Заргарлик билан шуғулланувчи тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисмини қайтарилади
Тадбиркор солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилишга ҳақли.
Солиқнинг бир қисми ҳисоботга кўра ҳисобланган сумма 1−20-саналарда буджетга тўлиқ тўланса, автоматик тўлаб берилади. Ҳукумат қарори билан заргарлик билан шуғулланувчи тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тартиби бўйича вақтинчалик низом тасдиқланди.
Қайд этилишича, ушбу вақтинчалик низом 2028 йилга қадар амал қилади. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларни чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга 2026 йил 1 январдан солиқнинг 80%и давлат бюджетидан қайтарилади.
Тадбиркор солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилишга ҳақли.
Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат автоматлаштирилган дастур орқали кўриб чиқилади.
Солиқнинг бир қисми қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади:
- ҳисобот даврида тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ ушбу ҳисобот даврининг 1-санасидан 20-санасига қадар буджетга тўлиқ тўланганда;
- ҳисобот даврида солиқ даврида заргарлик буюмларини ўзида ишлаб чиқарилган ва (ёки) сотишдан (реализация) қилишдан умумий тушум товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромаднинг камида 80%ини ташкил қилганда;
- ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида реализация қилинган товарлар (хизматлар) номенклатураси ҳамда фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ёки амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодлари акс эттирилган қисмига нисбатан.
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар солиқ базасини заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш нархи ҳамда улар таркибидаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб аниқлайди.
