Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабули 16 мартдан бошланади

13:07 · 13.03.2026

Ўзбекистонда автомобиллар савдоси ошди

10:19 · 13.03.2026

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш муддати мартдан кейинга қолиши мумкин

15:33 · 12.03.2026

Энди электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун 15 суткагача қамалиш мумкин

10:59 · 12.03.2026

Тошкентдаги уй-жойларнинг ўртача нархларини онлайн кузатиш имкони яратилади

10:04 · 12.03.2026

«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади

15:26 · 11.03.2026

Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади

11:23 · 11.03.2026

Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди

8:59 · 11.03.2026

Ўзбекистонда банк тизимида ликвидлик сезиларли ошди — Марказий банк

15:16 · 10.03.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 77 млрд доллардан ошди

10:11 · 10.03.2026

Ўзбекистонга электромобиллар импорти олти баравар ошди

13:11 · 09.03.2026

Фермерлик фаолияти бўйича хавотирлар умумий манзарани ифодаламайди — таҳлил

11:18 · 09.03.2026

Дунёда нефть нархи 100 доллардан ошиб кетди

10:11 · 09.03.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:33 · 07.03.2026

Ўзбекистонда ипотека омонатлари тажриба тариқасида жорий этилади

12:42 · 06.03.2026

Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади

11:04 · 06.03.2026

Тошкентда 10 март – Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди

22:18 · 05.03.2026

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди

15:40 · 05.03.2026

Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабули 16 мартдан бошланади

Аризалар Давлат хизматлари марказлари, myGov иловаси ёки my.gov.uz портали орқали топширилади. Субсидия учун ариза берувчи ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл тўплаши керак.

Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабули 16 мартдан бошланади

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 16 март куни соат 14:00 да бошланади, дея маълум қилди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Ипотека кредитлари бўйича субсидия олишда ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш натижасига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаши ҳамда кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши талаб этилади.

Бунда ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмаслиги, шунингдек, ўртача ойлик даромади миқдори белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши лозим.

Субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига бориб, шунингдек, myGov мобил иловаси ёки my.gov.uz портали орқали ариза топшириш мумкин.

Ариза берувчи томонидан ариза топшириш (баҳолаш) даврида OneID тизимида шахсга доир маълумотларни бошқариш панели орқали иштирок этувчи тижорат банкларига кредит тарихини баҳолаш мақсадида тегишли маълумотлардан фойдаланиш учун рухсат берилган бўлиши лозим. Шунингдек, кредит тарихини олишга чеклов вақтинча ўрнатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда, ариза берувчининг кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланиб, унинг аризаси рад этилишига сабаб бўлади.

Ҳарбий тузилмалар ходимлари бевосита давлат хизматлари марказига мурожаат қилган ҳолда ариза топшириши мумкин.

Ариза берувчининг кредит тарихи тижорат банкларининг ички қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш орқали субсидияли ипотека кредитларини ажратиш дастурида иштирок этувчи тижорат банклари қуйидагилар:

  • «Агробанк» АТБ
  • «Алоқабанк» АТБ
  • «Асакабанк» АЖ
  • Asia Alliance Bank АТБ
  • «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ
  • «Ҳамкорбанк» АТБ
  • «Ипак йўли» АИТБ
  • «Ипотекабанк» OTP Group
  • «Микрокредитбанк» АТБ
  • Orient Finans ХАТБ
  • «Трастбанк» ХАБ
  • «Туронбанк» АТБ
  • «Халқ банки» АТБ
  • «Ўзмиллийбанк» АЖ
  • «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

Вазирлик маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда фуқароларга ипотека кредитлари бўйича жами 2,118 триллион сўм субсидия тўлаб берилган.

Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабули 16 мартдан бошланади
Янгиликлар 13:07 · 13.03.2026
Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабули 16 мартдан бошланади
Ўзбекистонда автомобиллар савдоси ошди
Авто, Янгиликлар 10:19 · 13.03.2026
Ўзбекистонда автомобиллар савдоси ошди
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш муддати мартдан кейинга қолиши мумкин
Янгиликлар 15:33 · 12.03.2026
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш муддати мартдан кейинга қолиши мумкин
Энди электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун 15 суткагача қамалиш мумкин
Янгиликлар 10:59 · 12.03.2026
Энди электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун 15 суткагача қамалиш мумкин
Тошкентдаги уй-жойларнинг ўртача нархларини онлайн кузатиш имкони яратилади
Янгиликлар 10:04 · 12.03.2026
Тошкентдаги уй-жойларнинг ўртача нархларини онлайн кузатиш имкони яратилади
«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади
Янгиликлар 15:26 · 11.03.2026
«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади