Фермерлик фаолияти бўйича хавотирлар умумий манзарани ифодаламайди — таҳлил

11:18 · 09.03.2026

Дунёда нефть нархи 100 доллардан ошиб кетди

10:11 · 09.03.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:33 · 07.03.2026

Ўзбекистонда ипотека омонатлари тажриба тариқасида жорий этилади

12:42 · 06.03.2026

Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади

11:04 · 06.03.2026

Тошкентда 10 март – Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди

22:18 · 05.03.2026

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди

15:40 · 05.03.2026

Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилди

14:33 · 05.03.2026

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам ипотека кредитларини ажратиш бошланади

12:11 · 05.03.2026

Энди «декрет» пули миқдорини онлайн билиб олиш мумкин

11:05 · 05.03.2026

Инвестицион тўловлар ҳисобидан Тошкентда 139,6 гектарлик янги яшил зоналар яратилади

14:44 · 04.03.2026

Ўзбекистон январда олтиннинг дунёдаги энг йирик харидорига айланди

14:19 · 04.03.2026

«Бу мажбурий талаб эмас» — МБ пластик картадан пул ўтказишга изоҳ бериш ҳақида

10:51 · 04.03.2026

“Валюта курсини ушлаб туриш имконсиз” — МБ раиси ўринбосари

10:01 · 04.03.2026

Аҳоли ва бизнесга ажратилган кредитлар миқдори кескин ошди

15:17 · 03.03.2026

Банкларда автокредитлар фоизи рекорд даражада пасайди

13:23 · 03.03.2026

Ўзбекистонда картадан картага пул ўтказишда тўлов мақсадини кўрсатиш талаб этилиши мумкин

12:22 · 03.03.2026

Ўзбекистон олтин захиралари бўйича дунёда 14 ўринни эгаллади

9:19 · 03.03.2026

Дунёда нефть нархи 100 доллардан ошиб кетди

Нефт бозоридаги энг муҳим омил — Ҳўрмуз бўғозининг узоқ вақтга тўсилиб қолиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлардир. Тинчлик даврида ушбу бўғоз орқали ҳар куни жаҳондаги нефт ҳажмининг тахминан 20 фоизи ташилади.

Дунёда нефть нархи 100 доллардан ошиб кетди

АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши ҳамда Ҳўрмуз бўғозининг амалда ёпилиши фонида нефт нархи 2022 йилдан бери илк бор 100 АҚШ долларидан ошиб кетди. Европада эталон ҳисобланган Brent маркали нефт фючерслари 9 март, душанба куни савдо бошида вақтинча қарийб 20 фоизга қимматлашиб, бир баррел (159 литр) учун 111,04 долларгача кўтарилди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Американинг West Texas Intermediate (WTI) маркали нефт фючерслари эса 16,8 фоизга ўсиб, 106,17 долларга етди. Бу нарх савдо жараёнида бундан ҳам юқори — 111,24 долларгача чиққан эди.

6 март, жума куни, май ойида етказиб бериш учун мўлжалланган Brent нефти 2024 йил апрелидан бери биринчи марта 90 доллардан юқори нархда савдо қилинди. Ҳолбуки, 28 февралдан бери давом этаётган Эронга қарши ҳарбий операция бошланишидан олдин, унинг нархи бир баррел учун тахминан 70 доллар атрофида эди.

Нефт бозоридаги энг муҳим омил — Ҳўрмуз бўғозининг узоқ вақтга тўсилиб қолиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлардир. Тинчлик даврида ушбу бўғоз орқали ҳар куни жаҳондаги нефт ҳажмининг тахминан 20 фоизи ташилади. У, шунингдек, масалан, Қатардан суюлтирилган табиий газни ташишда ҳам катта аҳамиятга эга.

Жаҳон нефт бозорида вазият таранглашган шароитда, АҚШ молия вазири Скотт Бессент 6 март куни Вашингтон танкерларга аллақачон юкланган Россия нефтига нисбатан санкцияларни юмшатиш имкониятини кўриб чиқаётганини айтди. Шу куни АҚШ Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводларини танкерларга юклаб бўлинган Россия нефтини сотиб олишга қўйилган тақиқдан 30 кунга озод қилди, токи “нефт жаҳон бозорига етказиб берилишда давом этсин”.

7 март куни Исроил илк бор Эроннинг нефт инфратузилмасига ҳаво зарбалари берди — Теҳрон ва унинг атрофидаги бешта энергетика объекти ҳужумга учради.

Бунга жавобан Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) Форс кўрфази давлатларидаги нефт объектларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилди. The Guardian газетаси ИИМК вакилининг қуйидаги сўзларини келтирган: “Агар бир баррел нефт нархи 200 доллардан ошишига чидай олсангиз, ўйинни давом эттиринг”.

Фермерлик фаолияти бўйича хавотирлар умумий манзарани ифодаламайди — таҳлил
Таҳлил, Янгиликлар 11:18 · 09.03.2026
Фермерлик фаолияти бўйича хавотирлар умумий манзарани ифодаламайди — таҳлил
Дунёда нефть нархи 100 доллардан ошиб кетди
Янгиликлар 10:11 · 09.03.2026
Дунёда нефть нархи 100 доллардан ошиб кетди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 8:33 · 07.03.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда ипотека омонатлари тажриба тариқасида жорий этилади
Янгиликлар 12:42 · 06.03.2026
Ўзбекистонда ипотека омонатлари тажриба тариқасида жорий этилади
Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади
Янгиликлар 11:04 · 06.03.2026
Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади
Тошкентда 10 март – Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар 22:18 · 05.03.2026
Тошкентда 10 март – Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди