Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди

16:39 · 08.04.2026

Ўзбекистонда тадбиркорларга уч ойда қанча ҚҚС кешбэк сифатида қайтарилди?

14:07 · 08.04.2026

Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади?

10:48 · 08.04.2026

Мол ва қўй гўшти импорти учун авиаташув харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади

8:47 · 08.04.2026

Ўзбекистонда бепул ва пулли йўллар тартиби белгиланди

14:16 · 07.04.2026

Ўзбекистон давлат ташкилотларида бир ходимга тўғри келадиган майдон 2 баробарга қисқартирилади

13:02 · 07.04.2026

Ўзбекистонда картадан ўтказмалар мониторинг қилинади

9:10 · 07.04.2026

Капитал бозори «тартибга солиш қумдони» режимида резидентлар ҳам иштирок эта олади

15:10 · 06.04.2026

Озиқ-овқат маҳсулотлари сезиларли қимматлашди — Статқўм

14:43 · 06.04.2026

Февралда Ўзбекистон дунёдаги энг кўп олтин сотиб олган давлатлардан бўлди

9:17 · 06.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:15 · 04.04.2026

Аҳоли ва тадбиркорлар банкларга қўйган депозитлар ҳажми кескин ошди

15:38 · 03.04.2026

Ўзбекистон сўмдаги 1 млрд долларлик облигацияларни 12,25 фоиз ставкада жойлаштирди

10:34 · 03.04.2026

Энди кредит олишда мобил иловага уланган телефон рақами ҳам ўша шахс номида бўлиши керак

9:19 · 03.04.2026

Ўзбекистонликлар кредитни асосан нима мақсадда олаётгани очиқланди

19:53 · 02.04.2026

Ўзбекистонда олтин қуймаларга талаб кескин ошди

15:19 · 02.04.2026

Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди

9:41 · 02.04.2026

Тошкентдаги барча автомобиллар экостикер олади

15:01 · 01.04.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди

Кетма-кет 7 ойлик ўсишдан кейин Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 8,09 млрд долларга қисқариб, 2026 йил 1 апрел ҳолатига 68,99 млрд долларни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди
Фото: «aol.com»

2026 йил 1 апрел ҳолатига, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 68,99 млрд долларни ташкил қилди. Захиралар қиймати март ойида 8,09 млрд долларга қисқарди. Бу ҳақда Марказий банк тақдим қилган ҳисоботда келтириб ўтилган.

Ўтган ой давомида захираларнинг валюта қисми 1,26 млрд долларга, олтин қисмининг қиймати 6,82 млрд долларга камайди. Ўз навбатида захиралар таркибида олтиннинг физик ҳажми 13,1 млн троя унциядан 13,4 млн троя унцияга ошган.

Регулятор инвестиция киритган қимматли қоғозлар портфели эса деярли ўзгаришсиз қолиб, 1,5 млрд доллар атрофида сақланиб қолди.

Умуман олганда, кетма-кет 7 ойдан бери Ўзбекистоннинг захира активларида ўсиш кузатилаётганди. Бу халқаро бозорда олтин нархларининг қимматлашиши фонида юз берди. Яқин Шарқда геосиёсий вазиятнинг ниҳоятда кескинлашиши, жаҳон савдосидаги ноаниқликлар, АҚШ Федерал резерв тизимининг мустақиллиги атрофидаги хавотирлар ва Қўшма Штатларнинг фискал барқарорлигига доир шубҳалар кучайгани сабаб 2026 йилда қимматбаҳо металл баҳоси 5000 доллардан ошиб кетганди.

Бироқ, март ойида қимматбаҳо металл нархи пасая бошлади: агар 2 март куни олтиннинг бир троя унцияси 5419 долларгача кўтарилган бўлса, 1 апрелда ўртача нархлар 4785 долларни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди
Янгиликлар 16:39 · 08.04.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди
Ўзбекистонда тадбиркорларга уч ойда қанча ҚҚС кешбэк сифатида қайтарилди?
Янгиликлар 14:07 · 08.04.2026
Ўзбекистонда тадбиркорларга уч ойда қанча ҚҚС кешбэк сифатида қайтарилди?
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади?
Янгиликлар 10:48 · 08.04.2026
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади?
Мол ва қўй гўшти импорти учун авиаташув харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади
Янгиликлар 8:47 · 08.04.2026
Мол ва қўй гўшти импорти учун авиаташув харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади
Ўзбекистонда бепул ва пулли йўллар тартиби белгиланди
Авто, Янгиликлар 14:16 · 07.04.2026
Ўзбекистонда бепул ва пулли йўллар тартиби белгиланди
Ўзбекистон давлат ташкилотларида бир ходимга тўғри келадиган майдон 2 баробарга қисқартирилади
Янгиликлар 13:02 · 07.04.2026
Ўзбекистон давлат ташкилотларида бир ходимга тўғри келадиган майдон 2 баробарга қисқартирилади