Ўзбекистон сўмдаги 1 млрд долларлик облигацияларни 12,25 фоиз ставкада жойлаштирди

10:34 · 03.04.2026

Энди кредит олишда мобил иловага уланган телефон рақами ҳам ўша шахс номида бўлиши керак

9:19 · 03.04.2026

Ўзбекистонликлар кредитни асосан нима мақсадда олаётгани очиқланди

19:53 · 02.04.2026

Ўзбекистонда олтин қуймаларга талаб кескин ошди

15:19 · 02.04.2026

Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди

9:41 · 02.04.2026

Тошкентдаги барча автомобиллар экостикер олади

15:01 · 01.04.2026

Ўзбекистонда алиментдан қарздорларга айрим молия-кредит хизматларидан фойдаланиш чекланади

10:00 · 01.04.2026

Ўзбекистон кетма-кет беш ойдан бери олтин экспорт қилмаяпти

9:10 · 01.04.2026

Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари қарийб 40 фоизга ошди

16:00 · 31.03.2026

Тошкентда 1 сотих ер нархи 319 млн сўмгача пасайди

14:39 · 31.03.2026

Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилади

10:28 · 31.03.2026

Ҳисобга 1 млрд сўмдан ортиқ нақд киримлар «юқори даражадаги таваккалчилик» тоифасидаги операцияларга киритилиши мумкин

17:49 · 30.03.2026

Ўзбекистонда барча ҳисоб-китоблар сўмда бўлиши кераклиги айтилди

12:42 · 30.03.2026

Исломий банклар тўғрисидаги қонун имзоланди

10:22 · 30.03.2026

Ўзбекистонда пул ўтказмаларининг янги усули ишга тушди

9:55 · 30.03.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:07 · 28.03.2026

Нақд пулсиз тўлов натижасида банкларда триллионлаб маблағ айланиши айтилди

13:32 · 27.03.2026

Марказий банк 10,3 млн сўмдан юқори тўловлар назоратини кучайтиришни режалаштирмоқда

10:39 · 27.03.2026

Ўзбекистон сўмдаги 1 млрд долларлик облигацияларни 12,25 фоиз ставкада жойлаштирди

Ушбу эмиссия Марказий ва Шарқий Европа, Яқин Шарқ ва Африка минтақасида сўнгги 15 йил ичидаги миллий валютадаги энг йирик транзаксиялардан бири бўлди.

Ўзбекистон сўмдаги 1 млрд долларлик облигацияларни 12,25 фоиз ставкада жойлаштирди

Ўзбекистон 2026 йил 1 апрель куни 1 миллиард АҚШ доллари эквивалентидаги миллий валютадаги суверен халқаро облигацияларни 12,25 фоиз ставкада жойлаштирди. Бу мамлакат тарихида ушбу турдаги облигациялар учун энг паст фоиз даражаси бўлди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур облигациялар 3 йил муддатга чиқарилган бўлиб, аввалги йилларга нисбатан фоиз ставкаси сезиларли даражада пасайган. Хусусан, 2024 йилда бу кўрсаткич 16,625 фоизни, 2025 йилда эса 15,5 фоизни ташкил этган эди. Янги эмиссия бўйича фоизнинг пасайиши Ўзбекистоннинг молиявий бозорлардаги ишончи ортаётганини кўрсатади.

1 апрель куни АҚШ, Европа, Буюк Британия, Осиё ва Яқин Шарқдан 32 та йирик инвестор иштирокида ўтказилган аудиоконференсияда “Ўзбекистон-2030” стратегияси, иқтисодий ислоҳотлар ва макроиқтисодий кўрсаткичлар тақдим этилди. Инвесторлар мамлакатдаги барқарорлик ва изчил ислоҳотларни ижобий баҳолаган.

Кун давомида сўмдаги облигацияларни харид қилиш учун 50 га яқин хорижий инвестор томонидан жами 23,4 триллион сўмлик буюртмалар келиб тушди. Бу дастлабки таклифдан қарийб 4 баравар юқори бўлиб, юқори қизиқиш натижасида 12,2 триллион сўмлик облигациялар 12,25 фоиз ставкада жойлаштирилди.

Қайд этилишича, ушбу эмиссия Марказий ва Шарқий Европа, Яқин Шарқ ва Африка минтақасида сўнгги 15 йил ичидаги миллий валютадаги энг йирик транзаксиялардан бири бўлди. Шунингдек, облигацияларни “GBI-EM” индексига киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда, бу эса янги инвесторларни жалб қилиш ва келгусида фоиз ставкаларини янада пасайтириш имконини беради.

Мазкур облигацияларни жойлаштиришдан тушган маблағлар 2026 йилги давлат бюджети тақчиллигини молиялаштиришга йўналтирилади.

Ўзбекистон сўмдаги 1 млрд долларлик облигацияларни 12,25 фоиз ставкада жойлаштирди
Янгиликлар 10:34 · 03.04.2026
Ўзбекистон сўмдаги 1 млрд долларлик облигацияларни 12,25 фоиз ставкада жойлаштирди
Энди кредит олишда мобил иловага уланган телефон рақами ҳам ўша шахс номида бўлиши керак
Янгиликлар 9:19 · 03.04.2026
Энди кредит олишда мобил иловага уланган телефон рақами ҳам ўша шахс номида бўлиши керак
Ўзбекистонликлар кредитни асосан нима мақсадда олаётгани очиқланди
Янгиликлар 19:53 · 02.04.2026
Ўзбекистонликлар кредитни асосан нима мақсадда олаётгани очиқланди
Ўзбекистонда олтин қуймаларга талаб кескин ошди
Янгиликлар 15:19 · 02.04.2026
Ўзбекистонда олтин қуймаларга талаб кескин ошди
Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди
Янгиликлар 9:41 · 02.04.2026
Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди
Тошкентдаги барча автомобиллар экостикер олади
Авто, Янгиликлар 15:01 · 01.04.2026
Тошкентдаги барча автомобиллар экостикер олади