Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди

9:41 · 02.04.2026

Тошкентдаги барча автомобиллар экостикер олади

15:01 · 01.04.2026

Ўзбекистонда алиментдан қарздорларга айрим молия-кредит хизматларидан фойдаланиш чекланади

10:00 · 01.04.2026

Ўзбекистон кетма-кет беш ойдан бери олтин экспорт қилмаяпти

9:10 · 01.04.2026

Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари қарийб 40 фоизга ошди

16:00 · 31.03.2026

Тошкентда 1 сотих ер нархи 319 млн сўмгача пасайди

14:39 · 31.03.2026

Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилади

10:28 · 31.03.2026

Ҳисобга 1 млрд сўмдан ортиқ нақд киримлар «юқори даражадаги таваккалчилик» тоифасидаги операцияларга киритилиши мумкин

17:49 · 30.03.2026

Ўзбекистонда барча ҳисоб-китоблар сўмда бўлиши кераклиги айтилди

12:42 · 30.03.2026

Исломий банклар тўғрисидаги қонун имзоланди

10:22 · 30.03.2026

Ўзбекистонда пул ўтказмаларининг янги усули ишга тушди

9:55 · 30.03.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:07 · 28.03.2026

Нақд пулсиз тўлов натижасида банкларда триллионлаб маблағ айланиши айтилди

13:32 · 27.03.2026

Марказий банк 10,3 млн сўмдан юқори тўловлар назоратини кучайтиришни режалаштирмоқда

10:39 · 27.03.2026

“Давлат қарзи кўпайиб кетгани ҳақидаги хавотирлар асоссиз” — инвестиция вазири

10:02 · 27.03.2026

Ўзбекистонда P2P ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш бўйича талаб бекор қилинди

13:16 · 26.03.2026

Ўзбекистонда гўшт нархи сезиларли қимматлашди

12:47 · 26.03.2026

Ўзбекистонда 11 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланилди

11:12 · 26.03.2026

Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди

2026 йил 1 июлдан бошлаб суд ва бошқа органлар ҳужжатлари асосида давлат даромадига ўтказиладиган автотранспорт воситалари ва кўчмас мулклар давлат ижрочисининг қарорига асосан тўғридан-тўғри Давактив тасарруфига ўтказилади.

Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди
Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Ўзбекистонда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш жараёнларига сунъий интеллект технологиялари жорий этилади. Бу бўйича президент фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2027 йилдан давлат ижрочилари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг камида 70%и сунъий интеллект ва ахборот тизимлари орқали автоматлаштирилади.

Шунингдек, ижро иш юритуви жараёнлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилиб, ижро ҳаракатлари давомида ундирилган маблағларни тақсимлаш ҳам рақамлаштирилади.

2026 йил 1 июлдан бошлаб суд ва бошқа органлар ҳужжатлари асосида давлат даромадига ўтказиладиган автотранспорт воситалари ва кўчмас мулклар давлат ижрочисининг қарорига асосан тўғридан-тўғри Давактив тасарруфига ўтказилади.

Фармонга кўра, солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундиришда янги ёндашув жорий этилади.

Хусусан, ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни ундирувчи томонидан расмийлаштирилган процессуал ҳужжатлар асосида давлат ижрочиси қарори билан онлайн аукцион савдолари орқали реализация қилиш имконияти яратилади.

Юридик шахсларнинг мол-мулкини хатлаш ва кўздан кечириш билан боғлиқ ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

Солиқ қарзини ундириш ҳолатларида бу ишлар солиқ органининг мансабдор шахси томонидан, гаров билан таъминланган мажбуриятлар бўйича эса давлат ижрочиси топшириғига асосан тижорат банкининг ваколатли шахси томонидан амалга оширилади.

Ижро ҳужжатлари бўйича савдоларни ташкил этишга оид барча ҳужжатлар (гаров, хатлов ва кўздан кечириш далолатномалари ва бошқалар) электрон платформалар орқали юборилади ва бутун жараён рақамлаштирилади.

Шу билан бирга, хатлаш ва кўздан кечириш асосида реализация қилинган ёки таклиф этилган мол-мулкларни расмийлаштириш билан боғлиқ хатарлар рўйхатдан ўтказувчи идоралар зиммасига юкланади.

Ўтган йилнинг августида қабул қилинган президент фармони билан суд ишларида сунъий интеллект технологиялари жорий этилиши белгиланганди. Бунда судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси шакллантирилади.

Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди
Янгиликлар 9:41 · 02.04.2026
Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди
Тошкентдаги барча автомобиллар экостикер олади
Авто, Янгиликлар 15:01 · 01.04.2026
Тошкентдаги барча автомобиллар экостикер олади
Ўзбекистонда алиментдан қарздорларга айрим молия-кредит хизматларидан фойдаланиш чекланади
Янгиликлар 10:00 · 01.04.2026
Ўзбекистонда алиментдан қарздорларга айрим молия-кредит хизматларидан фойдаланиш чекланади
Ўзбекистон кетма-кет беш ойдан бери олтин экспорт қилмаяпти
Янгиликлар 9:10 · 01.04.2026
Ўзбекистон кетма-кет беш ойдан бери олтин экспорт қилмаяпти
Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари қарийб 40 фоизга ошди
Молия, Янгиликлар 16:00 · 31.03.2026
Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари қарийб 40 фоизга ошди
Тошкентда 1 сотих ер нархи 319 млн сўмгача пасайди
Янгиликлар 14:39 · 31.03.2026
Тошкентда 1 сотих ер нархи 319 млн сўмгача пасайди