Рақамли ўйинлар инқилобини бошлаган миллиардер — Гейб Ньюэлл

12:32 · 19.02.2026

Ўзбекистонда солиқ имтиёзларини самарадорлик асосида бериш режалаштирилмоқда — Солиқ қўмитаси

11:17 · 19.02.2026

Ишлаб чиқариш ва қурилиш корхоналарининг солиқ қарзи миқдори очиқланди

9:22 · 19.02.2026

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи пасайди

14:00 · 18.02.2026

Ўзбекистонда пенсиядан чегирмалар чекланади ва жамғариб бориладиган тизим ислоҳ қилинади

11:27 · 18.02.2026

Ўзбекистонда давлат қарзини бошқариш ваколати парламентга ўтади

10:26 · 18.02.2026

Имтиёзли ипотека кредитлари миқдори 15 фоизга оширилади

17:26 · 17.02.2026

Ўзбекистон 20 турдаги хомашё импорти учун божларни пасайтирди

16:16 · 17.02.2026

Касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди

12:41 · 17.02.2026

Ўзбекистонда бир йилда қайси маҳсулот ва хизматлар кескин қимматлашгани маълум қилинди

9:57 · 17.02.2026

Рақобат қўмитаси Рамазон ойида озиқ-овқат нархлари назоратини кучайтиради

12:54 · 16.02.2026

Ўзбекистонда қайси купюра энг кўп ишлатилади?

10:54 · 16.02.2026

Марказий банк январь ойида 7 банкни жаримага тортди

9:01 · 16.02.2026

Raqamli sud: Yangi O‘zbekistonda zamonaviy sud islohotlari

8:58 · 16.02.2026

Президент автокредит ставкасини пасайтиришни топширди

15:26 · 13.02.2026

Ўзбекистонда уй-жой нархлари ошишда давом этмоқда

15:22 · 13.02.2026

Кимлар даромад солиғини кам тўлайди?

14:20 · 13.02.2026

Тошкентда 2026 йил январида ижара нархлари ўтган йилга нисбатан 9 фоизга ошди

9:12 · 13.02.2026

Ўзбекистонда солиқ имтиёзларини самарадорлик асосида бериш режалаштирилмоқда — Солиқ қўмитаси

6,5 мингта корхона солиқ имтиёзларидан фойдаланган бўлсада, товар айланмасини кўрсатмаган ва бирорта ходим ёлламаган. Шу боис имтиёзларни натижадорликка қараб тақдим этиш кўзда тутилган.

Ўзбекистонда солиқ имтиёзларини самарадорлик асосида бериш режалаштирилмоқда — Солиқ қўмитаси
Фото: Давал солиқ қўмитаси

Ўзбекистонда солиқ имтиёзлари адолат тамойили асосида тақдим этилади. Бу ҳақда 17 февраль куни бўлиб ўтган солиқ форумида қўмита раисининг ўринбосари Жаҳонгир Абдиев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Солиқ қўмитасининг келгусида амалга оширилиши белгиланган режалари қаторида солиқ имтиёзларини қўллашда самарадорликка эътибор қаратиш кўзда тутилган.

«Биз солиқ имтиёзларини адолатли йўналишга бурмоқчимиз. Бу қандай йўналиш? Ҳар бир солиқ ставкасини самарадорлик тамойили асосида белгилашни режалаштиряпмиз. Жорий йилдан бошлаб бундай тартиб мол-мулк ва ер солиқларига нисбатан қўлланилмоқда. Тасаввур қилинг, 6,5 мингта корхона мол-мулк ва ер солиқларидан (гап солиқ имтиёзлари ҳақида кетмоқда) фойдаланиб, бир сўм ҳам товар айланмасини кўрсатмаган, бирорта ҳам ишчи ёлламаган, фақатгина «ягона дарча»дан рўйхатдан ўтган битта директор билан ишлаган ва унга ҳам иш ҳақи ҳисобламаган», — деди Абдиев.

Солиқ қўмитасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда олиб борилган таҳлилларга кўра, 13−17 гектар ер майдонида саноат мажмуаларига эга бўлган айрим ташкилотлар ҳам солиқ имтиёзларидан фойдаланган.

Жаҳонгир Абдиев солиқ имтиёзлари давлат томонидан солиқ тўловчилар бажариши керак бўлган мажбуриятлар учун бериладиган енгиллик ёки преференциялар эканлигини қайд этди.

«Давлат томонидан енгиллик ёки преференциялар берилаётган бир вақтда, солиқ тўловчи томонидан ҳам „саломга яраша алик« бўлиши керак. Унинг йўқлиги учун ҳам адолатлилик тамойили, яъни ресурс солиқлари бўйича солиқ имтиёзларининг товар айланмасидан кам бўлмаган миқдорда белгиланиши биринчи қадамдир. Яқин йилларда амалга ошириладиган ишларимизда шунга урғу берилади», — дея таъкидлади у.

Жорий йилдан бошлаб юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёзлар шартлари кучайтирилди. Имтиёзлар фақат йил якунлари бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта шартлар бажарилганда қўлланилади:

  • товар ва хизматларни сотишдан олинган даромад солиқ имтиёзлари миқдоридан ошиши керак;
  • ходимларнинг ўртача йиллик сони камида 3 кишини ташкил этиши лозим;
  • ҳар бир ходимнинг минимал иш ҳақи камида МҲТEКМнинг 2 бараваридан (2,542 млн сўм) кам бўлмаслиги керак.

Шартларга мосликни баҳолаш учун компаниянинг аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи, у бўлмаган тақдирда эса олдинги 12 ой давомида товар ва хизматларни сотиш бўйича айланма тўғрисидаги маълумотлар қўлланилади.

Бюджет ва нотижорат ташкилотлари, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги компаниялар, маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар иштирокчилари, 2026 йилгача ЭИЗдаги юридик шахслар ва иш ҳақининг 50%ини оладиган ногиронлиги бўлган ходимларнинг камида ярми бўлган компаниялар бундан мустасно.

Рақамли ўйинлар инқилобини бошлаган миллиардер — Гейб Ньюэлл
Янгиликлар 12:32 · 19.02.2026
Рақамли ўйинлар инқилобини бошлаган миллиардер — Гейб Ньюэлл
Ўзбекистонда солиқ имтиёзларини самарадорлик асосида бериш режалаштирилмоқда — Солиқ қўмитаси
Янгиликлар 11:17 · 19.02.2026
Ўзбекистонда солиқ имтиёзларини самарадорлик асосида бериш режалаштирилмоқда — Солиқ қўмитаси
Ишлаб чиқариш ва қурилиш корхоналарининг солиқ қарзи миқдори очиқланди
Янгиликлар 9:22 · 19.02.2026
Ишлаб чиқариш ва қурилиш корхоналарининг солиқ қарзи миқдори очиқланди
Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи пасайди
Янгиликлар 14:00 · 18.02.2026
Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи пасайди
Ўзбекистонда пенсиядан чегирмалар чекланади ва жамғариб бориладиган тизим ислоҳ қилинади
Янгиликлар 11:27 · 18.02.2026
Ўзбекистонда пенсиядан чегирмалар чекланади ва жамғариб бориладиган тизим ислоҳ қилинади
Ўзбекистонда давлат қарзини бошқариш ваколати парламентга ўтади
Янгиликлар 10:26 · 18.02.2026
Ўзбекистонда давлат қарзини бошқариш ваколати парламентга ўтади