Дам олиш кунлари айрим банклар орқали валюта айирбошлаш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
28−29 март — шанба ва якшанба кунлари банк бўлимларида валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади. Булар:
- Agrobank;
- Asakabank;
- APEX BANK;
- Asia Alliance Bank;
- Anorbank;
- Biznesni rivojlantirish banki;
- Garantbank;
- Hayot bank;
- Hamkorbank;
- Ipak yuli bank;
- Ipoteka-bank;
- InfinBank;
- Kapitalbank;
- Saderat bank;
- Tenge bank;
- Trastbank;
- Universalbank;
- Orient Finans bank;
- O‘zmilliybank;
- O‘zsanoatqurilishbank.
Шу билан бирга, 24/7 режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ҳамда куннинг исталган вақтида банкларнинг мобил иловалари орқали онлайн валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш мумкин.
Бунда иш тартиби филиалга қараб фарқ қилиши мумкин, шунинг учун маълумотларни тўғридан-тўғри тижорат банкларида аниқлаштириш тавсия этилади.


