Февралда Ўзбекистон дунёдаги энг кўп олтин сотиб олган давлатлардан бўлди

9:17 · 06.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:15 · 04.04.2026

Аҳоли ва тадбиркорлар банкларга қўйган депозитлар ҳажми кескин ошди

15:38 · 03.04.2026

Ўзбекистон сўмдаги 1 млрд долларлик облигацияларни 12,25 фоиз ставкада жойлаштирди

10:34 · 03.04.2026

Энди кредит олишда мобил иловага уланган телефон рақами ҳам ўша шахс номида бўлиши керак

9:19 · 03.04.2026

Ўзбекистонликлар кредитни асосан нима мақсадда олаётгани очиқланди

19:53 · 02.04.2026

Ўзбекистонда олтин қуймаларга талаб кескин ошди

15:19 · 02.04.2026

Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди

9:41 · 02.04.2026

Тошкентдаги барча автомобиллар экостикер олади

15:01 · 01.04.2026

Ўзбекистонда алиментдан қарздорларга айрим молия-кредит хизматларидан фойдаланиш чекланади

10:00 · 01.04.2026

Ўзбекистон кетма-кет беш ойдан бери олтин экспорт қилмаяпти

9:10 · 01.04.2026

Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари қарийб 40 фоизга ошди

16:00 · 31.03.2026

Тошкентда 1 сотих ер нархи 319 млн сўмгача пасайди

14:39 · 31.03.2026

Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилади

10:28 · 31.03.2026

Ҳисобга 1 млрд сўмдан ортиқ нақд киримлар «юқори даражадаги таваккалчилик» тоифасидаги операцияларга киритилиши мумкин

17:49 · 30.03.2026

Ўзбекистонда барча ҳисоб-китоблар сўмда бўлиши кераклиги айтилди

12:42 · 30.03.2026

Исломий банклар тўғрисидаги қонун имзоланди

10:22 · 30.03.2026

Ўзбекистонда пул ўтказмаларининг янги усули ишга тушди

9:55 · 30.03.2026

Февралда Ўзбекистон дунёдаги энг кўп олтин сотиб олган давлатлардан бўлди

Ўзбекистон Марказий банки февралда сотиб олган қимматбаҳо металл ҳисобига мамлакат олтин захиралари ҳажми 407 тоннага етди.

Февралда Ўзбекистон дунёдаги энг кўп олтин сотиб олган давлатлардан бўлди

Ўзбекистон 2026 йил февралда дунё бўйича йирик олтин харидорларидан бири бўлди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши маълум қилди.

Февралда энг кўп олтинни Польша Марказий банки сотиб олган — 20 тонна. Кейинги ўринни 8 тонналик харид билан Ўзбекистон эгаллаган. Ўз навбатида Чехия (2 тонна), Малайзия (2 тонна), Хитой (1 тонна) ва Камбоджа (1 тонна) ҳам олтин харидини амалга оширган.

Таҳлил қилинишича, Ўзбекистон Марказий банки февралда сотиб олган қимматбаҳо металл ҳисобига мамлакат олтин захиралари ҳажми 407 тоннага етган. Тиллалар қиймати республика умумий олтин-валюта захираларининг 88 фоизига тенг, дейилади таҳлилда. Кенгаш мамлакат кетма-кет беш ойдан бери олтин сотиб олаётганини алоҳида таъкидланган.

Ўзбекистонда иккита йирик корхона — Навоий ва Олмалиқ кон металлургия комбинатлари олтин қазиб олади. Марказий банк улардан олтинларни сотиб олувчи ягона харидор ва эксклюзив ҳуқуқ эгаси ҳисобланади.

Охирги йилларда мамлакат экспорти тушумларининг қарийб учдан бир қисми олтин сотувидан келмоқда. Масалан, 2025 йилда республика тарихда кузатилмаган юқори қиймат — 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Ўтган йили Навоий кон металлургия комбинатининг ўзи 98,1 тонна олтин қазиб олган. Бунинг умумий қиймати 135,6 триллион сўмни (11,3 миллиард доллар) ташкил этган.

Яқинда Ўзбекистон олтин захиралари ҳажми бўйича дунёда 14-ўринни эгаллагани хабар қилинганди. 2026 йил 1 март ҳолатига кўра, мамлакат олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 77 миллиард доллардан ошган. Мазкур қийматнинг қарийб 67,8 миллиард доллари олтин баҳоси ҳисобига шаклланган.

Февралда Ўзбекистон дунёдаги энг кўп олтин сотиб олган давлатлардан бўлди
Янгиликлар 9:17 · 06.04.2026
Февралда Ўзбекистон дунёдаги энг кўп олтин сотиб олган давлатлардан бўлди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:15 · 04.04.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Аҳоли ва тадбиркорлар банкларга қўйган депозитлар ҳажми кескин ошди
Янгиликлар 15:38 · 03.04.2026
Аҳоли ва тадбиркорлар банкларга қўйган депозитлар ҳажми кескин ошди
Ўзбекистон сўмдаги 1 млрд долларлик облигацияларни 12,25 фоиз ставкада жойлаштирди
Янгиликлар 10:34 · 03.04.2026
Ўзбекистон сўмдаги 1 млрд долларлик облигацияларни 12,25 фоиз ставкада жойлаштирди
Энди кредит олишда мобил иловага уланган телефон рақами ҳам ўша шахс номида бўлиши керак
Янгиликлар 9:19 · 03.04.2026
Энди кредит олишда мобил иловага уланган телефон рақами ҳам ўша шахс номида бўлиши керак
Ўзбекистонликлар кредитни асосан нима мақсадда олаётгани очиқланди
Янгиликлар 19:53 · 02.04.2026
Ўзбекистонликлар кредитни асосан нима мақсадда олаётгани очиқланди