Ўзбекистонда ипотека омонатлари тажриба тариқасида жорий этилади

12:42 · 06.03.2026

Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади

11:04 · 06.03.2026

Тошкентда 10 март – Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди

22:18 · 05.03.2026

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди

15:40 · 05.03.2026

Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилди

14:33 · 05.03.2026

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам ипотека кредитларини ажратиш бошланади

12:11 · 05.03.2026

Энди «декрет» пули миқдорини онлайн билиб олиш мумкин

11:05 · 05.03.2026

Инвестицион тўловлар ҳисобидан Тошкентда 139,6 гектарлик янги яшил зоналар яратилади

14:44 · 04.03.2026

Ўзбекистон январда олтиннинг дунёдаги энг йирик харидорига айланди

14:19 · 04.03.2026

«Бу мажбурий талаб эмас» — МБ пластик картадан пул ўтказишга изоҳ бериш ҳақида

10:51 · 04.03.2026

“Валюта курсини ушлаб туриш имконсиз” — МБ раиси ўринбосари

10:01 · 04.03.2026

Аҳоли ва бизнесга ажратилган кредитлар миқдори кескин ошди

15:17 · 03.03.2026

Банкларда автокредитлар фоизи рекорд даражада пасайди

13:23 · 03.03.2026

Ўзбекистонда картадан картага пул ўтказишда тўлов мақсадини кўрсатиш талаб этилиши мумкин

12:22 · 03.03.2026

Ўзбекистон олтин захиралари бўйича дунёда 14 ўринни эгаллади

9:19 · 03.03.2026

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши зарбалари фонида олтин нархи ошмоқда

14:35 · 02.03.2026

Сўмдаги тижорат кредитларининг ўртача ставкалари 23 фоизга яқинлашди

10:11 · 02.03.2026

Ўзбекистонда январь ойида қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

8:57 · 02.03.2026

Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади

Бунда қўшилган қиймат солиғининг белгиланган ставкаси миқдорининг 85 фоизи чет эл фуқаросига қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтаришга, 15 фоизи Тах Free тизими операторининг хизматларига йўналтирилади.

Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади

Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Чет эл фуқароларига қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди.

2023 йил 1 январдан бошлаб чет эл фуқаролари томонидан чакана савдо билан шуғулланувчи субъектлардан айрим турдаги товарларни сотиб олганда қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш тизими (Тах Free тизими) тажриба тариқасида жорий этилганди. 2026 йил 1 апрелдан республиканинг барча халқаро аэропортларида чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш тизими йўлга қўйилади. Чет эл фуқароларига уларнинг ихтиёрига асосан ҚҚСни нақд пулда қайтариб олиш имконияти яратилади. Бунда қўшилган қиймат солиғининг белгиланган ставкаси миқдорининг 85 фоизи чет эл фуқаросига қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтаришга, 15 фоизи Тах Free тизими операторининг хизматларига йўналтирилади.

ҚҚСни чет эл фуқароларининг банк картасига қайтариш товарлар олиб чиқиб кетилган кундан кейин 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтаришда минимал харид қиймати ҚҚСни инобатга олган ҳолда 300 минг сўм этиб белгиланади. Тах Free тизими татбиқ этиладиган товарларнинг чегараланган рўйхати (бундан озиқ-овқат маҳсулотлари мустасно) бекор қилинади.

Ҳужжатда қайд этилишича, чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш тизими қамровини кенгайтириш, 2026–2027 йилларда чет эл фуқаролари томонидан амалга ошириладиган харидлар ҳажмини 10 бараварга ошириш мақсад қилинган.

Тах Free – халқаро ҚҚС қайтариш тизими. Чет элда харидларни амалга оширган саёҳатчилар ташриф буюрган мамлакат фуқаролари эмаслиги сабабли товарлар ва хизматлар нархининг ушбу қисмини тўлашлари шарт эмас. Шу сабабли сайёҳлар чет эл сафарларида харид қилган товарлар учун ҚҚСни қайтариб олишлари мумкин.

Ўзбекистонда ипотека омонатлари тажриба тариқасида жорий этилади
Янгиликлар 12:42 · 06.03.2026
Ўзбекистонда ипотека омонатлари тажриба тариқасида жорий этилади
Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади
Янгиликлар 11:04 · 06.03.2026
Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади
Тошкентда 10 март – Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар 22:18 · 05.03.2026
Тошкентда 10 март – Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди
Янгиликлар 15:40 · 05.03.2026
Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди
Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилди
Янгиликлар 14:33 · 05.03.2026
Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилди
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам ипотека кредитларини ажратиш бошланади
Янгиликлар 12:11 · 05.03.2026
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам ипотека кредитларини ажратиш бошланади