган. Шу билан бирга, газета (17,5 фоиз), пропан (12,3 фоиз), цемент (12,2 фоиз) нархлари ҳам 10 фоиздан юқори ўсган.

Хизматлар таркибида автосуғурта нархи рекорд даражада — йиллик 281,8 фоизга ошган. Троллейбусда йўл ҳақи 100 фоиз ўсиш қайд этган.Бир йил мобайнида ички авиарейслар 55,9 фоиз, ҳайдовчилик курслари 48,5 фоиз қимматлашган. Газ нархи эса қарийб 39,2 фоизга кўтарилган. Шу билан бирга, совуқ сув 35,1 фоизга, электр энергияси 8,8 фоизга, мобил алоқа хизматлари 17,9 фоизга қимматлашган.

Маълумот учун, Марказий банк 2026 йил якунига қадар республикада йиллик инфляция даражаси 6,5 фоизга тушиши кутилаётганини прогноз қилган.

1 июлдан хориждан онлайн харид қилинган смартфон ва ноутбуклар учун 5 фоизли божхона тўлови тўланади
Янгиликлар 11:43 · 17.04.2026
1 июлдан хориждан онлайн харид қилинган смартфон ва ноутбуклар учун 5 фоизли божхона тўлови тўланади
Инфляцион кутилмалардаги пасайиш тикланмаса, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш керак — ХВЖ
Янгиликлар 9:51 · 17.04.2026
Инфляцион кутилмалардаги пасайиш тикланмаса, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш керак — ХВЖ
QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди
Янгиликлар 17:08 · 16.04.2026
QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди
Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади
Янгиликлар 12:04 · 16.04.2026
Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади
Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади
Молия, Янгиликлар 10:22 · 16.04.2026
Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди
Авто, Янгиликлар 17:09 · 15.04.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди