QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

17:08 · 16.04.2026

Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади

12:04 · 16.04.2026

Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади

10:22 · 16.04.2026

Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди

17:09 · 15.04.2026

Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади

12:44 · 15.04.2026

ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди

12:08 · 15.04.2026

Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди

14:57 · 14.04.2026

Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

11:16 · 14.04.2026

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади

10:07 · 14.04.2026

Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади

16:39 · 13.04.2026

Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили

13:51 · 13.04.2026

Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл

12:42 · 13.04.2026

ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ҳисобот берди

10:42 · 13.04.2026

Ўзбекистонликлар орасида пул жамғармайдиганлар улуши ортди

9:01 · 13.04.2026

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларида йўл ҳақи қандай белгиланади?

10:11 · 11.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:11 · 11.04.2026

МБ: Аҳоли учун ойлик иш ҳақи асосий даромад манбаи бўлиб қолмоқда

15:56 · 10.04.2026

Миллий валютада чиқарилган суверен халқаро облигацияларнинг қандай афзалликлари бор?

12:12 · 10.04.2026

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши зарбалари фонида олтин нархи ошмоқда

Олтин нархи 2,5 фоизга ошиб, бир унция учун 5385,70 ни ташкил қилмоқда. Бу сўнгги тўрт ҳафта ичидаги энг юқори даражага кўтарилиш ҳисобланади.

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши зарбалари фонида олтин нархи ошмоқда
Фото: «aol.com»

АҚШ ва Исроил Эронга йирик зарбалар бериб, олий раҳнамо оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўлдирилиши ортидан олтин нархи ошди, бу эса геосиёсий кескинлик ва глобал иқтисодий ноаниқликнинг кучайишига олиб келди. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.

Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, олтин нархи 2,50% га ошиб, бир унция учун 5385,70 ни ташкил қилди ва сўнгги тўрт ҳафта ичидаги энг юқори даражага кўтарилди. Сессия бошида олтин нархи 2% гача ошган эди.

Ҳозирги вақтда қимматбаҳо металлнинг савдолардаги нархи $5400 атрофида шаклланмоқда.

Reuters нашрининг ёзишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга зарбалари жаҳон бозорларида ноаниқликни кучайтирди ва инвесторлар қимматбаҳо металларнинг потенциал оқимини ҳимоя активлари сифатида диққат билан кузатиб бормоқда.

«Эҳтимол, олтин глобал ноаниқликни акс эттирувчи энг яхши барометрдир ва, мажозий маънода айтганда, ҳарорат кўтарилмоқда. Биз бутунлай янги геополитик ноаниқлик даврига кирар эканмиз, олтин нархи қайта баҳоланиб, янги рекорд даражаларга етишини кутиш керак», — деди мустақил таҳлилчи Росс Норман.

29 январь куни жаҳон бозорида ҳам янги нарх рекорди ўрнатилди — троя унцияси $5559 га ёки бир грамми $178,73 га етганди.

Бир кунда қимматбаҳо металл нархи 9,3% га, йиллик ҳисобда эса 80% дан ортиққа қимматлашди. Кумушнинг троя унцияси нархи эса ўтган кунга нисбатан 11,4% га ошиб, $118,3 га кўтарилди.

Февраль ойи бошида JP Morgan 2026 йил охиригача олтин нархини бир унция учун $6300 га кўтарилиши ҳақидаги башоратини оширганди.

Бунга марказий банклар ва инвесторларнинг барқарор ва кучайиб бораётган талабига асосланиб, сўнгги кескин нарх ўзгаришлари сабаб бўлган.

Қайд этилишича, прогнознинг ошишига асосий сабаб расмий сектор томонидан талабнинг кутилганидан кўра кучлироқ эканлиги ҳисобаланади.

QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди
Янгиликлар 17:08 · 16.04.2026
QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди
Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади
Янгиликлар 12:04 · 16.04.2026
Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади
Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади
Молия, Янгиликлар 10:22 · 16.04.2026
Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди
Авто, Янгиликлар 17:09 · 15.04.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди
Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади
Янгиликлар 12:44 · 15.04.2026
Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади
ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди
Янгиликлар 12:08 · 15.04.2026
ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди