Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автомобиль савдосида банк орқали ҳисоб-китоб қилиш тартиби тасдиқланди

11:33 · 17.03.2026

Ўзбекистонда кўпчилик қарзни яқин танишларидан олади — тадқиқот

10:02 · 17.03.2026

Ипотека кредитларига субсидия олиш учун аризалар қабули бошланди

15:26 · 16.03.2026

Газ бўйича қишки базавий меъёр тугади. Қолган 15 кун учун лимит 50 куб метр этиб белгиланди

15:05 · 16.03.2026

Ўзбекистонда рақамли тўловлар улуши 72 фоизга етди

11:38 · 16.03.2026

Ўзбекистонликларнинг ярми пулларини “ёстиқ тагида” йиғиши маълум қилинди

10:03 · 16.03.2026

Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабули 16 мартдан бошланади

13:07 · 13.03.2026

Ўзбекистонда автомобиллар савдоси ошди

10:19 · 13.03.2026

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш муддати мартдан кейинга қолиши мумкин

15:33 · 12.03.2026

Энди электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун 15 суткагача қамалиш мумкин

10:59 · 12.03.2026

Тошкентдаги уй-жойларнинг ўртача нархларини онлайн кузатиш имкони яратилади

10:04 · 12.03.2026

«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади

15:26 · 11.03.2026

Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади

11:23 · 11.03.2026

Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди

8:59 · 11.03.2026

Ўзбекистонда банк тизимида ликвидлик сезиларли ошди — Марказий банк

15:16 · 10.03.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 77 млрд доллардан ошди

10:11 · 10.03.2026

Ўзбекистонга электромобиллар импорти олти баравар ошди

13:11 · 09.03.2026

Фермерлик фаолияти бўйича хавотирлар умумий манзарани ифодаламайди — таҳлил

11:18 · 09.03.2026

Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автомобиль савдосида банк орқали ҳисоб-китоб қилиш тартиби тасдиқланди

Янги тизимга кўра, харидор ёки унинг вакили банкка ёзма ёки электрон ариза билан мурожаат қилади. Банк шартнома бўйича келишилган маблағни нақд ёки нақд пулсиз шаклда эскроу ҳисобварағига қабул қилади.

Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автомобиль савдосида банк орқали ҳисоб-китоб қилиш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда кўчмас мулк ҳамда айрим транспорт воситалари олди-сотдисида томонлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар эндиликда банк ва нотариуслар ўртасидаги электрон маълумот алмашинуви орқали тасдиқланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Президентнинг 2025 йил 10 декабрдаги “Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ янги тартиб жорий этилди. Унга кўра, Адлия вазирлиги нотариуслар ва банклар ўртасида электрон маълумот алмашиш тартибини белгиловчи низомни давлат рўйхатидан ўтказган.

Янги тартиб 2026 йил 1 апрелдан кучга киради. Шундан бошлаб кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган М, N, О ва G тоифасидаги транспорт воситалари ҳамда махсус автотранспортлар олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда томонлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар банк ва нотариуслар ўртасидаги электрон ахборот алмашинуви орқали аниқланади.

Шунингдек, нотариуслар эндиликда олди-сотди шартномаларини тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар банк томонидан тақдим этилган электрон маълумотлар асосида тасдиқлайди. Бу жараён битимларни расмийлаштиришда ахборот хавфсизлиги ва маълумотларнинг ишончлилигини таъминлашга қаратилган.

Янги тизимга кўра, харидор ёки унинг вакили банкка ёзма ёки электрон ариза билан мурожаат қилади. Банк шартнома бўйича келишилган маблағни нақд ёки нақд пулсиз шаклда эскроу ҳисобварағига қабул қилади. Агар шартнома кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилса, кредит ажратган банк бу ҳақда нотариусга электрон тарзда хабар беради.

Шундан сўнг томонлар олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун нотариусга мурожаат қилади. Нотариус эскроу ҳисобварағида маблағ мавжудлигини электрон тизим орқали текширади ва шартномани тасдиқлайди.

Шартнома тасдиқлангач, маблағлар сотувчининг ҳисобварағига ўтказилади ёки унинг сўровига кўра нақд шаклда берилади. Мазкур тартиб нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш ҳамда битимларнинг шаффофлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автомобиль савдосида банк орқали ҳисоб-китоб қилиш тартиби тасдиқланди
Янгиликлар 11:33 · 17.03.2026
Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автомобиль савдосида банк орқали ҳисоб-китоб қилиш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистонда кўпчилик қарзни яқин танишларидан олади — тадқиқот
Янгиликлар 10:02 · 17.03.2026
Ўзбекистонда кўпчилик қарзни яқин танишларидан олади — тадқиқот
Ипотека кредитларига субсидия олиш учун аризалар қабули бошланди
Янгиликлар 15:26 · 16.03.2026
Ипотека кредитларига субсидия олиш учун аризалар қабули бошланди
Газ бўйича қишки базавий меъёр тугади. Қолган 15 кун учун лимит 50 куб метр этиб белгиланди
Янгиликлар 15:05 · 16.03.2026
Газ бўйича қишки базавий меъёр тугади. Қолган 15 кун учун лимит 50 куб метр этиб белгиланди
Ўзбекистонда рақамли тўловлар улуши 72 фоизга етди
Молия, Янгиликлар 11:38 · 16.03.2026
Ўзбекистонда рақамли тўловлар улуши 72 фоизга етди
Ўзбекистонликларнинг ярми пулларини “ёстиқ тагида” йиғиши маълум қилинди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:03 · 16.03.2026
Ўзбекистонликларнинг ярми пулларини “ёстиқ тагида” йиғиши маълум қилинди