Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи пасайди

Фото: «aol.com»

Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи 18 февраль куни 10 миллион сўмдан тушди. Марказий банк маълумотларига кўра, бир грамм олтин нархи 1 987 200 сўмни ташкил этди.

Олтин қуймалар нархи қуйидагича белгиланди:

  • 5 грамм — 9 млн 936 минг сўм;
  • 10 грамм — 19 млн 872 минг сўм;
  • 20 грамм — 39 млн 744 минг сўм;
  • 50 грамм — 99 млн 361 минг сўм;
  • 100 грамм — 198 млн 722 минг сўм.

Олтин қуймаларни уни қайтариб олиш нархлари қадоғи бутлиги ёки бузилганига (техник талабларга мос келмайдиган ҳолатда бўлганига) кўра қуйидагича белгиланди:

2026 йил 12 январь куни 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 миллион сўмдан ошганди. 26 январда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 10 миллион сўмдан кўтарилди. 29 январда эса қуймалар нархи кетма-кет саккизинчи кун рекорд ўрнатиб, 5 граммлиси биринчи марта 10,8 млн сўмдан ошганди.

Шундан сўнг қуймалар нархи пасайиб борди. Ҳафта бошида (16 февраль) 5 граммли олтин қуйма нархи 10 миллион 100 минг сўмни ташкил этганди, ундан аввалги ҳафта бошида (9 февраль) 10 миллион 60 минг сўм бўлганди.