Ўзбекистонда нақд чет эл валютасини паспортсиз сотиб олишда лимит оширилиши мумкин

20:19 · 25.03.2026

Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганларга қанча мукофот пули тўланди

12:51 · 25.03.2026

Олтин кескин арзонлашди. Сабаб нима?

10:01 · 25.03.2026

Ер сифати ёмонлашуви Ўзбекистон иқтисодиётига йиллик 830 млн доллар зарар келтирмоқда

15:48 · 24.03.2026

Жаҳон банки транспорт инфратузилмаси ва хизматларини яхшилаш учун Ўзбекистонга 200 млн доллар ажратди

12:01 · 24.03.2026

Ўзбекистонда «бугун билан яшаш» кайфияти кенг тарқалган — тадқиқот

10:24 · 24.03.2026

Олтин нархи 2025 йил ноябрдан бери илк бор 4100 доллардан пастлади

13:45 · 23.03.2026

Ўзбекистонда 2026 йил якунигача асосий ставка 13 фоизгача туширилиши мумкин

12:38 · 23.03.2026

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 70 миллиондан ошди

13:05 · 21.03.2026

“Ташаббусли бюджет”да ғолиб лойиҳалар рўйхати эълон қилинди

12:30 · 21.03.2026

Ўзбекистонда бўш иш ўринлари сони бир йилда 15,3 фоизга кўпайди

15:39 · 19.03.2026

Европа ва АҚШдан пул ўтказмалари ҳажми ошиб бормоқда — Марказий банк

11:04 · 19.03.2026

Валюта операциялари бўйича янги тартиб жорий этилиши мумкин

10:03 · 19.03.2026

Солиқдан қарзи бор камбағал аҳолининг светга тўлов имконияти чекланмайди

15:46 · 18.03.2026

Ўзбекистонга мигрантлар жўнатган пуллар миқдори беш йилда уч баравар ўсди

11:24 · 18.03.2026

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

11:12 · 18.03.2026

Энди солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошса, электр энергияси учун тўловлар чекланади

15:36 · 17.03.2026

Кредит рекламаларида огоҳлантириш мажбурий бўлади

13:23 · 17.03.2026

Ўзбекистонда нақд чет эл валютасини паспортсиз сотиб олишда лимит оширилиши мумкин

Марказий банк нақд чет эл валютасини паспорт кўрсатмасдан сотиб олиш лимитини 100 доллардан 500 долларгача оширишни таклиф қилди.

Ўзбекистонда нақд чет эл валютасини паспортсиз сотиб олишда лимит оширилиши мумкин
Фото: «novostipmr.com»

Ўзбекистон Марказий банки шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмасдан нақд чет эл валютасини сотиб олиш лимитини оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда регуляторнинг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган қарор лойиҳасида келтирилган.

Ҳужжатга кўра, ушбу чегарани 100 доллардан 500 АҚШ долларигача ошириш таклиф этилмоқда. Шундай қилиб, 500 доллар эквивалентигача бўлган миқдорда нақд чет эл валютасини сотиб олаётганда паспорт талаб этилмаслиги мумкин.

Мижозни тегишли тартибда текшириш чоралари ўз ичига мижознинг шахсини идентификация қилиш ва тасдиқлашни, шунингдек, унинг номидан ҳаракат қилаётган шахснинг шахси ва ваколатларини текширишни қамраб олади.

Банклар бенефициар мулкдорни аниқлаши, ишбилармонлик муносабатлари ёки операцияларнинг мақсади ва хусусиятини ўрганиши ҳамда мижоз операцияларининг унинг профилига мувофиқлигини, жумладан, зарур ҳолларда маблағлар манбасини доимий равишда мониторинг қилиб бориши шарт.

Бундан ташқари, лойиҳада банк ҳисобварағини очмасдан амалга ошириладиган операцияларда тегишли текширувдан ўтказиш (мижозни идентификация қилиш) чегараларини ўзгартириш кўзда тутилган.

Ҳозирги вақтда бундай процедуралар базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ортиқ (тахминан 206 млн сўм) бўлган суммаларда мажбурий ҳисобланади. Эндиликда ушбу чегарани 175 млн сўм миқдорида қатъий белгилаш таклиф этилмоқда.

Тушунтириш хатида қайд этилишича, ушбу ўзгаришлар аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида киритилмоқда.

Тегишли текширувдан ўтказиш талаб этиладиган чегаравий сумма FATF (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар кўриш гуруҳи)нинг 10-тавсияси талабларига мувофиқлаштирилмоқда.

Ушбу талабларга кўра, бир марталик операциялар бўйича тегишли текширув учун чегара миқдори 15 минг АҚШ долларини ташкил этади (FATF тавсиялари).

Бугунги кунда қоидалар билан белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари (тахминан 16,9 минг доллар) 15 минг доллардан ошади.

Шу муносабат билан, чегаравий сумма 175 млн сўм этиб белгиланмоқда.

Ўзбекистонда нақд чет эл валютасини паспортсиз сотиб олишда лимит оширилиши мумкин
Янгиликлар 20:19 · 25.03.2026
Ўзбекистонда нақд чет эл валютасини паспортсиз сотиб олишда лимит оширилиши мумкин
Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганларга қанча мукофот пули тўланди
Янгиликлар 12:51 · 25.03.2026
Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганларга қанча мукофот пули тўланди
Олтин кескин арзонлашди. Сабаб нима?
Янгиликлар 10:01 · 25.03.2026
Олтин кескин арзонлашди. Сабаб нима?
Ер сифати ёмонлашуви Ўзбекистон иқтисодиётига йиллик 830 млн доллар зарар келтирмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 15:48 · 24.03.2026
Ер сифати ёмонлашуви Ўзбекистон иқтисодиётига йиллик 830 млн доллар зарар келтирмоқда
Жаҳон банки транспорт инфратузилмаси ва хизматларини яхшилаш учун Ўзбекистонга 200 млн доллар ажратди
Янгиликлар 12:01 · 24.03.2026
Жаҳон банки транспорт инфратузилмаси ва хизматларини яхшилаш учун Ўзбекистонга 200 млн доллар ажратди
Ўзбекистонда «бугун билан яшаш» кайфияти кенг тарқалган — тадқиқот
Молия, Янгиликлар 10:24 · 24.03.2026
Ўзбекистонда «бугун билан яшаш» кайфияти кенг тарқалган — тадқиқот