Солиқ ходимларининг даромадлари декларация қилинади, нотаирусларга янги ваколат — 1 мартдан нималар ўзгаради?

10:01 · 27.02.2026

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми сезиларли ўсди

11:22 · 26.02.2026

17 ёшда бошланган ғоя сабаб “энг ёш миллиардер”га айланган шахс — Остин Расселнинг муваффақият йўли

15:00 · 25.02.2026

Ўзбекистонда айрим ўқитувчилар учун даромад солиғи 7,5 фоизга туширилади

10:37 · 25.02.2026

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга бир ойда 3 млрд сўм мукофот тўланди

14:19 · 24.02.2026

Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 300 млн сўмгача оширилади

13:01 · 24.02.2026

Ўзбекистон давлат қарзи 46,8 млрд долларга етди, давлат ташқи қарзи ўсиши тезлашди

10:34 · 24.02.2026

Марказий банк: сўм январда 1,4 фоизга қадрсизланди

14:23 · 23.02.2026

Олий тоифали ўқитувчиларга ипотека кредитининг бошланғич тўлови қоплаб берилади

12:30 · 23.02.2026

Ўзбекистонда 2025 йилда картадан картага кўпроқ қанча пул ўтказилгани очиқланди

10:33 · 23.02.2026

Энди чиқинди хизмати учун фақат кўрсатилган хизматга ҳақ тўланади

17:36 · 22.02.2026

Ўзбекистонда кафиллик асосидаги кредитлар тўлови энг кам кечиктирилаётгани маълум бўлди

12:07 · 21.02.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:57 · 21.02.2026

Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига ўзгартириш киритилди

15:31 · 20.02.2026

Ўзбекистонда фуқаролар номида нечта банк картаси борлигини текшириши мумкин бўлади

10:41 · 20.02.2026

Солиқ қўмитаси соҳа ходимларининг даромад ва харажатларини декларациялаш тизимини ишлаб чиқди

18:39 · 19.02.2026

Миллий валютадаги кредитлар улуши 61 фоизга етди — Марказий банк

15:12 · 19.02.2026

Рақамли ўйинлар инқилобини бошлаган миллиардер — Гейб Ньюэлл

12:32 · 19.02.2026

Солиқ ходимларининг даромадлари декларация қилинади, нотаирусларга янги ваколат — 1 мартдан нималар ўзгаради?

Kommers.uz март ойидан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳамда муҳим янгиликларни бир жойга жамлади.

Солиқ ходимларининг даромадлари декларация қилинади, нотаирусларга янги ваколат — 1 мартдан нималар ўзгаради?

Тажриба тарзида солиқ ходимларининг даромадлари декларация қилинади

1 мартдан бошлаб жисмоний шахслар даромадларини декларациялашни йўлга қўйиш белгиланган. Унга кўра, солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида ҳисобга қўйилган жисмоний шахслар учун жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларациясини тақдим этиш амалиёти тажриба-синов тариқасида жорий этилади.

Тажриба давомида фуқароларнинг харажатлари вазирлик ва идоралардан олинадиган маълумотлар асосида шакллантирилади. Шунингдек, солиқ органларининг мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган харидлар бўйича фискал чеклар ва ЭҲФлар ҳам ҳисобга олинади.

Бундан ташқари, махсус электрон платформа орқали декларацияни соддалаштирилган тартибда топшириш тартиби белгиланади. Йиллик даромад ва харажатларнинг рақамли маълумотлари асосида солиқ базаси аниқлаштирилади.

Агар маълумотлар етарли бўлмаса, фуқаролар мобил илова орқали қўшимча маълумот киритиши мумкин бўлади. Аниқлаштирилган солиқ базаси бўйича эса қўшимча солиқ ҳисобланмайди ва ҳуқуқий чоралар қўлланилмайди.

“Меҳрли оила” хизмати ташкил этилади

2026 йил 1 мартдан бошлаб “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ота-оналари учун «меҳрли оила» хизмати ташкил этилади. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармонида келтириб ўтилган.

“Меҳрли оила” хизмати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази томонидан ташкил этилади. Хизматга ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) комиссияларининг қарори асосида жалб қилинади.

Шунингдек, “меҳрли оила” хизматига жалб қилинган ота-оналарга фарзандларининг психофизик хусусиятларини инобатга олган ҳолда оиласи билан бузилган муносабатларни тиклаш ва уларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашиш учун “оилавий терапия” хизматлари бепул кўрсатилади.

Сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба лойиҳаси яратилади

Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш технологиясига илмий асосланган ҳолда, амалий пилот лойиҳа ишлаб чиқилади. Бу – 2026 йилги давлат дастурида кўрсатилган.

Лойиҳа устидаги ишлар 2026 йил 1 мартдан бошланади. Сунъий ёмғир ёғдириш учун Франция, Хитой, Саудия Арабистони каби хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилади.

Пилот тажрибалар доирасида камида 3–5 та амалий синов ўтказилади. Бу орқали ёғингарчилик ўзгариши табиий фонга нисбатан 10–20 фоизга ўсиши таъминланади.

Вазифа ижрочилари – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Фанлар академияси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги.

Маълумот учун, 2025 йил апрел ойида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда илк марта ёмғир ёғдириш технологияси жорий этилганини хабар қилганди. Хабарда айтилишича, Навоий вилоятининг Конимех туманига ёғингарчиликни сунъий равишда юзага келтирувчи замонавий аппарат олиб келинган бўлиб, лойиҳа Қозоғистоннинг “International Centre of Climate Change Technologies” (ICCT) компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган.

Нотариусларга янги ваколатлар берилади

Айрим талаблар бўйича нотариуслар томонидан ижро хатлари ёзиш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда президентнинг “Нотариат институтини янада ривожлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида келтирилган.

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 мартдан БҲМнинг 1000 бараваригача бўлган қуйидаги низосиз талаблар бўйича нотариуслар томонидан ижро хатлари ёзиш тартиби жорий этилади:

  • нотариал тасдиқланган битимларга асосланган талаб;
  • ёзма ва нотариал тасдиқланган битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб;
  • ижара тўловлари, кўп квартирали уйлардаги жойларнинг мулкдорларидан мажбурий бадал ва тўловлар, коммунал ва алоқа хизматлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида талаблар.

Шунингдек, 2026 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда нотариус лавозимида бўлишнинг энг юқори ёш чегараси 65 ёшдан 70 ёшга оширилади. Бунда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра нотариус ўз розилиги билан иш фаолиятини 70 ёшгача амалга ошириши мумкин.

Давлат харидларида бозор нархини сунъий интеллект ҳисоблайди

Давлат харидлари порталида сунъий интеллект асосида ўртача бозор нархини ҳисоблайдиган электрон модуль ишга туширилади. Буюртмачи харидни амалга оширишдан аввал айнан шу модуль орқали нархни белгилайди.

Агар бошланғич ёки шартнома нархи бозор баҳосидан 10% дан юқори ёки 20% дан паст бўлса, харид юқори хавф сифатида баҳоланиб, текширувга сабаб бўлади. Тўғридан тўғри шартномалар эса, истиснолардан ташқари, бозор нархидан ошмаслиги лозим.

Давлат фуқаролик хизматига қабулда янгича тизим 

2026 йил 1 мартдан бошлаб давлат органларида бўш бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янгича тизим жорий этилади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг 2025 йил 6 декабрдаги тегишли фармонида назарда тутилган.

Ҳужжатга кўра, давлат органларида мавжуд бўш давлат фуқаролик хизмати лавозимлари тўғрисидаги барча маълумотлар 2026 йил 1 мартдан эътиборан vacancy.gov.uz электрон платформасида эълон қилинади.

Фуқаролар ушбу платформада “иш қидирувчи” мақомида рўйхатдан ўтиб, ўзларига маъқул мутахассислик, лавозим тури ва иш ҳақига оид талабларни белгилаган ҳолда шахсий профилини тўлдириш имкониятига эга бўлади.

Vacancy.gov.uz орқали давлат хизматини эгаллаш учун:

  • платформадан рўйхатдан ўтган фуқаролар давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича тест синовидан муваффақиятли ўтиши лозим;
  • тест синовларини шахсни тасдиқлаш ва назорат қилишнинг махсус онлайн тизими орқали ёки Агентликнинг махсус жиҳозланган хоналарида топшириш мумкин бўлади;
  • тест натижалари 1 йилгача амал қилади ва шу муддат ичида фуқаролар платформадаги турли бўш лавозимларга даъвогарлик қилиши мумкин.

Шунингдек, танловнинг қўшимча босқичи сифатида соҳавий билимларни баҳолаш бўйича тест синовлари ҳам жорий этилади. Ушбу синовлар давлат органларининг буюртмаларига мувофиқ Агентлик ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан шартнома асосида ўтказилади.

Янги тизим давлат фуқаролик хизматига қабул жараёнида очиқлик ва рақобатни кучайтириш, ортиқча субъектив омилларни чеклаш ва энг муносиб номзодларни танлаб олишга хизмат қилиши кутилмоқда.

“Ўзбеккосмос” қурилиш майдонларини кузатади

Президентнинг 2025 йил 1 декабрдаги фармонига кўра, 2026 йил 1 мартдан “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан ҳудудларда қурилиш ишлари амалга оширилаётган қурилиш майдонлари устидан доимий кузатув олиб борилади.

Бунда “Ўзбеккосмос” агентлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси маълумотлар базалари ўзаро интеграция қилинади. Шунингдек, “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан ҳудудий инспекциялардан рўйхатдан ўтган объектлар бўйича маълумотлар «Шаффоф қурилиш» МАТ орқали автоматик олинади. Агентлик ҳудудий инспекциялардан рўйхатдан ўтмаган қурилиш майдонларини аниқлаган тақдирда, мазкур объектлар ҳақида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлигига тегишли маълумотлар узатиб боради.

Агентлик томонидан амалга ошириладиган кузатув ишлари республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган.

Бундан ташқари, фармонга кўра, 1 мартдан бошлаб объектларнинг лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ва назорат жараёнларида қатнашадиган мутахассисларнинг малакаси, иш тажрибаси, салоҳиятига оид маълумотларни ўзида акс эттирувчи реестр жорий этилади. Ушбу реестр “Шаффоф қурилиш” МАТда юритилади.

Бунда объектлар бўйича барча босқичлардаги ишлар фақатгина реестрга киритилган мутахассислар томонидан амалга оширилади. Ҳар бир босқичдаги ишнинг якуний натижаси ва сифатига шахсан жавобгарлик белгилаш мақсадида масъулларнинг ҳаракати электрон рақамли имзо орқали амалга оширилади.

Электромобилда таксичилик қилувчиларга имтиёзлар берилади

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида такси хизматини кўрсатувчи фуқаролар учун белгиланган ижтимоий солиқни тўлашда 10% гача чегирма берилади.

Давлат ташкилотларига тегишли бўлган, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларнинг пулли автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланишга рухсат берилади. Ҳуқуқбузарлик ва ЙТҲ содир этмасдан 1 млн км босиб ўтган фуқароларга Табиат ҳимоячиси кўкрак нишони берилади.

Йил якуни бўйича электромобилда такси қиладиганлар сони 300 минг нафарга етказилиши, енгил автомобилларнинг атмосфера ҳавосини ифлослантиришдаги улуши 7% га камайиши кутилмоқда.

Солиқ ходимларининг даромадлари декларация қилинади, нотаирусларга янги ваколат — 1 мартдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар 10:01 · 27.02.2026
Солиқ ходимларининг даромадлари декларация қилинади, нотаирусларга янги ваколат — 1 мартдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми сезиларли ўсди
Янгиликлар 11:22 · 26.02.2026
Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми сезиларли ўсди
17 ёшда бошланган ғоя сабаб “энг ёш миллиардер”га айланган шахс — Остин Расселнинг муваффақият йўли
Миллиардерлар, Янгиликлар 15:00 · 25.02.2026
17 ёшда бошланган ғоя сабаб “энг ёш миллиардер”га айланган шахс — Остин Расселнинг муваффақият йўли
Ўзбекистонда айрим ўқитувчилар учун даромад солиғи 7,5 фоизга туширилади
Янгиликлар 10:37 · 25.02.2026
Ўзбекистонда айрим ўқитувчилар учун даромад солиғи 7,5 фоизга туширилади
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга бир ойда 3 млрд сўм мукофот тўланди
Янгиликлар 14:19 · 24.02.2026
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга бир ойда 3 млрд сўм мукофот тўланди
Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 300 млн сўмгача оширилади
Янгиликлар 13:01 · 24.02.2026
Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 300 млн сўмгача оширилади